Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2002/72 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Арипов Аъзам Азизович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "UNIVERSAL G`ISHT SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1086335 Claim ID 3299511 PDF Hash b631f5d7bd3a8919... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 328-моддаси нинг 328 law
ИПКнинг 274-моддаси ИПКнинг 274 law
ИПКнинг 327-моддаси ИПКнинг 327 law
ИПК 328-моддаси ИПК 328 law
бундан ушбу Кодекс 327-моддаси бундан ушбу Кодекс 327 code_article
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2002/72– сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Хаитбоев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арипов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 май Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судья А.Икромов раислигида, судьялар Ж.Суяров ва А.Ариповдан иборат таркибда, И.Алимарданованинг котиблигида, Тошкент вилоят прокурори ёрдамчиси Ш.Файзиев, аризачи “Universal G’isht Savdo” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Сажиналар иштирокида, даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Universal G’isht Savdo” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 105 750 000 сўм жарима ундириш, 2017 йил 15 октябрдаги олди-сотди шартномасини ва 2019 йил 2 майдаги қўшимча келишув шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий иш юзасидан жавобгар “Universal G’isht Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қайтариш тўғрисидаги ажримнинг қонунийлигини Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан берилган апелляция протести асосида иш ҳужжатлари билан бирга, вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Universal G’isht Savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки аризачи деб юритилади)га нисбатан 105 750 000 сўм жарима ундириш, 2017 йил 15 октябрдаги олди-сотди шартномасини ва 2019 йил 2 майдаги қўшимча келишув шартномасини бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2020 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2017 йил 15 октябрда тузилган 190/17-БП-сонли олди-сотди шартномаси ҳамда 2019 йил 2 майда тузилган 1сонли қўшимча келишув шартномаси бекор қилиниб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур суднинг 2020 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкет вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда ССП деб юритилади) жавобгар манфаатида Тошкент вилоят иқтисодий судига кассация шикоятлари билан мурожаат қилинган. Тошкент вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 17 августдаги ҳамда 17 ноябрдаги ажримлари билан мазкур иқтисодий иш бўйича ССП тараф ҳисобланмаслиги ва кассация шикоятини бериш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги сабабли кассация шикоятларини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Шундан сўнг, жавобгар 2021 йил 26 март ҳамда 10 июнь кунлари апелляция шикоятлари билан Тошкент вилоят иқтисодий судига мурожаат қилган. Тошкент вилоят иқтисодий судининг 2021 йил 1 апрелдаги ҳамда 15 июндаги ажримлари билан тегишли суд ажримлари ўз кучида эканлиги инобатга олиниб, апелляция шикоятларини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Бундан ташқари, аризачи суднинг 2020 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан янги очилган ҳолат мавжудлигини тасдиқловчи асослар аризачига қачон маълум бўлганлигини асословчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаганлиги сабабли ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар аризачига қайтарилган. Шу каби, аризачи 2023 йил 7 апрелда юқорида суд ажрими билан кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиб, такроран суднинг 2020 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Аммо, биринчи инстанция судининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 328-моддасиа кўра, аризага муддатни ўтказиб юбориш сабабларини кўрсатган ҳолда узрли деб топиш ҳақида илтимоснома илова қилинмаганлиги сабабли ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар аризачига қайтарилган. Мазкур ажримдан норози бўлган Чирчиқ шаҳар прокуратураси судга апелляция протести билан мурожаат 2 қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини иш юритувга қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси Ш.Файзиев апелляция протестида кўрсатиб ўтилган важларни тўлиқ қўллаб қувватлашини ҳамда уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили апелляция протестида кўрсатиб ўтилган важларни тўлиқ қўллаб қувватлашини ҳамда уни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар ҳамда учинчи шахс вакиллари тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. ИПКнинг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати прокурор ёрдамчиси ва аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, аризани мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. ИПКнинг 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос 3 бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Аниқланишича, аризачининг 2023 йил 7 апрелдаги суднинг 2020 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасида тегишли мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилганлиги ва ҳисоботлар тақдим этилганлиги, бу ҳақда вилоят прокуратурасига қилинган мурожаатига асосан Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига тайииланган хизмат текширувининг 2023 йил 17 мартдаги маълумотномасида ҳақиқатан ҳам ҳисоботлари тўлиқ тақдим қилинганлиги, судга даъво ариза тайинлашда ҳужжатларни кирим қилинмаган деб расмийлаштирилган масъул ҳодимлар ишдан бўшаб кетганлиги кўрсатиб ўтилган. Бироқ, биринчи инстанция суди аризачининг 2023 йил 7 апрелдаги суднинг 2020 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасида суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар унга 2023 йил 17 мартда маълум қилинган бўлса-да, муддатни ўтказиб юбориш сабабларини кўрсатган ҳолда узрли деб топиш ҳақида илтимоснома илова қилинмаган деб ҳисоблаб, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар аризачига қайтарилган. Ваҳоланки, суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар аризачига 2023 йил 17 мартда маълум бўлган. ИПК 328-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилиши, учинчи қисмида, ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати, ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, суд томонидан тикланиши мумкинлиги, тўртинчи қисмида суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди, бундан ушбу Кодекс 327-моддасининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно эканлиги белгиланган. Демак, бундай холатда ариза беришнинг муддати ўтказиб юборилмаган ҳисобланади. 4 апрелдаги аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими билан ИПК нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда аризачининг аризадаги важлари тўлиқ ўрганилмасдан, аризани қайтариш тўғрисида барвақт хулосага келинган. ИПКнинг 281-моддасига кўра биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: 1) қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга; 2) қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга; 3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни, аризани мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб ҳисоблайди. Ишни кўриш чоғида биринчи инстанция суди тарафларни суд муҳокамасини вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этиб, ушбу низо билан боғлиқ шахсларни ишга жалб этган ҳолда, ариза талабларини асослантирувчи бирламчи ҳужжатларнинг ва иш ҳолатларига аниқлик киритишга хизмат қиладиган бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 274, 278-281, 327, 328-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан апелляция протести қаноатлантирилсин. 5 берилган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими бекор қилинсин. Аризани кўриб чиқиш учун Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан ИПКда белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Ж.Суяров 6