← Назад
Решение #594598 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФКнинг | 268 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2302/993-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“AGROBANK”
акциядорлик тижорат банки манфаатида Зафаробод туман прокурорининг
жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда қўшимча жавобгарлар “JIZZAX- INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамияти, “Аср пахтаси” фермер хўжалиги, “Жиззах оқшоми” хусусий
корхонаси ҳамда “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1.582.993АҚШ доллари кредит асосий қарз, 85.000 АҚШ
доллари кредит фоиз қарзини солидар тартибда ундириш, ундирувни қўшимча
жавобгарлар “JIZZAX- INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти ва
“Аср пахтаси” фермер хўжалиги ҳамда “Жиззах оқшоми” хусусий корхонасига
тегишли бўлган мол-мулкларга нисбатан қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили
Ф.Норбоев (ишончнома асосида) ҳамда Зафаробод туман прокурори
А.Турсунбоевнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда
“даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Зафаробод туман прокурори
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда қўшимча жавобгарлар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамияти, “Аср пахтаси” фермер хўжалиги, “Жиззах оқшоми” хусусий
корхонаси ҳамда “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1.582.993АҚШ доллари кредит асосий қарз, 85.000 АҚШ
доллари кредит фоиз қарзини солидар тартибда ундириш, ундирувни қўшимча
жавобгарлар “JIZZAX- INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти ва
“Аср пахтаси” фермер хўжалиги ҳамда “Жиззах оқшоми” хусусий корхонасига
тегишли бўлган мол-мулкларга нисбатан қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги,
шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да,
жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит
шартномаси шартларини бузилганлиги, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган
фоиз қарз тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда
тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги, фақат
“JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ва банк
билан кафиллик шартномаси тузилганлигини, ундирувни қўшимча
жавобгарларга тегишли гаровдаги мулкларга қаратишни, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қўллаб қувватлаб, тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар ва қўшимча жавобгарлар вакилларининг иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “AGROBANK” акциядорлик
тижорат банки Зафаробод филиали (Банк) ва “PAXTAKOR OLTIN
BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида
2021 йил 04 март куни 484-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шунингдек, мазкур шартнома юзасидан 2022 йил 03 октябрда қўшимча
келишув имзоланган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар
(масъулияти чекланган жамияти)га йиллик 9 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти
билан 4 (тўрт) йил муддатга 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан буғдойни
қайта ишлаш учун тегирмон ускуналари сотиб олиш учун 1.677.800 АҚШ
доллари миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса олинган кредит маблағини
мақсадли ишлатиш, кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни
шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини
олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга
тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 04 март куни 484-сонли кредит
шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.5-бандига кўра, қарз олувчи
ажратилган кредит маблағларини мазкур бандда кўрсатилган асосий қарз ва
фоизларни тўлаш жадвалига асосланган ҳолда муддатли мажбурият асосида
қайтаради.
Шунингдек, мазкур шартноманинг 3.6-бандига кўра, қарз олувчи кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 20 санасига қадар тўлаб
беради.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган. Яъни, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларини
қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит асосий қарзи ва
унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўланмаган.
Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит
шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида унинг банк олдида
1.582.993 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 85.000 АҚШ доллари кредит фоиз
қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилиб,
1.582.993 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 85.000 АҚШ доллари кредит фоиз
қарзни жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан солидар тартибда ундиришни
сўраган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.7-бандига кўра, 3.5 ва 3.11
бандларида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаган, шунингдек, кредитдан
мақсадли фойдаланмаганда,унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ноликвид
балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоботлари бузилган тақдирда берилган
кредит маблағларини муддатидан олдин фоиз қарздорлиги билан қайтаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган
кредит асосий қарз ва кредит фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни
кўрган.
Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарз ва унга
ҳисобланган крелит фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга
юборган талабномалари жавобсиз қолдирилган.
маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш
графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди.
Ўз навбатида жавобгар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи
далилларни судга тақдим этмаган.
Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит
шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал
қилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар судга мурожаат этиб,
жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда қўшимча жавобгарлар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамияти, “Аср пахтаси” фермер хўжалиги, “Жиззах оқшоми” хусусий
корхонаси ҳамда “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1.582.993АҚШ доллари кредит асосий қарз, 85.000 АҚШ
доллари кредит фоиз қарзини солидар тартибда ундиришни сўраган.
Бироқ, иш хужжатларида фақатгина “Банк” ва “JIZZAX-INVESTSTROY
BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 04 мартда
484-сонли кафиллик шартномаси расмийлаштирилган.
ФКнинг 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини
ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Шунингдек, мазкур кафиллик шартномасига асосан қарздор ўз
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил
кредитлар бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва кредит
мажбуриятини муддатида бажариш билан боғлиқ ҳаражатларни ҳисоб
варағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш
мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогар кредит асосий қарздорлиги ва унга
ҳисобланган фоиз қарздорликни “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгарлар “JIZZAXINVESTSTROY” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, даъвогар кредит асосий қарздорлиги ва унга ҳисобланган
фоиз қарздорликни қўшимча жавобгарлар “JIZZAX-INVESTSTROY”
масъулияти чекланган жамияти, “Аср пахтаси” фермер хўжалиги, “Жиззах
оқшоми” хусусий корхонасидан солидар тартибда ундиришни сўраган бўлса-да,
мазкур қўшимча жавобгарлардан солидар татибда ундириш бўйича уларнинг
солидар жавобгар эканлиги ҳолатини тасдиқловчи далиллар ва қонунчилик
хужжатлари асосида исботлаб бермади.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу боис, суд даъвонинг даъвонинг кредит асосий қарз ва унга
ҳисобланган кредит фоиз қарздорликни жавобгар “PAXTAKOR OLTIN
BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар
“JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда ундиришни, қолган қўшимча жавобгарлар “JIZZAXINVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти, “Аср пахтаси” фермер
хўжалиги, “Жиззах оқшоми” хусусий корхонасидан солидар тартибда ундириш
талабини рад этишни лозим топади.
Қолаверса, иш хужжатларида жавобгарнинг кредит қарздорлигини
қўшимча жавобгарлар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамияти, “Аср пахтаси” фермер хўжалиги, “Жиззах оқшоми” хусусий
корхонасидан солидар тартибда ундиришга оид далиллар мавжуд эмас.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни қўшимча жавобгар
жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти ва
“АСР ПАХТАСИ” фермер хўжалигига ҳамда “Жиззах оқшоми” хусусий
корхонасига тегишли бўлган мол-мулкларга қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор
(гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган
мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга
қўювчи)нинг
бошқа
кредиторларига
қараганда
имтиёзли
суратда
қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади.
Кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида банк минтақавий
филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 31 мартда тузилиб, нотариал тартибда
тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, кредитнинг таъминоти сифатида
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат
ҳудудида жойлашган 1 (бир) дона ДЭК-251 русумли, давлат рақам белгиси
25 DA 942 бўлган, завод рақами 29489-сонли, ранги сариқ, 2016 йилда ишлаб
чиқарилган, техник паспорт UZ-AA 072027 рақами билан 11.02.2021 йилда
Жиззах вилояти Пахтакор иснпекциясидан рўйхатдан ўтган занжирли кран,
шунингдек, қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик
саноат ҳудудида жойлашган 1 (бир) дона ДЭК-251 русумли, давлат рақам
белгиси 25 DA 943 бўлган, завод рақами 29484-сонли, ранги сариқ, 2016 йилда
ишлаб чиқарилган, юклагич, техник паспорт UZ-AA 072036 рақами билан
11.02.2021 йилда Жиззах вилояти иснпекциясидан рўйхатдан ўтган занжирли
кран, шунингдек, қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик
саноат ҳудудида жойлашган 1 (бир) дона КП-25М русумли, давлат рақам
белгиси 25 DA 944 бўлган, завод рақами 29161-сонли, ранги сариқ, 2017 йилда
ишлаб чиқарилган, техник паспорт UZ-AA 072042 рақами билан 11.02.2021
йилда Жиззах вилояти Пахтакор инспекциясидан рўйхатдан ўтган занжирли
кранга, шунингдек, қўшимча жавобгар “АСР ПАХТАСИ” фермер хўжалигига
Жиззах вилоят инспекцияси томонидан 15.02.2021 йилда берилган тегишли
1 (бир) дона UZ-AA 073429 рақам билан техни паспортига асосан тегишли
бўлган ТТЗ-811 русумли, давлат рақам белгиси 25 FA 203 бўлган, ранги яшил,
2020 йилда ишлаб чиқарилган, Жиззах вилоят инспекциясидан 15.02.2021
йилда бўйича рўйхатдан ўтган, завод рақами 001656, двигатель 065112, давлат
рақами 25 FA 203 бўлган пахта териш машинасига, шунингдек, қўшимча
жавобгар “Жиззах оқшоми” хусусий корхонасига тегишли бўлган Жиззах
вилояти, Жиззах шаҳар, Сайилжойи маҳалласи, Сайилжойи кўчаси, 7-А уйда
жойлашган Жиззах шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулккадастри давлат
корхонасида 13:13:02:02:01:0824:0001:035 рақам билан давлат рўйхатидан
ўтган қурилиши тугалланмаган ертўла биноси (умумий майдони 439,06 кв.м
бўлган)га, шунингдек, қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба
МФЙ, кичик саноат ҳудудида жойлашган бетон ва темир бетон
конструкцияларининг барча бино-иншоотларини мулкий комплекс сифатида
ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, шунингдек, қўшимча жавобгар
“JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Пахтакор
тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат ҳудудида жойлашган темир бетон
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда Resimart номли плита ишлаб
чиқариш жамламалари гаровга қўйилган.
Гаров шартномасининг 8-бандига кўра, қарздор томонидан гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган, лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, Банк ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг
гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув
харажатлари тўланишини таъминлайди.
Шунингдек, ФКнинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров
тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал
тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома
рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан
бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги ҳолати даъвогар вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш
ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шунингдек, жавобгар мазкур ҳолатларни инкор этувчи далилларни
тақдим этмаган.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу боис, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги учун юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ҳамда
шартнома шартларига асосланган ҳолда, суд ундирувни даъвогар томонидан
даъво аризасида ундирув қаратиш сўралган қўшимча жавобгарлар
“JIZZAX-INVESTSTROY”
масъулияти
чекланган
жамиятига
ва
“АСР ПАХТАСИ” фермер хўжалигига ҳамда “Жиззах оқшоми” хусусий
корхонасига тегишли бўлган мол-мулкларга қаратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Зафаробод
туман
прокурорининг
жавобгар
“PAXTAKOR
OLTIN
BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ҳамда қўшимча
жавобгарлар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти,
“Аср пахтаси” фермер хўжалиги, “Жиззах оқшоми” хусусий корхонаси ҳамда
“JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1.582.993 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 85.000 АҚШ доллари
кредит фоиз қарзини солидар тартибда ундириш, ундирувни қўшимча
жавобгарлар “JIZZAX- INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти ва
“Аср пахтаси” фермер хўжалиги ҳамда “Жиззах оқшоми” хусусий корхонасига
тегишли бўлган мол-мулкларга нисбатан қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки фойдасига
жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти
ва қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 1.582.993 АҚШ доллари кредит асосий қарз,
85.000 АҚШ доллари кредит фоиз қарзи солидар тартибда ундирилсин.
жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув:
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат
ҳудудида жойлашган 1 (бир) дона ДЭК-251 русумли, давлат рақам белгиси
25 DA 942 бўлган, завод рақами 29489-сонли, ранги сариқ, 2016 йилда ишлаб
чиқарилган, техник паспорт UZ-AA 072027 рақами билан 11.02.2021 йилда
Жиззах вилояти Пахтакор инспекциясидан рўйхатдан ўтган занжирли кранга;
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат
ҳудудида жойлашган 1 (бир) дона ДЭК-251 русумли, давлат рақам белгиси
25 DA 943 бўлган, завод рақами 29484-сонли, ранги сариқ, 2016 йилда ишлаб
чиқарилган, юклагич, техник паспорт UZ-AA 072036 рақами билан 11.02.2021
йилда Жиззах вилояти Пахтакор инспекциясидан рўйхатдан ўтган занжирли
кранга;
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат
ҳудудида жойлашган 1 (бир) дона КП-25М русумли, давлат рақам белгиси
25 DA 944 бўлган, завод рақами 29161-сонли, ранги сариқ, 2017 йилда ишлаб
чиқарилган, техник паспорт UZ-AA 072042 рақами билан 11.02.2021 йилда
Жиззах вилояти Пахтакор инспекциясидан рўйхатдан ўтган занжирли кранга;
қўшимча жавобгар “АСР ПАХТАСИ” фермер хўжалигига Жиззах вилоят
инспекцияси томонидан 15.02.2021 йилда берилган тегишли 1 (бир) дона
UZ-AA 073429 рақам билан техни паспортига асосан тегишли бўлган ТТЗ-811
русумли, давлат рақам белгиси 25 FA 203 бўлган, ранги яшил, 2020 йилда
ишлаб чиқарилган, Жиззах вилоят инспекциясидан 15.02.2021 йилда рўйхатдан
ўтган, завод рақами 001656, двигатель 065112, давлат рақами 25 FA 203 бўлган
пахта териш машинасига;
қўшимча жавобгар “Жиззах оқшоми” хусусий корхонасига тегишли
бўлган Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Сайилжойи маҳалласи, Сайилжойи
кўчаси, 7-А уйда жойлашган Жиззах шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулккадастри
давлат корхонасида 13:13:02:02:01:0824:0001:035 рақам билан давлат
рўйхатидан ўтган қурилиши тугалланмаган ертўла биноси (умумий майдони
439,06 кв.м бўлган)га;
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат
ҳудудида жойлашган бетон ва темир бетон конструкцияларининг барча биноиншоотларига (мулкий комплекс сифатида ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан);
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат ҳудудида
жойлашган темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда
Resimart номли плита ишлаб чиқариш жамламасига қаратилсин.
Жавобгар жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджетига 381.002.961 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
И.Қурбанов