Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1512-2501/89 Дата решения 27.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Куштепинский районный суд по уголовным делам Судья Арапов Рахматжон Эргашович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 395352 Claim ID 2786578 PDF Hash 7caf996a3ee670a7... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 197-моддаси збекистон Республикаси ЖК 197 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 197-моддаси збекистон Республикаси ЖК 197 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ўзбекистон республикаси номидан ҲУКМ 2025 йил 27 июнь куни жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди, ўз суд биносида, очиқ суд мажлисида, Р.Араповнинг раислигида, А.Толиповнинг котиблигида, Қўштепа туман прокурори ёрдамчиси С.Қурбонов, адвокат Х.Юлдашев, судланувчи Д.Мирзаев ва фуқаровий даъвогар вакили А.Номоновнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 197-моддаси билан Мирзаев Давлатжон Тожалиевичга нисбатан 1-1512-2501/89-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Мирзаев Давлатжон Тожалиевич, 1973 йил 19 сентябрь куни Қўштепа туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, оилали, 5 нафар фарзандлари бор, “Мирзарахимов Мадаминжон ери” фермер хўжалиги раҳбари, Қўштепа тумани, Қоракалтак м.ф.й., Обод махалла кўчаси 40-уйда яшайди, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 4 апрель куни олган. Суд судланувчи, фуқаровий даъвогар вакили ва гувоҳларнинг кўрсатувини эшитиб, томонларнинг музокара нутқларини, судланувчининг музокара ва охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Мирзаев Давлатжон 2024 йил ноябрь ойи бошларида, Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш ва Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларига зид равишда, ерни ижарага олиш хақидаги шартнома шартларига бўйсунмай, “Mirzaraximov Madaminjon yeri” фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг 626-контурида жойлашган,тупроқ балл бонитети 42 балдан иборат бўлган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланиб, табиий қум барҳанларини ноқонуний қазиб олиб, ердан фойдаланиш шартлари ва уни мухофаза қилиш талабларини бузиб, оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган. Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Қўштепа тумани, “Aligovxarov Langar” ММТП массивида жойлашган “Mirzaraximov Madaminjon yeri” фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 4708,81 м3 миқдордаги табиий қум барханлари ноқонуний қазиб олиб чиқиб кетилгани аниқланган. Судланувчи Д.Мирзаев судда, эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, “Мирзараҳимов Мадаминжон ери” номли фермер хўжалиги рахбари экани, Қўштепа туман ҳокимининг 04.02.2005 йилдаги 93/2-сонли “Мирзараҳимов Мадаминжон ери” номли деҳқочиликка ихтисослашган фермер хўжалигига ер майдони ажратиш ҳақидаги қарорига кўра, 1,10,11,12,13,13а,14 контурлардаги умумий майдони 53,3 га., яйлов майдони 13,7 га., ариқ-зовурлар ўрни 1,6 га., йўллар ўрни 1,2 га., бошқа ерлар ўрни 36,8 га. ер майдони 30 йил муддатга ижара усулида фойдаланиш учун ажартиб берилгани, шундан сўнг, дастлаб 3 га. ер майдонига шоли экиб, 2020 йилларга қадар тахминан 6,6 га. ер майдонини экин ер майдонига айлантиргани, сўнг 30.11.2020 йилдаги туман ҳокимининг 605-сонли Алигавхар Лангар массивидаги ер майдонидан ер участкасини бир қисмида янги интенсив боғ ташкил этишга рухсат бериш ҳақидаги қарорига кўра, фермер хўжалиги фойдаланишидаги 43,4 га., шундан экин ер майдони 6,6 га., ихотазор 0,80 га., теракзорлар 0,20 га., йўллар 0,4 га., ариқ-зовурлар 2,52 га., кўл 1,3 га., бошқа ерлар 31,48 га.дан иборат ер майдонларидан Марказий Фарғона ерларида жойлашган 20-контурдаги 3,67 га. экин ер майдонида янги интенсив боғ ташкил этишга рухсат берилгани, сўнг ушбу экин ер майдони хисобланган 6,6 га. экин ер майдони ичидан 3,67 га. экин ер майдонига олма, ўрик дарахтларини, уларнинг остига полиз экинларини экиб келишни бошлагани, экин ер майдони ҳисобланган 6,6 га. ер майдонидан ташқари бўлган ер майдонларидан фойдаланишни, яъни экин экиб даромад олишни имкони бўлмагани, фермер хўжалиги ер майдонлари бархан қумлардан ташкил топган бўлиб 2022 йил куз фаслида бошқа ерлар тоифасида турувчи фермер хўжалигига тегишли ер майдонидан тахминан 2,0 га. ер майдонини экин ер майдонига айлантиргани, шу йили ушбу ер майдонига шоли экиб даромад олгани, бундан ташқари 6,6 га. ер майдонидан ҳам экин ери сифатида фойдаланиб даромад олгани, фермер хўжалиги ер майдонида табиий қум барханлари бўлиб 2024 йил норябрь ойи бошларида мазкур қум барханларини кавлаб олиб уларнинг ўрнини экин ер майдонига айлантириш, қум барханларини пастлик ерларга тошиб, бундан ташқари зовурларни беркитиш, ортиб қолганларини чиқариб ташлаш мақсадида текислаш учун ушбу ер майдонида техника ишлатмоқчи бўлиб Қўштепа тумани, Файз маҳалласида яшовчи Обидов Элдорни “SHANTUI SL30W” русумли трактори борлигини эшитиб, унинг ёнига бориб, ўзига тегишли ер майдонида қум барханларини кавлаб олиб ўрнини экин ер майдони қилмоқчи эканини, ушбу ишларни бажариб берса ҳизмат ҳақини беришини айтиб, соатига 300 минг сўмдан ҳизмат ҳақи беришга келишгани, сўнг у баландлиги одам бўйичалик қум барханларини пастки қисмларини ер майдонидаги кўлга айланиб қолган ерларга ва чуқурликларга суриб бериш ва текислаш ишларини амалга оширишни бошлагани, унинг техникаси кўп бузилиб қолгани сабабли ер майдонини текислаш ишларини охирига етказа олмагани, ушбу қум барханлари ва бошқа ерлардан тахминан 2 га. ер майдонини экин ери майдонига айлантириб даромад олмоқчи бўлган бўлгани, 28.11.2024 йилда яшаш хонадонида бўлган вақтда, туман экология бўлими ходимлари уни иш жойига келишини, унга тегишли бўлган фермер хўжалигида табиий қум барханларини фуқаролар томонидан қазиб олиб чиқиб кетилаётганлик ҳолати аниқланганини, у ишлатиб келаётган тракторчининг трактори тортиб қўйилганини айтишгани, келган вақтида экология ходимлари юқоридаги ҳолатларни унга маълум қилишиб, бўлган ҳолатни расмийлаштиришгани, хозирда ушбу қум барханларини ўрнини тўлдириб бартарф қилиб қўйгани, барханлар ўз холига қайтарилгани, қилмишидан пушаймонлигини баён қилиб енгиллик беришни сўради. Судланувчи Д.Мирзаевнинг айби ўзининг иқрорлик кўрсатувидан ташқари қуйидаги далиллар билан, жумладан: фуқаровий даъвогар А.Номоновнинг судда, Қўштепа тумани Экалогия бўлими ходими экани, туман экалогия ходимлари томонидан 28.11.2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2024 йилдаги 81-сонли фармонига асосан "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонун ва қонун ости ҳужжатларига амал қилинишини ўрганиш юзасидан Кўштепа тумани "Алигавхаров Лангар” массиви худудида мониторинг назорат тадбири олиб борилиб тадбир давомида шу худудда фаолият олиб бораётган, "Мирзараҳимов Мадаминжон ери” фермер ҳўжалигига қарашли бўлган ер майдонидаги табиий қум барҳанлари қазиб олингани аниқлангани, бундан ташқари мониторинг вақтида фуқаролар Ф.Абдухакимов ва Ғ.Исроиловлар томонидан ЗИЛ русумли юк автомашинасига табиий қум маҳсулотини ортаётганини аниқланиб ҳолат бўйича фуқаролар Ф.Абдухакимов ва Ғ.Исроиловлардан қум қазиш учун рухсатномалари мавжудлиги сўралганда ҳеч қандай рухсатнома йўқигини ва бу худуддан улардан ташқари бошқалар хам қум маҳсулоти юклаётганини маълум қилишган, кейин Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Яшил лойха" лойхалаш институтининг Топография, геодезия ва маркшейдерлик бўлими мутахассислари Х.Омонов ва У.Азизовлар томонидан олиб борилган маркшейдерлик ўлчов якунига кўра "Мирзараҳимов Мадаминжон ери" фермер хўжалиги томонидан ноқонуний равишда 4708.81м3 хажмда табиий қум маҳсулоти қазиб олингани маълум бўлгани, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12-бандида кўрсатиб ўтилган норуда материалларини ноқонуний қазиб олиш оқибатида кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарнинг миқдорини ҳисоблаш юзасидан (Уз=Қмх Нбн х Шк] формула орқали ҳисобкитоб қилинганда "Мирзарахимов Мадаминжон ери” фермер ҳўжалиги томонидан таббий қум барханларини ноқонуний равишда қазиб олиш натижасида, 1.404.920.551.6 сум, Низомнинг 12-бандида белгилаб ўтилгандек ноқонуний қазиб олганлик юзасидан 10 шартли коеффицент қўлланилганида 14.049.205. 516 сўм миқдорида табиатга зарар келтирилгани, хозирда воқеа жойига бориб ўрганиб қум барханлари деярли жойига келтирилганини тахмин қилгани, хозирда вилоят бошқармасига алоқа хати беришгани тез орада мутахассислар келиб холатни тўлиқ қайта ўрганиб якуний хулоса бериши хақидаги; - гувох У.Ахмедовнинг судда, Қўштепа тумани Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиши, 2024 йилнинг октябрь ойи охирларида туман ҳудудида “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўзи ва ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан керакли ишлар ташкилланиб 28.11.2024 йил куни ходимлари билан туман маркази худудларида “Яшил макон” лойиҳаси бўйича экилган дарахт кўчатларини платформага киритиш ишлари билан банд бўлган вақтда, Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш шўъбаси бошлиғи Турдиматов Нодирбек қўнғироқ қилиб, Кўштепа тумани "Алигавхаров Лангар” массиви худудидаги фермер хўжалиги ер майдонини тушунтириб, ушбу ерга келишини, у ерда қум барҳанларини қазиб олиш ишлари бажарилаётганини маълум қилгани, сўнг у айтган манзилга борган вақтда, қум барханлари қазиб олиниб олиб чиқиб кетилган ва манзил "Мирзараҳимов Мадаминжон ери” фермер ҳўжалигига қарашли ер майдони экани, Н.Турдиматов уларга иш бўйича маълум бўлган Э.Обидовга тегишли давлат разами 40 NА 823 юклагич техникасини ер майдони ичидан олиб чиқаётган экани, кейин ушбу юклагични жарима майдонига олиб бориб, идорага келиб тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришгани, орада “Яшил лойиҳа” институтининг мутахассислари келиб маркшейдерлик ўлчов ишларини бажаришганида ноқонуний равишда қазиб олиб чиқиб кетилган барҳан қумлар миқдори 4708.81 m3 экани аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2022 йилдаги 666-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинганда 14.049.205.516 сўм миқдоридаги зарар аниқлангани хақидаги; - гувоҳ Э.Обидовнинг судда, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 10 ноябрь куни поччаси Абдулазиздан 40 NA 823 давлат рақам белгили “SHANTUI SL30W” русумли тракторни 24 минг АҚШ доллари эвазига 1 йил муддатда тўлаш шарти билан сотиб олгани, 2024 йил 21 ноябрь куни “Мирзараҳимов Мадаминжон ери” фермер хўжалиги рахбари Мирзаев Давлатжон қўнғироқ қилиб фермер ҳўжалигидаги экин ер майдони атрофида баланд жойлар борлиги ва ушбу ерларни текислаш кераклигини айтганида у билан бориб ер майдонини текислаб бериш ишларини амалга ошириши учун хизмат ҳақига соатига 300 минг сўмдан беришини айтган вақтида у рози бўлгани, сўнг 22.11.2024 йил куни соат тахминан 10ларда фермер хўжалиги дала ер майдонига етиб боргани, борган вақтда фермер хўжалиги рахбари Д.Мирзаев ер майдонини баланд жойларини текислаб беришини айтиб ерни кўрсатгани, ушбу ер майдони олдин шоли экилган ер майдони бўлиб тахминан 1,5 гектар атрофидаги жой бўлгани, ушбу ернинг баланд қисмларини пастлик жойларига ташлаб бериши кераклиги, сув чиқмасдан қолганини айтгани, сўнг техникаси ёрдамида ернинг баланд жойларини олиб унга таниш бўлмаган 1 та “КАМАЗ” ҳамда “Хова” русумли автомашиналарга юклаб бергани, улар ортилган қумларни фермер хўжалигига кириш қисмидаги йўлга ташиб беришгани, ўша куни трактори бузилиб қолгани ва 2 кундан кейин тракторни тузатиб ер майдони атрофидаги баланд ерлардаги қумларни зовурлар қирғоғига олиб ташлагани, шу билан 28.11.2024 йил куни ҳам ишлаш учун ер майдонига борганида техникаси бузилиб қолгани сабабли шу куни ишламагани, шу куни соат тахминан 9 ларда Экология ходими Нодир ака олдига келиб бу ерда нима иш қилаётганини сўраганида бўлган ҳолатларни айтиб бергани хақидаги; гувоҳ Х.Омоновнинг судда, “Яшил лойиҳа” лойиҳалаш интститутининг Топография, геодезия ва маркшейдерлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиши, Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 03.01.2025 йилдаги 4.3/68-сонли хати ҳамда Фарғона вилояти бошқармасининг 25.12.2024 йилдаги 01/09-9075-сонли хатларига асосан бўлим бош мутахассиси У.Азизов, Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш шўъбаси бошлиғи Н.Турдиматов, Қўштепа тумани Экология бўлими бошлиғи У.Халилов ва “Мирзарахимов Мадаминжон ери” фермер хўжалиги рахбари иштирокида фермер хўжалигида қазиб олинган табиий қум ҳажмини ҳисоблаш мақсадида 10.01.2025 йилда тахеометрик тасвирлаш-ўлчаш ишлари олиб борилгани, ўлчов натижалари камерал шароитда қайта ишланиб, қазиб олинган табиий қум ҳажмини аниқлаш учун жойнинг дастлабки топографик харитаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли қазиш иши бажарилган майдоннинг ўзгармай қолган нуқталаридан фойдаланилган ҳолда ўрта арифметик усулда AutoCad дастурида ҳисоблангани яъни, AutoCad дастуридан фойдаланиб, табиий қум барханлари қазиб олинган майдоннинг ўзгармай қолган нуқталари, хусусан пастки ва юқори нуқталари нисбий баландликларини солиштирилган ҳолда, қазиш ишлари бажарилган жойнинг умумий юзасидан фойдаланилган ҳолда ҳажм ҳисоблаш ишлари амалга оширилгани ҳисоблаш ишлари натижаларига кўра фермер хўжалиги ҳудудидан қазиб олинган табиий қум 1-участкада 2546.61 м2 майдонда қазиб олинган табиий қумнинг умумий ҳажми 4243.51м3ни ташкил этиши, 2-участкада 359.98 м2 майдонда қазиб олинган табиий қумнинг умумий ҳажми 465.66 м3ни ташкил этиши аниқлангани, тасвирлаш-ўлчаш ишлари Ўзбекситон Республикаси Саноат Хавфсизлиги Давлат қўмитасининг маркшейдерлик ишларини амалга ошириш бўйича 14.02.2019 йилдаги 09/YUB-3-сонли маркшейдерлик йўриқномасига асосан олиб борилгани, ўлчов ишлари SOUTH G7 GNSS ва Leiea TS10 R1000 тахеометри ёрдамида олиб борилгани, ҳисоблаш ишлари AutoCad дастури ёрдамида ҳисоблангани, мазкур фермер хўжалигидан табиий қум бархаларини қазиш ишлари олиб борилиши натижасида жами 4.708,81 м 3 қум барханлари қазиб олингани аниқлангани ва ушбу ҳолатлар бўйича асослантирилган маълумот ва тофографик харита шакллантирилгани, судга тақдим этилган фотосуратларда бархан қумлар жойига қайтарилгани кўринаётгани, уни тўлиқ қайтарилгани хақида вилоят Геодеизия бошқармаси ходимлари ҳам хисоб-китоб қилиб бериши мумкинлиги хақидаги; гувоҳ У.Азизовни судда, гувох Х.Омоновнинг кўрсатувини тўлиқ тасдиқлаши хақидаги кўрсатувлари; - шунингдек, қонунбузилиш холати юзасидан тузилган далолатнома, “Mirzaraximov Madaminjon yeri” фермер хўжалигига қарашли ер майдонида ўтказилган текшириш даолатномаси, воқеа жойи фотосуратлари ва бошқа далиллар билан тўлиқ исботланади. Судланувчи Д.Мирзаевнинг қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 197-моддаси билан тўғри квалификация қилинган. Чунки, у “Mirzaraximov Madaminjon yeri” фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан мақсадсиз фойдаланиб, табиий қум барҳанларини ноқонуний қазиб олиб, ердан фойдаланиш шартлари ва уни мухофаза қилиш талабларини бузиб, оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида жиноят содир этган шахсга у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур хамда етарли бўлган жазо тайинланиши ёки бошқа хуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, 54-моддасида эса Жиноят кодекси Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада Умумий қисмнинг қоидаларига мувофиқ жазо тайинланиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида рахбарий тушунтиришлар берилган. Суд, судланувчи Д.Мирзаевга нисбатан жазо тайинлашда, юқорида қайд этилган Қонун талаби ва Пленумнинг рахбарий тушунтиришларига риоя қилган ҳолда, содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва шахсини эътиборга олиб, унинг муқаддам судланмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги,ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиб келиши ва жиноят оқибатида етказилган зарар иҳтиёрий равишда деярли бартараф этилганини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этиб, унга у айбланаётган модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади. Шунингдек, Фарғона вилоят ИИБнинг “Ипотека банк” Фарғона вилоят филиалидаги депозит хисобида гаров сифатида сақланаётган 10.000.000 (ўн миллион) сўм гаров пуллари эгаси Мирзаев Давлатжон Тожалиевичга қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига асосланиб, суд 7 Мирзаев Давлатжон Тожалиевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 197-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Д.Мирзаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 197-моддаси асосан у ёки бу сабаб билан Қўштепа туман, Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғини, Обод махалла кўчаси, 40-уйда жойлашган хонадонидан, ишлаш вақтидан, шунингдек иш жойигача бориш ва уй-жойига қайтиб келиш вақтидан ташқари қолган вақтда чиқишни чеклашдан иборат 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Унинг зиммасига назорат қилувчи орган розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ва вилоят худудидан чиқмаслик каби қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) юклансин. Д.Мирзаевнинг зиммасига жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ бартараф этиш мажбурияти юклансин. Жазони ўташ муддати у жазони ижро этиш инспекциясида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазони ижро этиш Қўштепа туман ИИБ зиммасига юклатилсин. Д.Мирзаевнинг гаров эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Фарғона вилояти ИИБнинг АТИБ “Ипотека банк” Фарғона вилоят филиалидаги депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 10.000.000 (ўн миллион) сўм гаров пуллари эгаси Д.Мирзаевга қайтарилсин. Жиноят ишига илова қилинган бир дона двд диск жиноят ишига қўшиб сақлансин. Ҳукмдан норози томонлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, судланувчи ва фуқаровий даъвогар вакили эса ҳукм нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Маъсул судья: Арапов Рахматжон Эргашович Р.Арапов