← Назад
Решение #594606 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 268 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2302/996-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“AGROBANK”
акциядорлик тижорат банки манфаатида Зафаробод туман прокурорининг
жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 409.950 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 30.000 АҚШ
доллари
кредит
фоиз
қарзини
ундириш,
ундирувни
жавобгар
“JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларга нисбатан қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар
вакили Ф.Норбоев (ишончнома асосида) ҳамда Зафаробод туман прокурори
А.Турсунбоевнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда
“даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Зафаробод туман прокурори
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
409.950 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 30.000 АҚШ доллари кредит фоиз
қарзини ундириш, ундирувни жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Жиззах вилоят ИИБ ЙХҲБ
1-ТРИБ томонидан 19.01.2021 йилда берилган серия рақами AAF 2543147сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган
XCMG QY30K5C русумли, махсус автокран маркали, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель рақами D919C013984, кузов рақамсиз, шасси рақами
LXGCPA336LA001577, ранги сариқ, давлат рақам белгиси 25 984 МАА бўлган
автомашинага, шунингдек мазкур жамиятга тегишли 06.04.2020 йилдаги
0604-20-сонли шартномага асосан ва божхона органи томонидан берилган
26.11.2020 йилдаги А40 формасига асосан тегишли бўлган модель QT4-15,
серийный MC201025, производственные изделия – латок, бордюр, блоки,
производительност – 1 шт, вес:11000 кг, IRSU4289228-RJK/1 IN, ВЕС-3860 кг
бетонный завод, линия по производству бетоны изделий ускунларига
ҳамда қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “ қўшимча жавобгар” деб юритилади)га тегишли
бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат ҳудуди Саноатчилар
кўчасида жойлашган Бетон ва темир бетон конструкциялар ишлаб чиқариш
биносига нисбатан қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги,
шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да,
жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит
шартномаси шартларини бузилганлиги, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган
фоиз қарз тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда
тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлиги, ундирувни
жавобгар ва қўшимча жавобгарга тегишли гаровдаги мулкларга қаратишни,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қўллаб қувватлаб, тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “AGROBANK” акциядорлик
тижорат банки Зафаробод филиали (Банк) ва “JIZZAX- INVESTSTROY
BUILDING” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида
2020 йил 27 май куни 331-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар
(масъулияти чекланган жамияти)га йиллик 7.72 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти
билан 5 (беш) йил муддатга 1 (бир) йиллик имтиёзли давр билан бетон ва темир
бетон конструкциялар ишлаб чиқариш ускуналари ва махсус техникалар сотиб
олиш учун 546.600.АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса
олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, кредит суммасини ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ
қайтариш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга
тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 27 май куни 331-сонли кредит
шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.5-бандига кўра, қарз олувчи
ажратилган кредит маблағларини мазкур бандда кўрсатилган асосий қарз ва
фоизларни тўлаш жадвалига асосланган ҳолда муддатли мажбурият асосида
2025 йил 28 мартгача қайтаради.
Шунингдек, мазкур шартноманинг 3.6-бандига кўра, қарз олувчи кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 20 санасига қадар тўлаб
беради.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган. Яъни, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларини
қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит асосий қарзи ва
унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўланмаган.
Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит
шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида унинг банк олдида
409.950 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 30.000 АҚШ доллари кредит фоиз
қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилиб,
409.950 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 30.000 АҚШ доллари кредит фоиз
қарзни ундиришни сўраган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.7-бандига кўра, 3.5 ва 3.11
бандларида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаган, шунингдек, кредитдан
мақсадли фойдаланмаганда,унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ноликвид
балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоботлари бузилган тақдирда берилган
кредит маблағларини муддатидан олдин фоиз қарздорлиги билан қайтаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган
кредит асосий қарз ва кредит фоиз қарзларни ундириш бўйича чораларни
кўрган.
Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарз ва унга
ҳисобланган крелит фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга
юборган талабномалари жавобсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган
маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш
графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди.
Ўз навбатида жавобгар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи
далилларни судга тақдим этмаган.
Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, кредит асосий қарздорлиги ва
унга ҳисобланган кредит фоиз қарздорликни ундиришни сўраган.
Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит
шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал
қилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг кредит аосий қарз ва унга ҳисобланган кредит
фоиз қарздорликни ундириш талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни жавобгар
“JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти
тегишли бўлган мулкларга қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор
(гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган
мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга
қўювчи)нинг
бошқа
кредиторларига
қараганда
имтиёзли
суратда
қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади.
Кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида банк минтақавий
филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 03 мартда тузилиб, нотариал тартибда
тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, кредитнинг таъминоти сифатида
жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамиятига Жиззах вилоят ИИБ ЙХҲБ 1-ТРИБ томонидан 19.01.2021 йилда
берилган серия рақами AAF 2543147-сонли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишоли бўлган XCMG QY30K5C русумли, махсус
автокран маркали, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
D919C013984, кузов рақамсиз, шасси рақами LXGCPA336LA001577, ранги
сариқ, давлат рақам белгиси 25 984 МАА бўлган автомашина, шунингдек
мазкур жамиятга тегишли 06.04.2020 йилдаги 0604-20-сонли шартномага
асосан ва божхона органи томонидан берилган 26.11.2020 йилдаги
А40 формасига асосан тегишли бўлган модель QT4-15, серийный MC201025,
производственные изделия – латок, бордюр, блоки, производительност-50
м3/час, год выпуск 2020 года, производитель GUANGZHOU SIMEX
INDUSTRY CO.LTD – Китай- кол.- 1 шт, вес:11000 кг, IRSU4289228-RJK/1 IN,
ВЕС-3860 кг бетонный завод, линия по производству бетоны изделий
ускуналари гаровга қўйилган.
Шунингдек, кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида банк
минтақавий филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 01 июлда тузилиб,
нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, кредитнинг
таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик
саноат ҳудуди Саноатчилар кўчасида жойлашган Бетон ва темир бетон
конструкциялар ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, яъни 0001 литери плита
ишлаб чиқариш цехи, цемент сақлаш омбори ва оператор хонаси,
маҳсулотларни юклаш хонаси, 0002 литери маҳсулотлар юклаш жойи,
0003 литери ётоқхона, 0004 литери омборхона, 0005 литери навес, 0006 литери
трансформаторний, 0007 литери омборхона, 0008 литери маъмурий бино, бетон
девор тўсиқлари, ховуз, дарвозалар бўлиб, жами умумий майдони 2392,10 кв.м.
бино иншоотлар гаровга қўйилган.
Гаров шартномасининг 6-бандига кўра, қарздор томонидан гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган, лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, Банк ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг
гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув
харажатлари тўланишини таъминлайди.
Шунингдек, ФКнинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров
тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал
тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома
рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан
бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги ҳолати даъвогар вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш
ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шунингдек, жавобгар мазкур ҳолатларни инкор этувчи далилларни
тақдим этмаган.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу боис, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги учун юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормалари ҳамда
шартнома шартларига асосланган ҳолда, суд ундирувни даъвогар томонидан
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Жиззах вилоят ИИБ ЙХҲБ
1-ТРИБ томонидан 19.01.2021 йилда берилган серия рақами AAF 2543147сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишоли бўлган
XCMG QY30K5C русумли, махсус автокран маркали, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель рақами D919C013984, кузов рақамсиз, шасси рақами
LXGCPA336LA001577, ранги сариқ, давлат рақам белгиси 25984МАА бўлган
автомашинага, шунингдек мазкур жамиятга тегишли 06.04.2020 йилдаги 060420-сонли шартномага асосан ва божхона органи томонидан берилган 26.11.2020
йилдаги А40 формасига асосан тегишли бўлган модель QT4-15, серийный
MC201025, производственные изделия – латок, бордюр, блоки,
производительност – 1 шт, вес:11000 кг, IRSU4289228-RJK/1 IN, ВЕС-3860 кг
бетонный завод, линия по производству бетоны изделий ускуналарига
ҳамда қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “ қўшимча жавобгар” деб юритилади)га тегишли
бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат ҳудуди Саноатчилар
кўчасида жойлашган Бетон ва темир бетон конструкциялар ишлаб чиқариш
биносига қаратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан
тўлиқ
тасдиқланганлигини
инобатга
олиб,
даъвогар
вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо
бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Зафаробод туман прокурорининг жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY
BUILDING” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 409.950 АҚШ доллари
кредит асосий қарз, 30.000 АҚШ доллари кредит фоиз қарзини ундириш,
ундирувни жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларга нисбатан қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “AGROBANK” акциядорлик тижорат банки фойдасига
жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 409.950 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 30.000 АҚШ
доллари кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув:
Жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамиятига Жиззах вилоят ИИБ ЙХҲБ 1-ТРИБ томонидан 19.01.2021 йилда
берилган серия рақами AAF 2543147-сонли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишоли бўлган XCMG QY30K5C русумли, махсус
автокран маркали, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
D919C013984, кузов рақамсиз, шасси рақами LXGCPA336LA001577, ранги
сариқ, давлат рақам белгиси 25 984 МАА бўлган автомашина, шунингдек
мазкур жамиятга тегишли 06.04.2020 йилдаги 0604-20-сонли шартномага
асосан ва божхона органи томонидан берилган 26.11.2020 йилдаги А40
формасига асосан тегишли бўлган модель QT4-15, серийный MC201025,
производственные изделия – латок, бордюр, блоки, производительност-50
м3/час, год выпуск 2020 года, производитель GUANGZHOU SIMEX
INDUSTRY CO.LTD – Китай- кол.- 1 шт, вес:11000 кг, IRSU4289228-RJK/1 IN,
ВЕС-3860 кг бетонный завод, линия по производству бетоны изделий
ускуналарига қаратилсин.
Шунингдек, ундирув:
қўшимча жавобгар “JIZZAX-INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Пахтакор тумани, Ғалаба МФЙ, кичик саноат
ҳудуди Саноатчилар кўчасида жойлашган Бетон ва темир бетон
конструкциялар ишлаб чиқариш бино-иншоотларига, яъни 0001 литери плита
ишлаб чиқариш цехи, цемент сақлаш омбори ва оператор хонаси,
маҳсулотларни юклаш хонаси, 0002 литери маҳсулотлар юклаш жойи,
0003 литери ётоқхона, 0004 литери омборхона, 0005 литери навес, 0006 литери
трансформаторний, 0007 литери омборхона, 0008 литери маъмурий бино, бетон
девор тўсиқлари, ховуз, дарвозалар бўлиб, жами умумий майдони 2392,10 кв.м.
бино иншоотларга қаратилсин.
Жавобгар “JIZZAX- INVESTSTROY BUILDING” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 100.450.880 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
И.Қурбанов