Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/2258 Дата решения 19.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TENGE BANK" ATB акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый LEADER GROUP BETON масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089467 Claim ID 3264055 PDF Hash 767e08d38b63070f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 64-моддаси онуни 64 law
онуннинг 86-моддаси онуннинг 86 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1103-2202/2258-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Э.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Арипов Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили Г.Бердимуратова (2022 йил 6 майдаги 01/59-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили И.Халилов (2022 йил 15 июндаги ишончнома ҳамда 000936-сони адвокатлик ордер асосида), суд бошқарувчи Ф.Ниязметовнинг иштирокида, кредитор “Tenge Bank” АТБнинг қарздор “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори устидан кредитор томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Tenge Bank” АТБ (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожат қилиб, қарздор “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи сифатида Ф.Ниязметов тайинланган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза талабини қаноатлантириш рад этилган ҳамда Банкка нисбатан хусусий ажрим чиқарилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан банк томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларини бекор қилиш ва аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, қарздорда банкротлик аломатлари мавжуд бўлса-да, ушбу ҳолатлар инобатга олинмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси томонидан таклиф этилган гаровдаги мулкларни қабул қилиш ёки рад этиш банкнинг ҳуқуқи эканлиги, банк ушбу мулкларни қабул қилишга мажбур эмаслиги, таклиф этилган мулклар талон-тарож қилинганлиги, шу боис ушбу мулкларни таклиф этилган нархда қабул қилиш банкка зарар етказишини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган кредиторнинг вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлигини билдириб, иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Қарздор вакили кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлигини билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг аризани қаноатлантиришни рад этиш учун келтирган хулосалари билан қуйидаги асосларга асосан келишмайди, шу сабабли суд қарорларини бекор қилиб, ариза талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддаларига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 64-моддасига кўра, банк қарзни тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари 2018 йил 19 февралда 579017-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, жамият таъсисчиси Салимова Манзура Шозатовна ҳисобланади. Жамиятнинг асосий фаолият тури бетон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланишдан иборат бўлган. Қарздорнинг жами қарздорлиги 2023 йил 10 январь ҳолатига 62 334 201 808 сўмни ташкил этган бўлиб, мазкур қарздорликнинг 62 196 107 256 сўмлик қисми кредитор олдидаги ва 138 094 552 сўмлик қисми солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлик ҳисобланади. Аниқланишича, кредитор ва “Real Mukammal Beton” масъулияти чекланган жамияти (қарздорнинг олдинги номи) ўртасида 2020 йил 8 июлда 2020-13-сонли кредит шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага кўра, банк томонидан қарздорга 5 000 000 евро кредит маблағи ажратилиб, қарздорга тегишли жами 70 972 596 500 сўмга баҳоланган мол-мулклар кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида гаровга қўйилган. Қарздор томонидан кредит маблағларини тўлаб бориш мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли кредитор даъво аризаси билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “Real Mukammal Beton” масъулияти чекланган жамияти (қарздорнинг олдинги номи)дан 4 166 666,69 евро асосий қарздорлик, 416 632,79 евро фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган (4-1001-2113/10155-сонли иқтисодий иш). Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилган ва Мажбурий ижро бюроси томонидан 2022 йил 14 июлда 10022000275-сонли ижро иши қўзғатилган. Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча мол-мулклари хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган ва ушбу мулклар аукцион савдоларида сотилмаганлиги сабабли мулкнинг бошланғич сотиш баҳосидан 10 фоиз миқдорда арзонлаштирилган ҳолда қарздорга таклиф хати берилган. Бироқ, кредитор 2022 йил 16 ноябрдаги 10.6-17/22-532-сонли таклиф хатини оқибатсиз қолдириб, таклиф қилинган мол-мулкларни қабул қилмасдан, ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди. Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида; агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари мавжудлиги тўғрисида; агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида. Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб, амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган. Қарздор муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилган, 2023 йил 10 январь ҳолатига қарздорнинг жами кредитор қарздорлиги 62 334 201 808 сўмни ташкил қилган ва кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган. Демак, мазкур ҳолат Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари қарздор жамиятда мавжудлигини тасдиқлайди. Шунингдек, 2023 йил 10 январда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қайд этилганлардан кўринадики, қарздорда банкротлик аломатлари мавжуд. Бироқ, судлар низо юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилинишига сабаб бўлган. Жумладан, биринчи инстанция суди қарздорнинг ҳисобида кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли мол-мулк мавжудлиги боис уни пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабини қондириш бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблаб бўлмаслиги, Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳаракатлари тамомланмаганлигини асос қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиб, апелляция инстанция суди эса қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигига асосланиб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, хатоликка йўл кўйган. Чунки, Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда Қонуннинг 55-моддасида кўрсатилган бирор-бир асослар мавжуд бўлмаса-да, қуйи судлар томонидан аризани қаноатлантириш рад этилган. Қолаверса, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларида асос қилиб келтирилган ҳолатлар айнан қайси қонун ҳужжатларига кўра аризани рад этишга асос бўлиши кўрсатилмаган яъни, суднинг хулосалари моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантирилмаган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, аризачининг талабини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шунга кўра, биринчи инстанция учун қарздордан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, апелляция ва кассация инстанциялар учун 900 000 сўм давлат божи ва 84 000 сўм почта харажатлари кредитор фойдасига ундирилсин, мазкур иш юзасидан берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилиниши лозим. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303 ва 343-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “Tenge Bank” АТБнинг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Кредитор “Tenge Bank” АТБнинг қарздор “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Муваққат бошқарувчиси 15 кунлик муддат ичида кредиторларнинг йиғилишини ўтказиб, тугатиш бошқарувчиси номзодини Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига тақдим этсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятига тугатиш бошқарувчисини тайинлаш масаласини кўриб чиқсин. Кредитор “Tenge Bank” АТБнинг қарздор “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. 7 “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи; - “Tenge Bank” АТБ фойдасига 900 000 сўм давлат божи ва 84 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур иш юзасидан биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил 15 февралда берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев 9 4-1103-2202/2258-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2023 йил 19 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили Г.Бердимуратова (2022 йил 6 майдаги 01/59-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили И.Халилов (2022 йил 15 июндаги ишончнома ҳамда 000936-сони адвокатлик ордер асосида), суд бошқарувчи Ф.Ниязметов иштирокида, кредитор “Tenge Bank” АТБнинг қарздор “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори устидан кредитор томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 301-303 ва 343-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “Tenge Bank” АТБнинг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 мартдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Кредитор “Tenge Bank” АТБнинг қарздор “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Муваққат бошқарувчиси 15 кунлик муддат ичида кредиторларнинг йиғилишини ўтказиб, тугатиш бошқарувчиси номзодини Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига тақдим этсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятига тугатиш бошқарувчисини тайинлаш масаласини кўриб чиқсин. 10 Кредитор “Tenge Bank” АТБнинг қарздор “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. “Leader Group Beton” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи; - “Tenge Bank” АТБ фойдасига 900 000 сўм давлат божи ва 84 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур иш юзасидан биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил 15 февралда берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И.Таджиев