← Назад
Решение #594863 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 33 | — | law | |
| онун | 33 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 3 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2202/6265-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – О.Асатов
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – С.Қувватов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакиллари
О.Солиев, У.Дехқонбоев (2023 йил 28 мартдаги 16-06/2679-сонли ишончномага
асосан), жавобгар О.Исмоилов (2023 йил 13 январдаги рақамсиз ишончномага
асосан)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш
вазирлигининг жавобгар SANGZOR QURILISH LOYIHA” масъулияти чекланган
жамиятига берилган 2022 йил 22 февралдаги АЛ-001648-сонли лицензияни
бекор қилиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (бундан буён матнда
аризачи ёки Вазирлик деб юритилади) томонидан “SANGZOR QURILISH
LOYIHA” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки
МЧЖ деб юритилади)га 2022 йил 22 февралда архитектура-шаҳарсозлик
ҳужжатларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун амал қилиш
муддати чекланмаган муддатга АЛ-001648-сонли лицензия расмийлаштириб
берилган.
Вазирлик иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга
ошириш учун берилган 2022 йил 22 февралдаги АЛ-001648-сонли лицензияни
бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, аризада жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарори билан
тасдиқланган “Қурилиш объектида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш
тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
талабларига риоя этилмаганлиги ва ШНҚ, ҚМҚ талаблари бузилганлиги,
шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш
соҳасида назорат инспекцияси 2022 йил 16 сентябрда Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш вазирлигига жавобгарга лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида
фаолиятни амалга ошириш учун берилган лецензия ва рухсат берувчи
ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш
тўғрисида 39/05-04/L-сонли тақдимнома киритганлиги, мазкур тақдимнома
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида кўриб чиқилиб, унда
кўрсатилган қонунбузилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топганлиги муносабати
билан Қурилиш вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 177-сонли буйруғига асосан
АЛ-001648-сонли лецензиясининг амал қилиш муддати ўн кун муддатга
тўхатилганлиги, шу боис жавобгардан 5 иш куни мобайнида тақдимномада
белгиланган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ҳудудий қурилиш назорати
инспекцияси билан далолатнома тузган ҳолда далолатномани лецензия ахборот
тизимига жойлаштириш ҳамда Қурилиш вазирлигига маълумот тақдим этиш
сўралганлиги, бироқ, инспекциянинг ёзма кўрсатмалари ва қурилиш вазирининг
буйруғида кўрсатилган қонуний талаблар бажарилмаганлиги, бу билан МЧЖ
томонидан лицензия талаб ва шартлари бузилганлигини кўрсатган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган, жавобгарнинг аплелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, арз
қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда МЧЖнинг фаолиятида аниқланган
камчиликларни бартараф этиш юзасидан берилган кўрсатма ва талабномада қайд
этилган объектлар 2022 йил 4 сентябрь, 6 октябрь ва 19 октябрдаги давлат қабул
ҳайъатининг далолатномаларига асосан фойдаланишга қабул қилинганлигига
судлар томонидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, “Лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг
33-моддасида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда
бузилиши фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар
ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса яъни, ҳуқуқий
оқибат келтириб чиқарган тақдирда лицензия бекор қилиниши қатъий белгилаб
қўйилганлиги судлар томонидан инобатга олинмаганлиги, аризачи ўзининг
талабларига асос қилиб келтирган ҳолатларни тасдиқловчи далилларни судга
тақдим этмаганлиги ва ушбу ҳолатларни исботлаб бермаганлиги, суд
қарорларида МЧЖнинг масъул ходимлари М.Лапасов ва М.Қодиров кўрсатмада
қайд этилган камчиликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги
кўрсатилган бўлса-да, М.Қодиров кўрсатма киритилишидан олдин яъни,
2022 йил 28 апрель куни жавобгарликка тортилганлигига эътибор
қаратилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Аризачи вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоят асоссиз
эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Жиззах вилоят қурилиш соҳасида
ҳудудий назорат инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади)
қурилиш нормалари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган
камчиликларни бартараф қилиш бўйича жавобгарга 2022 йил 7 июлда
94599-сонли ва 2022 йил 26 июлда 94599-сонли кўрсатма бериб, уч кун муддат
ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб
чиқиш, аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида пудратчи,
буюртмачининг техник назоратчиси ва лойиҳа ташкилоти билан биргаликда
далолатнома тузиб, қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясига тақдим
этиш, камчиликлар белгиланган муддатда бажарилмаса, амалдаги қонунларга
асосан молиявий ва жарима санкциялари қўлланилишини маълум қилган.
Камчилик аниқланган қурилиш объектлари Арнасой тумани, Ғ.Ғулом
МФЙдаги ичимлик суви тармоғини таъмирлаш ҳамда Арнасой тумани, О.Водий
МФЙ ҳудудида жойлашган Й.Зохидов, Чўлпон, А.Навоий кўчаси, Ғ.Ғулом МФЙ
ҳудудида жойлашган Янгиобод, Гулобод, А.Темур, Нуробод, Боғзор, Навбахор,
Ғ.Ғулом кўчаси, Ғолиблар МФЙ ҳудудидаги Алпомиш, М.Улуғбек, Х.Олимжон,
Беруний, А.Яссавий кўчаси, Бобур МФЙ ҳудудидаги Ибн Сино, Марказий
кўчаси, Н.Холмуродов, Ф.Хўжаев, Ўриклик кўчаларининг меъморий қиёфасини
замонавийлаштириш ва ободонлаштириш лойиҳалари бўлиб, ушбу лойиҳалар
жавобгар томонидан ишлаб чиқилган.
Низомнинг 3-бандига кўра, буюртмачи хизмати қурилиш ишлари бўйича
муаллифлик назоратини (кейинги ўринларда — муаллифлик назорати)
шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари
бутун даври давомида амалга оширилишини таъминлайди.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, Инспекция 2022 йил 31 августда
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида
назорат инспекциясига мурожаат қилиб, лойиҳа-қидирув ташкилоти жавобгар
томонидан ҳозирги кунда Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳудудида 4 та
объектда лойиҳа ҳужжатлари тайёрлаб муаллифлик назорати ишларини амалга
ошириб келаётганлиги, Инспекция томонидан ушбу ҳудуддаги қурилиш
объектларида давлат назоратини амалга ошириш мобайнида 8 маротаба ёзма
кўрсатма берилиб, аниқланган камчиликлар бўйича 40 та ҳолатда лойиҳадаги ва
қурилиш монтаж-ишлари жараёнида аниқланган қоидабузарликлар бўйича
назорат ишлари олиб борилганлиги, лойиҳа ташкилоти томонидан Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарори 3-иловасининг 3-боби
талаблари мунтазам равишда бузиб келинаётганлиги, хусусан лойиҳа ташкилоти
томонидан муаллифлик назорат ишлари тўлиқ амалга оширилмаганлиги, лойиҳа
ташкилоти томонидан вилоят ҳудудида амалга ошириладиган қурилиш
объектларида мунтазам равишда шаҳарсозлик норма ва қоидалари қўпол
равишда бузилганлиги, жавобгарга берилган ёзма кўрсатма талаблари ўз
муддатида бажарилмаганлигини қайд этиб, лойиҳа ташкилоти жавобгарнинг
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиш бўйича қурилиш соҳасида
меъёрий ҳужжатлар талабларини доимий бузаётганлиги, ўзларининг вазифа ва
функцияларини масъулиятсизлик билан бажараётганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сонли Қарорига
асосан МЧЖга фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияни ва рухсат
берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масаласи
юзасидан белгиланган тартибда тегишли ташкилотга тақдимнома киритилишида
амалий ёрдам беришни сўраган.
Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги
қурилиш соҳасида назорат инспекцияси жавобгар томонидан Низом талабларига
риоя этилмаганлиги ва ШНҚ, ҚМҚ талаблари бузилганлиги сабабли жавобгарга
лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун
берилган лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш
ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан 2022 йил 16 сентябрда
39/05-04/L-сонли тақдимнома киритган.
Мазкур тақдимнома кўриб чиқилиб, тақдимномада кўрсатилган
қонунбузилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топганлиги сабабли Қурилиш вазирининг
2022 йил 14 октябрдаги 177-сонли буйруғига асосан жавобгарга берилган
2022 йил 22 февралдаги АЛ-001648-сонли лицензиясининг амал қилиш муддати
ўн кун муддатга тўхатилган ва жавобгарга 5 иш куни ичида тақдимномада
белгиланган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда Инспекция билан
далолатнома тузган ҳолда мазкур далолатномани лицензия ахборот тизимига
жойлаштириш ҳамда Вазирликка маълумот тақдим этиш сўралган.
Бироқ, Инспекциянинг ёзма кўрсатмалари ва Қурилиш вазирининг
буйруғида кўрсатилган қонуний талаблар бажарилмаганлиги сабабли 2022 йил
10 ноябрда Жиззах вилоят ҳудудий қурилиш назорати инспекцияси жамиятнинг
лицензиясини бекор қилишни сўраб Вазирликка тақдимнома киритган.
Шу боис аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга берилган 2022 йил
22 февралдаги АЛ-001648-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисида лицензиат
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки
рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки
ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар
мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса,
лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши белгиланган.
Шунингдек, Қонуннинг 5-моддасига кўра, жисмоний ёки юридик шахслар
томонидан фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) айрим турларини амалга ошириш
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зиён, жамоат хавфсизлигига зиён ва (ёки)
атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш
ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.
Мазкур Қонуннинг 3-моддасида рухсат бериш тартиб-таомили - рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул
қилиш ва кўриб чиқиш, рухсат этиш хусусиятига ҳужжатни бериш, унинг амал
қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш
ҳамда тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш, қайта расмийлаштириш жараёни
билан боғлиқ тадбирлар мажмуаси эканлиги қайд этилган.
Демак, мазкур ҳолатда жавобгарнинг (лойиҳаловчи ташкилотнинг)
фаолияти (ҳаракати) фақатгина фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён,
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига,
жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб
келиши билан эмас, балки қайд этилган ҳолатларнинг юзага келишига сабаб
бўлиши мумкинлиги ҳам лицензиянинг бекор қилинишига олиб келади.
Жавобгар
томонидан
ШНҚ
1.03.01-16
“Лойиҳа
ҳужжатлари
ва капиталнинг таркиби, ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тасдиқлаш тартиби
корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш” талаблари, ШНҚ 1.03.02-04
“Шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва
тасдиқлаш тартиби бўйича кўрсатмалар ҳудудларни ривожлантиришни
режалаштириш ва ривожлантириш бўйича” талаблар ҳамда ҚМҚ 2.04.02-19 “Сув
таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар” талаблари бажарилмаган. Ушбу
меъёрий ҳужжатлар талабларининг бажарилмаслиги келгусида фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига зарар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига зиён, жамоат хавфсизлигига зиён ва (ёки) атроф-муҳитга
зарар етказилишига сабаб бўлади.
Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига кўра,
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс лицензиянинг
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришига
олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф
этмаганда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинади.
Юқорида қайд этилганидек, жавобгарнинг фаолиятида аниқланган
қонунбузилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топганлиги сабабли Қурилиш вазирининг
2022 йил 14 октябрдаги 177-сонли буйруғига асосан жавобгарга берилган
2022 йил 22 февралдаги АЛ-001648-сонли лицензиясининг амал қилиш муддати
ўн кун муддатга тўхатилган ва жавобгарга 5 иш куни ичида тақдимномада
белгиланган камчиликларни бартараф этиш сўралган.
Бироқ, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган
ҳолатлар ваколатли орган яъни, Вазирлик белгилаган муддатда бартараф
этилмаган.
Жавобгар томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари
мунтазам равишда бузилганлиги, жавобгарга берилган лицензиянинг амал
қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар ваколатли орган белгиланган
муддатда бартараф этилмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Хусусан, Жиззах вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат
инспекциясининг 2022 йил 9 мартдаги қурилиш нормалари ва қоидалари
талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш
бўйича 64180-сонли, 2022 йил 7 июлдаги 94599-сонли, 2022 йил 26 июлдаги
98571-сонли кўрсатмалари жавобгар томонидан белгиланган муддатларда
бажарилмаган.
Шунинг учун, яъни, жавобгар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари
ҳамда лицензия талаб ва шартлари қўпол равишда бузилганлиги сабабли биринчи
инстанция суди Вазирликнинг арз қилинган талабини қаноатлантириш ҳақида
тўғри хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Жавобгарнинг камчилик аниқланган объектлар 2022 йил 4 сентябр,
6 октябрь ва 19 октябрдаги давлат қабул ҳайъатининг далолатномаларига асосан
фойдаланишга қабул қилинганлигига тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги,
жавобгар томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари
мунтазам равишда бузилиши фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса
яъни, ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарган тақдирда лицензия бекор қилиниши
қатъий белгилаб қўйилганлиги судлар томонидан инобатга олинмаганлиги,
аризачи ўзининг талабларига асос қилиб елтирган ҳолатларни тасдиқловчи
далилларни судга тақдим этмаганлиги ва ушбу ҳолатларни исботлаб
бермаганлиги, суд қарорларида МЧЖнинг масъул ходимлари М.Лапасов
ва М.Қодиров кўрсатмада қайд этилган камчиликлар учун маъмурий
жавобгарликка тортилганлиги кўрсатилган бўлса-да, М.Қодиров кўрсатма
киритилишидан олдин яъни, 2022 йил 28 апрель куни жавобгарликка
тортилганлигига эътибор қаратилмаганлиги ҳақидаги важлари билан судлов
ҳайъати келишмайди.
Чунки, қайд этилган объектларнинг фойдаланишга топширилганлиги
уларда аниқланган камчиликлар мавжуд эмаслигини ёки ушбу камчиликлар
бартараф этилганлигини тасдиқламайди. Қолаверса, объектларни фойдаланишга
қабул қилишда қонунбузилиш ҳолатларга йўл қўйилганлиги сабабли апелляция
инстанцияси суди томонидан Вазирликка хусусий ажрим чиқарилган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг фаолияти (ҳаракати) юқорида кўрсатиб
ўтилган оқибатларнинг юз бериши билан эмас, балки юзага келишига сабаб
бўлиши мумкинлиги ҳам Қонуннинг 3, 5 ва 33-моддалари талабларидан келиб
чиқиб, лицензиянинг бекор қилинишига олиб келади.
Шунингдек, МЧЖ масъул ходими М.Қодиров жавобгарга кўрсатма
берилишидан олдин маъмурий жавобгарликка тортилганлиги жавобгар
томонидан қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда лицензия талаб ва шартлари
қўпол равишда бузилганлигини инкор қилмайди.
Шу боис келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд қарорларини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг
қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади
ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари
унинг зиммасида қолдирилади ҳамда аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
эканлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмайди.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
SANGZOR QURILISH LOYIHA” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2023 йил 1 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В.Сатторова