Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/786 Дата решения 22.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХАЛК БАНКИ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SOXIBKOR NURBULOQ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1091735 Claim ID 3275760 PDF Hash 1ec23708c8b03889... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ушбу Кодекснинг 280-моддаси ушбу Кодекс 280 code_article
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/786-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 22 май Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Р.Жураев (2023 йил 20 декабрдаги 03-16/101-сонли ишончнома), жавобгар вакили С.Алиев (раҳбар), қўшимча жавобгар вакили Б.Тошқулов (раҳбар) иштирокида даъвогар АТ “Xalq Bank” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Soxibkor Nurbuloq” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Imperiya Myaso” МЧЖ ҳисобидан муддати ўтган 145.584.000 сўм, муддати келмаган қарздорликдан қолган 1.127.000.000 сўм, фоиз қарздорлигидан қолган 67.467.000 сўм, жами 1.340.051.000 сўм пул маблағларини ундириш, ундирувни “Soxibkor Nurbuloq” МЧЖга тегишли, 11:14:05:01:04:1342 кадастр рақамига эга, Юқоричирчиқ тумани, Булоқбоши МФЙда жойлашган, умумий қурилиш ости майдони 595,20 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 518,93 кв.м бўлган нотурар бинога қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: АТ “Xalq Bank” (матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Soxibkor Nurbuloq” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ва “Imperiya Myaso” МЧЖ (матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган 145.584.000 сўм, муддати келмаган қарздорликдан қолган 1.127.000.000 сўм, фоиз қарздорлигидан қолган 67.467.000 сўм, жами 1.340.051.000 сўм пул маблағларини ундиришни, ундирувни “Soxibkor Nurbuloq” МЧЖга тегишли, 11:14:05:01:04:1342 кадастр рақамига эга, Юқоричирчиқ тумани, Булоқбоши МФЙда жойлашган, умумий қурилиш 1 518,93 кв.м бўлган нотурар бинога қаратишни сўраган. Палата вакили суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгарнинг бугунги кун ҳолатига 424.393.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 833.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 138.357.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 1.395.750.000 сўм қарздорлиги мавжудлиги, даъво ариза киритилгандан кейин бугунги кунга қадар 54.240.000 сўм кредит тўлови амалга оширилганлиги, ушбу пул маблағлари муддати ўтган фоиз қарздорлигини сўндиришга йўналтирилишини билдириб, суддан жавобгарлардан даъво аризада кўрсатилган қарздорлигини ундиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кредит шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни тан олиши, кредит шартномаси бўйича қисман тўловни амалга оширганлиги, юзага келган қарздорликни тўлаб беришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида қўшимча жавобгар вакили иштирок этиб, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича 200.000.000 сўм миқдорида кафилликни зиммасига олганлиги, даъвогар томонидан 6.959.231 сўм миқдоридаги пул маблағлари унинг ҳисобидан ечиб олинганлигини билдириб, суддан мазкур ҳолатни инобатга олишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг Юқоричирчиқ филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 25 апрелда 455-сонли кредит шартномаси имзоланган. Шартномада жавобгарга Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Булоқбоши м.ф.йда жойлашган соғломлаштириш маскани (санатория)да қурилиш ишларини якунлаш ва жиҳозлаш мақсадида 36 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 2 миқдорида кредит ажратилиши ҳақида келишилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 1.470.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддаси 1-қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари (қарз ҳақидаги қоидалар) қўлланади. ФК 734-моддаси 1-қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, 3-қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра банк қарз олувчи 90 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўламаганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаганда ва кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда қарз олувчини кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли. Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида кредит шартномаси бўйича жами қарздорлиги 1.340.051.000 сўмни ташкил қилган. 3 шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФК 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг 2, 3-қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 22.12.2006 йилдаги 13/150-сонли Қарори 5-бандида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг кредит шартномасининг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига риоя этмасдан, ўз вақтида 4 мурожаат қилингандан сўнг 54.240.000 сўм кредит учун тўлов амалга оширганлиги, 1.285.811.000 сўм асосий қарз, 138.357.000 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ўз исботини топди. 2021 йил 25 апрелдаги 455-сонли кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида 2021 йил 26 октябрда даъвогарнинг Юқоричирчиқ филилаи, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда қўшимча жавобгар даъвогарнинг талабига биноан банкка кредит бўйича тўловлар унга ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва кредит мажбуриятини ўз муддатида бажармаслик билан боғлиқ харажатларни сўзсиз тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 6.1-бандига асосан қўшимча жавобгарнинг кафиллиги суммаси 200.000.000 сўм этиб белгиланган. Даъвогар томонидан қўшимча жавобгарнинг ҳисоб-рақамидан 6.959.231 сўм пул маблағлари ечиб олинган. Шу сабабли қўшимча жавобгар ҳисобидан тўлаб берилган пул маблағини айириб ташлаган ҳолда солидар тартибда 193.040.769 сўм пул маблағи ундирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори 28-бандига кўра, кафиллик учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбурияти хисобланади. Ушбу пленум қарорининг 30-бандига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алохида, ҳам тўла, ҳам қарзининг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Шунингдек кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмас, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар, 5 мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаши белгиланган. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 281моддасига мувофиқ, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ Банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида 26.10.2021 йилда имзоланган ипотека шартномаси асосида жавобгар ўзига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Булоқбоши МФЙда жойлашган қурилиши тугалланмаган соғломлаштириш маскани (санатория) нотурар жойи “бино ва иншоот”ни ипотекага қўйган. ФК 268-моддаси 1-қисми, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси 1-қисмига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит қарзи ундирувини гаровга қўйилган мулкларга қаратиш талабини суд асосли деб топиб, қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 6 “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда республика бюджетига 26.801.020 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 43, 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Soxibkor Nurbuloq” МЧЖ ҳисобидан АТ “Xalq Bank” фойдасига 145.584.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1.127.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 13.227.000 сўм фоиз, жами 1.285.811.000 сўм кредит қарздорлиги ҳамда 30.000 сўм почта харажати ундирилсин, шундан жами кредит қарзи суммасининг 193.040.769 сўм қисми “Imperiya Myaso” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда ундирилсин. “Soxibkor Nurbuloq” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 26.801.020 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув “Soxibkor Nurbuloq” МЧЖга тегишли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Булоқ боши МФЙда жойлашган, умумий қурилиш ости майдони 595,20 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 518,93 кв.м бўлган нотурар бинога қаратилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 7