Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/794 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SAMTECHNOCONSTRUCT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KOMILON ARXQURILISH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1143924 Claim ID 3278571 PDF Hash cc07e6a90c995121... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2302/794-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 май Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.М.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Д.Э.Мухамедова (2022 йил 3 апрелдаги 5-сонли ишончнома ва 2023 йил 12 апрелдаги 12-рақамли ордер асосида) иштирокида, даъвогар “SAMTECHNOCONSTRUCT” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “KOMILON ARXQURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан 58.844.108 сўм асосий қарз, 29.422.054 сўм пеня ва бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 12.091.255 сўм, жами 100.357.417 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, “SAMTECHNOCONSTRUCT” МЧЖ (бундан буён матнда бажарувчи ёки даъвогар деб юритилади) ва “KOMILON ARXQURILISH” МЧЖ (бундан буён матнда буюртмачи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 26 августда хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисида 1-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 58.844.108 сўм асосий қарз, 29.422.054 сўм пеня ва бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 12.091.255 сўм, жами 100.357.417 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128- моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган. ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 26 августда хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисида 1-сонли шартнома тузилганлигини, ушбу шартномага асосан даъвогар ПВХ ромларни ясаш ва ўрнатиш мажбуриятини зиммасига олганлигини, даъвогар шартномада кўрсатилган мажбуриятини бажариб, яъни деразаларни ясаб, жавобгар томонидан кўрсатилган объектга ўрнатиб берганлигини, даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 10 ноябрда 15-сонли 88.844.108,16 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим қилинганлигини, жавобгар юзага келган қарздорликнинг 30.000.000 сўмлик қисмини тўлаб, қолган 58.844.108 сўмлик қисмини тўлаб бермаганлигини, юзага келган қарздорлик бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни ва жавобгардан 58.844.108 сўм асосий қарз, 29.422.054 сўм пеня ва бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 12.091.255 сўм фоизни ундириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида тузилган 2021 йил 26 августдаги 1-сонли шартномадан келиб чиққан. ФК 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлашишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасида буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ФК 708-моддасига кўра, пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 26 августда хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисида 1-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1бандига кўра, “Бажарувчи” “Буюртмачи”га ПВХ профилларидан эшик-деразаларни ясаш ва ўрнатиш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра шартноманинг баҳоси 102.170.724,40 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 3.3-бандига кўра бажарилган ишлар (хизматлар) учун олдиндан тўлов миқдори 75 фоизни ташқил қилади, қолган 25 фоизни кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги далолатнома имзоланганидан сўнг 3 банк иш куни ичида қабул қилиш далолатномаси, ҳисоб-фактура асосида тўлайди. Иш ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга ПВХ профилларидан деразаларни ясаш ва ўрнатиш юзасидан 2021 йил 10 ноябрда 88.844.108,16 сўмлик 15-сонли ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган. Жавобгар томонидан 2021 йил 3 ноябрда шартнома бўйича юзага келган қарздорликнинг 30.000.000 сўм қисми тўлаб берилган, етказиб берилган маҳсулотлардан (88.844.108,16-30.000.000) 58.844.108,16 сўмлик қисми учун ҳақ тўлаб берилмасдан, шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 58.844.108,16 сўмни ташкил этиши аниқланди. ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорининг 13-бандига кўра, даъвогар ИПК 157моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши мумкин. Суд мажлиси давомида тақдим этилган даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги суд мажлисида эълон қилиниб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасига киритилиши ҳамда ажримда ёки ҳал қилув қарорида кўрсатилиши лозим. Даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги ёхуд даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим этилиши лозим. Бироқ, жавобгарнинг даъвогар олдида 58.844.108,16 сўм асосий қарзи мавжуд бўлсада, судга даъвогар томонидан даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги ариза ёзма равишда тақдим қилинмади. Шу сабабли суд даъвогар томонидан даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим қилинмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини даъво аризада билдирилган даъво талаб доирасида кўриб чиқишни лозим топди. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан 2021 йил 10 ноябрдаги 15-сонли ҳисобварақ-фактура ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши билан шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 58.844.108 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини 58.844.108 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан биргаликда 29.422.054 сўм пеня ундириб беришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Шартноманинг 5.2-бандига кўра, хизматлар учун ҳақ ўз вақтида тўланмаганда буюртмачи бажарувчига муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида махсус ҳисобрақамидан пеня тўлайди, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов кечиктирилганлиги учун даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг молиявий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 12.500.000 сўм пеня ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 12.091.255 сўм фоиз ундиришни сўраган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163сонли қарорининг 13-бандига кўра, шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридантўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг ушбу даъво талабини асосли деб бўлмайди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 12.091.255 сўм фоиз ундириш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга олдиндан тўлаб чиқилган 1.765.328,57 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатини ундиришни, 241.821,43 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда ортиқча тўланган 170.715 сўм почта харажатини даъвогарга маълумотнома асосида қайтаришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “KOMILON ARXQURILISH” МЧЖдан даъвогар “SAMTECHNOCONSTRUCT” МЧЖга 58.844.108 сўм асосий қарз, 12.500.000 сўм пеня, 1.765.328,57 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 73.139.436,57 сўм пул маблағи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисми рад этилсин. 8 “SAMTECHNOCONSTRUCT” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 170.715 сўм почта харажати “SAMTECHNOCONSTRUCT” МЧЖга маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев