Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/3938 Дата решения 19.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "TUDORS OF GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1085730 Claim ID 3286806 PDF Hash f9b9f0b658862ba3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
СКнинг 119-моддаси СКнинг 119 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/3938-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар «А»нинг жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятидан 2 534 289,23 сўм солиқ қарзи ундирувини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, "Б" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 534 289,23 сўм солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратишни сўраган. Жавобгар томонидан белгиланган тартибда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим қилинмаган. Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Жавобгарнинг солиқлар бўйича 2023 йил 21 апрель ҳолатига мажбурий ундирувга қаратилмаган қарздорлиги 2 534 289,23 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг 2023 йил 16 февралдаги солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмасдан, эътироз билдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 534 289,23 сўм солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 22-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ тўловчига, жумладан, белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаш мажбурияти юклатилган. СКнинг 119-моддасига кўра, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг 120 — 122-моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 123-124моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади. 2 мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкин деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда солиқ қарзини қопламагани учун даъвони қаноатлантириб, 2 534 289,23 сўм солиқ қарзи ундирувини жавобгарнинг мол-мулкига қаратишни, шунингдек жавобгар ҳисобидан 300 000 сўм давлат божини Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятини солиқдан бўлган 2 534 289,23 сўм қарзини ундируви мол-мулкига қаратилсин. Жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятидан 300 000 сўм давлат божи Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Судья: Т.Маматожиев