← Назад
Решение #594128 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФК | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 май
4-1102-2302/1897-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Микрокредитбанк” АТБ
манфаатида жавобгар – “Uktamov Dostonbek Nishanboyevich” ЯТТ ҳисобидан
жами 25.100.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Б.Абдуллаев (2023 йил 15 мартдаги
01-04/1749-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Uktamov Dostonbek Nishanboyevich” ЯТТ (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами 25.100.000 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга банкнинг 2023 йил 23 майдаги 0104/2402-сонли маълумотномасини тақдим этиб, даъвогар даъво аризаси билан
судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар қисман
бўлсада амалга оширилмаганлиги ва бугунги кунда жавобгарнинг кредит
қарздорлиги ошганлигини маълум қилиб, даъво аризанинг сўрайман қисмида
“жавобгар ҳисобидан 25.100.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш” деган сўз
бўлиб техник хато бўлиб киритилганлиги сабабли судга даъво аризага аниқлик
киритиш тўғрисидаги аризани судга тақдим қилиб, “жавобгар ҳисобидан
947.000 сўм кредит фоизи, 3.332.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи,
20.821.000 сўм муддати келмаган кредит қарзи жами 25.100.000 сўм кредит
қарздорлигини ундириш” деб ўқилишини ва даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризага аниқлик киритиш тўғрисидаги аризасини иш
юритишга қабул қилишни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
17 июнда 417-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ банк
туризмни ривожлантириш мақсадида жихозлар сотиб олиш учун жавобгарга 36
ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти
билан 24.985.000 сўм миқдорида кредит пул маблағлари ажратилган.
Кредит шартномаcига кўра жавобгар “Uktamov Dostonbek Nishanboyevich”
ЯТТ кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб
бориш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси талабларини бузиб кредит бўйича
асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламасдан келганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 947.000 сўм кредит фоизи, 3.332.000
сўм муддати ўтган кредит қарзи, 20.821.000 сўм муддати келмаган кредит қарзи
жами 25.100.000 сўм кредит қарздорликка йўл қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга юборилган
қарздорликни тўлаш ҳақидаги 2022 йил 15 мартдаги 8-08/14-сонли ҳамда
2023 йил 18 апрелдаги 01-04/2111-сонли огоҳлантириш хатлари эътиборсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра, банк томонидан берилган кредитларни
шартномада белгиланган мақсадларга ишлатиш ва мазкур шартномага илова
қайтариш жадвалига асосан тўлиқ қайтариши белгиланган.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда судга
тақдим қилган банкнинг 2023 йил 23 майдаги 01-04/2402-сонли
маълумотномасидан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилгандан сўнг ҳам кредит тўловлари қисман бўлсада
амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг
жавобгардан 947.000 сўм кредит фоизи, 3.332.000 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 20.821.000 сўм муддати келмаган кредит қарзи жами 25.100.000 сўм
кредит қарздорлик ундириш талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризага аниқлик киритиш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилишни, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, ФКнинг 735, 736, 744-моддаларини, ИПКнинг 66, 118, 170,
176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даъво аризага аниқлик киритиш тўғрисидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинсин.
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Uktamov Dostonbek Nishanboyevich” ЯТТ ҳисобидан “Микрокредитбанк”
АТБ фойдасига 947.000 сўм кредит фоизи, 3.332.000 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 20.821.000 сўм муддати келмаган кредит қарзи жами 25.100.000 сўм
кредит қарздорлиги ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
“Uktamov Dostonbek Nishanboyevich” ЯТТ ҳисобидан ҳисобидан
республика бюджетига 502.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов