Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/795 Дата решения 23.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GOLD GRAND ICE-CREAM хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый MANSUR TECH-ENGINEERING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1144053 Claim ID 3281651 PDF Hash 08d9333181a23466... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327- моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/795-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 23 май туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Gold Grand Ice-Cream” МЧЖнинг жавобгар “Mansur Tech-Enginеering” МЧЖ ҳисобидан 260.000.000 сўм асосий қарз ва 130.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Рўзимов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Gold Grand Ice-Cream” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Mansur Tech-Enginеering” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ва даъвогар ўртасида 2021 йил 14 апрелда 1-сонли шартнома тузилганлиги, мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 260.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан ускуналарни етказиб бермаганлиги, натижада 260.000.000 сўм қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 260.000.000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 130.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПК 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотга эга бўлса, шунингдек, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ажрими “Гибрид почта” хизмати ҳамда электрон почта орқали юборилганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Шунингдек, жавобгар вакили тилхат орқали суд муҳокамасидан хабардорлигини тасдиқлаган. Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 апрелда 1сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгар 1 дона “Гидравлик пресс МТБ-100”, 1 дона “Ленталик транспортер - 4.5”, 1 дона “Смеситель-1200” маҳсулотларини даъвогарга етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан даъвогар жавобгарнинг ҳисоб-рақамига шартномада кўрсатилган ускуналарнинг 50 фоизини олдиндан тўқсон банк иш куни ичида ўтказиши, шартноманинг 3.2-бандига асосан жавобгар 50 фоиз миқдорида пул маблағлари ўтказилгандан кейин 75 иш куни ичида ускуналарни харидорга етказиб бериши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга тўлов топшириқномалари асосида жами 260.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан шартномада келишилган ускуналар етказиб берилмаган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ҳамда даъвогар берган тушунтиришларга асосан 260.000.000 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада 130.000.000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1-бандида жавобгар томонидан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун ускуна баҳосининг 0.1 фоиз миқдорида ҳисобланиши белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. Шунга асосан даъвогар томонидан 130.000.000 сўм миқдорида пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327- моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини жавобгар томонидан тан олинган сумма миқдорида, яъни 107.217.000 сўмга камайтиришни, пеня талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3.900.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини, Олий суд депозитига 82.500 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Mansur Tech-Enginеering” МЧЖдан: -“Gold Grand Ice-Cream” МЧЖга 260.000.000 сўм асосий қарз, 107.217.000 сўм пеня, 3.900.000 сўм давлат божи ҳамда 30.000 сўм почта харажати; - Олий суд депозитига 82.500 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Ғ.Машкуров