Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2311/17287 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENTDONMAHSULOTLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Н.С.Махкамова якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1094650 Claim ID 3284369 PDF Hash 59d189717c14cbb3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2311/17287-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 23 май раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Toshkentdonmahsulotlari” АЖ манфаатида жавобгар ЯТТ “Maxkamova Nozima Seilbek qizi”дан 28.001.239 сўм асосий қарз, 14.006.195 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили С.Назаров (2023 йил 30 январдаги 10/44-сонли ишончнома) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) даъвогар “Toshkentdonmahsulotlari” АЖ манфаатида (матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ “Maxkamova Nozima Seilbek qizi” (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 28.001.239 сўм асосий қарз, 14.006.195 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан даъво ариза иш юритишга қабул қилиниб, 4-1001-2311/17287-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. Суднинг 2023 йил 18 апрелдаги ажрими билан иш судловга тегишлилигига кўра Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига ўтказилган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили иштирок этиб, тарафлар низони медиатив келишув асосида ҳал қилишганлигини билдириб, суддан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида жавобгар ва палата вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ва палатага суд ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлиги ва улар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Шунга асосан суд низони жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар ва тақдим қилинган медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 18 январда 2/16-сонли “Авто хизмат учун” шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга 125.279.023 маблағ ўтказган. Жавобгар томонидан ушбу маблағдан 97.277.784 сўмлик хизмат кўрсатилган. Натижада 28.001.239 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгар 2023 йил 25 февралда 10/106-сонли талабнома юборилиб, унда юзага келган қарздорликни тўлаб бериш сўралган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгандан сўнг даъвогар ариза билан судга мурожаат қилган. Даъвогар ва жавобгар мазкур иқтисодий иш бўйича низони медиация орқали ҳал этишиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 майда тузилган медиатив келишувни судга тақдим қилишди. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур медиатив келишув профессионал медиатор О.Самандаров томонидан тасдиқланган. ИПК 107-моддаси 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд мазкур даъво юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида давлат божини қайтариш тартиби белгиланган бўлиб, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган ҳолларда ҳам давлат божи тўлиқ қайтарилиши кераклиги белгиланган. Шу сабабли, суд мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 53-банди ҳамда 108, 195, 196моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Toshkentdonmahsulotlari” АЖ манфаатида жавобгар ЯТТ “Maxkamova Nozima Seilbek qizi”дан 28.001.239 сўм асосий қарз, 14.006.195 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров