← Назад
Решение #594629 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| онуни | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1103-2302/850-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар вакили
Р.Хамзаев (2023 йил 2 майдаги 14/512-сонли ишончнома) иштирокида даъвогар
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг
"IPOTEKA-BANK" акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "ZAFAR
ASADBEK BALIG'I" фермер хўжалигидан 546,615,928,27 сўм кредит
қарздорлигини ундириш, ундирувни "ZAFAR ASADBEK BALIG'I" фермер
хўжалигига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Бирлик МФЙ,
Оҳангарон дарёси ўзани 193-контурида жойлашган кадастр рақами 11-07-14-0101-0001 бўлган нотурар-жой бино-иншоатга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
"IPOTEKA-BANK" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва "ZAFAR ASADBEK BALIG'I" фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 25 мартда
588/56/2021-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра 6 ой имтиёзли давр
қўллаган ҳолда она балиқлар сотиб олиш мақсадида 36 ой муддатга йиллик 21
фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 540.000.000 сўм ҳамда 2021 йил 25 мартда
588-1/56/2021-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра 18 ой муддатга
йиллик 21 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан балиқларга омухта ем сотиб
олиш мақсадида 460.000.000 сўм жами иккита шартнома бўйича 1.000.000.000
сўм кредит маблағи ажратилган.
Даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар манфатида жавобгардан 546,615,928,27
сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни "ZAFAR ASADBEK BALIG'I"
фермер хўжалигига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Бирлик
МФЙ, Оҳангарон дарёси ўзани 193-контурида жойлашган кадастр рақами 11-0714-01-01-0001 бўлган нотурар-жой бино-иншоатга қаратиш тўғрисидаги даъво
билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллабқувватлаб, қарздорлик судгача қисман қопланганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакил иштирокни
таъминламади ҳамда даъво талаби юзасидан эътирознома тақдим этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд тараф вакилини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра билдирилган талабни қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан
кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 1.000.000.000 сўм кредит
маблағи тўлиқ ажратилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартларига риоя қилмасдан
даъвогар олдида кредит қарздорлиги юзага келган.
Тарафлар ўртасида тузилган 588/56/2021-сонли ҳамда 588-1/56/2021-сонли
кредит шартномаларнинг 7.1-бандига мувофиқ, кредит таъминоти сифатида
"ZAFAR ASADBEK BALIG'I" фермер хўжалигига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Оққўрғон тумани, Бирлик МФЙ, Оҳангарон дарёси ўзани 193контурида жойлашган 750.000.000 сўмлик кўчмас мулк ҳамда Тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармасининг 500.000.000 сўм
миқдоридаги кафиллиги гаров таъминоти сифатидага тақдим этилиши
белгиланган.
Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус Ш.Мухамеджанова томонидан расмийлаштирилган
26.03.2021 йилдаги Ипотека шартномасига кўра Тошкент вилояти, Оққўрғон
тумани, Оққўрғон шаҳар, Бирлик МФЙ, Оҳангарон дарёси ўзани 189к-контурда
0.10га ер майдонида жойлашган 2 қаватли нотурар бино-иншоат "ZAFAR
ASADBEK BALIG'I" фермер хўжалигига Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани
Ермулккадастр ДКнинг Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган нотурар бино
ва иншоатларнинг фойдаланишга қабул қилиш 7-сонли далолатномасига асосан
тегишли бўлиб, 11:07:14:01:01:0001 кадастр рақами билан рўйхатдан
ўтказилган.
Расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси
мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Гаровга қўювчи"
ўзига тегишли бўлган нотурар кўчмас мулкни "Қарз олувчи" кредит шартномаси
бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида
"Ипотекага олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида 564.615.928,27 сўм қарздорлик юзага келган.
ФКнинг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шартлиги белгиланган.
"Банк" томонидан ушбу кредит қарздорликларни тўлаш юзасидан "Қарз
олувчи"га огоҳлантириш хатлари юборилган бўлиб, мазкур огоҳлантириш
хатлари "Қарз олувчи" томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд муҳокамасида "IPOTEKA-BANK" акциядорлик тижорат банки
томонидан 2023 йил 19 май ҳолатига тақдим қилинган 14/570-сонли
маълумотномага мувофиқ, 588-1/56/2021-сонли кредит шартномаси бўйича
муддати келмаган асосий қарз 392.333.333,34 сўм, муддати ўтган асосий қарзи
17.833.333,33 сўм муддати ўтган фоиз 3.847.318,99 сўм, жорий фоиз 1.154.280,79
сўм, пеня 34 625,88 сўм, 588/56/2021-сонли кредит шартнома бўйича муддати
келмаган асосий қарз 42.336.427,96 сўм, муддати ўтган асосий қарзи
42.336.427,94 сўм, муддати ўтган фоиз 1.696.736,52 сўм, жорий фоиз 493.248,41
сўм, пеня 15 270,65 сўм бўлиб, судга даъво ариза киритилгандан кейин жавобгар
томонидан қисман тўлов қилиниши натижасида иккала кредит шартномалари
бўйича муддати келмаган асосий қарз 434.669.761,3 сўм, муддати ўтган асосий
қарзи 60.169.716,27 сўм муддати ўтган фоиз 5.544.055,51 сўм, жорий фоиз
1.647.529,20 сўм, пеня 49 896,53 сўм жами 502.081.003,81 сўм жавобгар
томонидан кредит қарздорликлари бартараф қилинмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараёнида сўралган даъвогар тараф вакилининг
тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 3 май куни тузилган 1102/191/2021-сонли
кредит шартноманинг 6-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу
бўлимнинг 6.1.7-бандига асосан "Қарздор" томонидан кредитдан мақсадсиз
фойдаланилганда, муддатда кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлар
тўланмаганда "Банк" "Қарздор"ни кредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин шунингдек, ундирувни кредит
таъминотига қаратиш орқали ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши
белгиланган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 588-1/56/2021-сонли ҳамда
588/56/2021-сонли кредит шартномалари бўйича 546,615,928,27 сўм кредит
қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талабларини асосли деб топиб, кредит
қарздорлиги суд мажлисига қисман қопланганлигини инобатга олишни, муддати
келмаган асосий қарз 434.669.761,3 сўм, муддати ўтган асосий қарзи
60.169.716,27 сўм муддати ўтган фоиз 5.544.055,51 сўм, жорий фоиз 1.647.529,20
сўм, пеня 49 896,53 сўм жами 502.081.003,81 сўм миқдорида қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартларига асосан ундирувни жавобгарга тегишли бўлган "ZAFAR ASADBEK
BALIG'I" фермер хўжалигига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оққўрғон
тумани, Бирлик МФЙ, Оҳангарон дарёси ўзани 193-контурида жойлашган
кадастр рақами 11-07-14-01-01-0001 бўлган нотурар-жой бино-иншоатга
қаратишни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бўлимида банкнинг
ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 6.1.7-бандига мувофиқ,
белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда "Банк" кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш
орқали ундириш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Ипотека тўғрисида"ги қонунининг
36-моддасига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган
мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги,
хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман
тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида
назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга
қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка
қаратишга ҳақли.
ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай
мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров
нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ёки
мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай
гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг
271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт
бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги
назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 588-1/56/2021-сонли
ҳамда 588/56/2021-сонли кредит шартномалари бўйича муддати келмаган асосий
қарз 434.669.761,3 сўм, муддати ўтган асосий қарзи 60.169.716,27 сўм муддати
ўтган фоиз 5.544.055,51 сўм, жорий фоиз 1.647.529,20 сўм, пеня 49 896,53 сўм
жами 502.081.003,81 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни "ZAFAR
ASADBEK BALIG'I" фермер хўжалигига тегишли Тошкент вилояти, Оққўрғон
тумани, Бирлик МФЙ, Оҳангарон дарёси ўзани 193-контурда жойлашган
нотурар бино-иншоат (кадастр рақами 11:07:14:01:01:0001) нотурар жойга
қаратишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 187-моддаларини қўллаб,
суд
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ZAFAR ASADBEK BALIG'I" фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар "IPOTEKA-BANK" акциядорлик тижорат банки фойдасига муддати
келмаган асосий қарз 434.669.761,3 сўм, муддати ўтган асосий қарзи
60.169.716,27 сўм, муддати ўтган фоиз 5.544.055,51 сўм, жорий фоиз
1.647.529,20 сўм, пеня 49 896,53 сўм жами 502.081.003,81 сўм ҳамда 30.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув "ZAFAR ASADBEK BALIG'I" фермер хўжалигига тегишли
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Бирлик МФЙ, Оҳангарон дарёси ўзани 193контурда жойлашган нотурар бино-иншоат (кадастр рақами 11:07:14:01:01:0001)
нотурар жойга қаратилсин.
Жавобгар "ZAFAR ASADBEK BALIG'I" фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 11.292.318,57 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қуйичирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест)
бериши мумкин.
Судья:
Э.Р.Курбонов