Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 11-1304/8405 Дата решения 19.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эрназаров Эгамберди Худойбердиевчи Ответчик / Подсудимый Туйтепа металл курилмалари очик акционерлик жамияти
Source ID 1084321 Claim ID 3308919 PDF Hash ef7c49360472e995... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 191-моддаси нинг 191 law
ИПК 191-моддаси ИПК 191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
11-1304/8405-сонли иқтисодий иш Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (суд ҳужжатига тузатиш киритиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида) 11-1304/8405 2023 йил 19 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, фуқаро Э.Эрназаров, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари А.Оразбаев, Р.Исматуллоев, Х.Нусратуллаев (2023 йил 18 майдаги 39/2-08001-сонли ишончнома асосида), “To`ytepa metall qurilmalari” акциядорлик жамияти вакили Д.Халоков (2023 йил 19 майдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2014 йил 30 апрелдаги қароридаги номувофиқликни тузатиш тўғрисидаги аризасини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “To`ytepa metall qurilmalari” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) акциядори Эрназаров Эгамберди Худойбердиевич (бундан буён матнда акциядор ёки даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси ва унга қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, жамият зиммасига ўзига тегишли бўлган 6 113 дона акцияларни 815 478 200 сўм бозор қиймати эвазига сотиб олиш мажбуриятин юклашни ҳамда 40 000 000 сўм экспертиза учун тўланган тўловни ундиришни сўраган. Суднинг 2013 йил 20 декабрдаги ажрими билан Қиммати қоғозлар депозитарияси, 2014 йил 6 январдаги ажрими билан ишга “Ўзбекнефтегаз” АК, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази низонинг предметига нисбатан мусақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жавоб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2014 йил 15 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жамият зиммасига акциядорга тегишли бўлган 6 113 000 сўмга сотиб олиш мажбурияти юклатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 4 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган, жавобгар зиммасига акциядорга тегишли бўлган 6 113 дона акцияларни уларнинг бозор қийматида, яъни 815 478 200 сўм қийматида сотиб олиш мажбурияти юклатилган, жамиятдан акциядор фойдасига 40 000 000 сўм зарар ундирилган. Кассация инстанцияси судининг 2014 йил 30 апрелдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг “815 478 200 сўм қийматида сотиб олиш мажбурияти юклатилсин” сўзлари “171 598 200 сўм қийматида сотиб олиш мажбурияти юклатилсин” сўзлари деб ўзгартирилган, апелляция инстанцияси судининг 2014 йил 4 мартдаги қарорининг жамиятдан акциядор фойдасига 40 000 000 сўм зарар ундириш қисми бекор қилиниб, даъвонинг 40 000 000 сўм зарар ундириш талабини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) кассация инстанцияси судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундай буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 191-моддасига асосланиб, кассация инстанцияси судининг 2014 йил 30 апрелдаги қарори хулоса қисмидаги “815 478 200 сўм қийматида сотиб олиш мажбурияти юклатилсин” сўзлари “171 598 200 сўм қийматида сотиб олиш мажбурияти юклатилсин” сўзларини 6113 дон акцияларни уларнинг бозор қийматида, яъни 815 478 200 сўм қийматда сотиб олиш мажбурияти юклатилсин” сўзларини “1286 дона акцияларни уларнинг бозор қийматида, яъни 171 553 686 сўм қийматда сотиб олиш мажбурияти юклатилсин” сўзларига алмаштириш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада жамият акциядорларининг 2022 йил 19 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан кассация инстанцияси судининг қарори асосида жамият акциядоридан илгари сотиб олинган 6113 оддий акциялар ҳисобидан жамият устав капиталини 1 217 227 000 сўмдан 1 211 114 000 сўмгача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, Тошкент вилоят хўжалик суди апелляция инстанцияси томонидан 2014 йил 4 мартда жамият зиммасига акциядорга тегишли бўлган 6113 дона акцияларни уларнинг бозор қийматида, яъни 815 478 200 сўм қийматида сотиб олиш мажбурияти юклатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, шунингдек, апелляция инстанцияси суди суд мажлиси баён қисмида баҳолаш экспертизаси хулосасида жамиятнинг соф активлари қиймати 2010 йил 1 январь куни ҳолатига 8 179 535 200 сўмни ташкил қилиши, бир дона оддий акцияларнинг нархи 133 401 сўмни, даъвогарга тегишли бўлган 6113 дона (11,32 фоиз) оддий акцияларнинг бозор қиймати эса 815 478 200 сўмни ташкил этиши кўрсатилганлиги қайд этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг қарорида номувофиқликлар мавжудлиги, яъни акциядорга тегишли бўлган 6113 дона акцияларни уларнинг бозор қийматида (уларнинг бозор қийматида (133 401 сўмдан) 171 598 200 сўмга сотиб олиш мажбурияти юкланганлиги (арфиметик қоидаларга кўра, акциядорга тегишли бўлган 6113 та акциялардан 1286 дона акцияларни баҳоловчи томонидан баҳоланган бозор нархида (яъни, бир дона акция 133 401 сўмдан) 171 598 200 сўмга тўғри келади), ушбу ҳолатда умумий қиймат билан бир вақтда акциялар сонига ўзгартириш киртилмаганлиги кўрсатилган. Вазирлик вакиллари аризани қаноатлантиришни, суд ҳужжатига тузатиш киритишни сўрадилар. 11-1304/8405 Суд мажлисида иштирок этган Э.Эрназаров, акцияларни жамият сотиб олмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жамият вакили ариза юзасидан ёзма фикр тақдим этиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, вазирликнинг аризасида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш рад этишни лозим топади. ИПК 191-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисобкитобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир. Мазкур ҳолатда кассация инстанцияси суди томонидан ёзувдаги хатога ҳам йўл қўйилмаган, ҳисоб-китобда ҳам янглишилмаган. Яъни, суд даъвогарнинг айнан 6113 дона акцияси жамият томонидан 171 598 200 сўмга сотиб олиниши лозимлиги ҳақида хулосага келган. Шунинг учун вазирликнинг аризасида билдирилган важлар билан уни (аризани) қаноатлантириб бўлмайди. Чунки, аризада билдирилган важлар суд қарорининг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига номувофиқлиги тўғрисидадир. Бу ҳақда Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг вазирликнинг суд ҳужжатига тушунтириш бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича чиқарган 2023 йил 9 январдаги ажримида ҳам қайд этиб ўтилган. Кассация инстанцияси судининг 2014 йил 30 апрелдаги қарори бекор қилинмаган ва қонуний кучда. ИПК 191-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисида ёки тузатишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати вазирликнинг суд ҳужжатига тузатиш киртиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 191, 195,196, 283-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2014 йил 30 апрелдаги қарорига тузатиш киритиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В. Сатторова 11-1304/8405