← Назад
Решение #594871 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 216 | — | code_article | |
| ФКнинг | 219 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 176 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
14 078 символов
4-1802-2204/1148-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 18 май
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов хайъати судъя М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновлардан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогардан “Orasta joу”
масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Авлоқулов Султон, вакили
Р.Ҳудойбердиев, жавобгардан Ҳ.Авлоқуловнинг ишончли вакили С.Авлоқулов
ва С.Аҳмедовлар иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини
«Orasta joу» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Авлоқулов
Султоннинг апелляция шикояти асосида иқтисодий иш ҳужжатлари билан
биргаликда, Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида ВКА
орқали (Шаҳрисабз ва Китоб туман судлар кўмаклашувида) кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Авлоқулов Султон, «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари
Х.Авлоқулов, Р.Авлоқулов, Н.Умирзоқов, С.Ахмедов ва «Orasta Joy» масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган
Китоб шаҳри, Катта Йўл кўчаси ҳудудида жойлашган “Супермаркет
бино”сининг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга мутаносиб ер тўласи
Авлоқулов Султон 2.54 %, Авлоқулов Холмурод
2.54 %, Авлоқулов
Рустам 2.30 %, Умирзоқов Нодирқул 2.54 % ва Ахмедов Собир 2.54 % жами 5
кишидан иборат улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига)
фойдаланишни суд тартибида белгилаб беришни сўраган.
Биринчи босқич судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар «Orasta Joy» масъулияти чекланган
жамияти балансида бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида
жойлашган “Супермаркет биноси”нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва
шунга мутаносиб равишда ер тўласидан 2.54% улушдор Авлоқулов Султон
Яхшиевич, 2.54% улушдор Авлоқулов Холмурод ХХХ, 2.30% улушдор
Авлоқулов Рустам Рузиқулович, 2.54% улушдор Умурзоқов Нодирқул
Тошмуродович ва 2.54% улушдор Ахмедов Собир Махмудович жами 5(беш)
нафар улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига) фойдаланиш
белгиланган, жавобгар «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар Авлоқулов Султон Яхшиевич фойдасига олдиндан
тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган.
Иш юзасидан «Orasta joу» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Авлоқулов Султон томонидан апелляция шикояти келтирилиб, унда биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда процессуал ҳуқуқ
нормалари нотўғри қўлланилганлиги, 28 кв.метрдан иборат бино хонасининг
улушдорлар ўртасида чегаралари белгиланмаганлиги, фойдаланиш тартиби
аниқ кўрсатилмаганлигини баён этиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириш
сўралган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан
эксперт хулосасини олиш учун Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд
экспертизаси маркази Қашқадарё вилоят бўлимига экспертиза тайинланиб,
иш юритиш тўхтаилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги ажрими билан иш
юритиш тикланган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва унинг вакили, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Ҳ.Авлоқуловнинг ишончли
вакили С.Авлоқулов апелляция шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида қатнашган жавобгар Собир Аҳмедов қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида «Orasta
joу» масъулияти чекланган жамияти, Авлоқулов Холмурод, Авлоқулов Рустам,
Умирзоқов Нодирқуллар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр
билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 274-моддасига асосан суд мажлисини даъвогар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Апелляция инстанция суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, апелляция
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар «Orasta Joy» масъулияти чекланган
жамияти устави Қашқадарё вилояти Китоб тумани Давлат хизматлари
маркази томонидан 2021 йил 8 июлда 524372-сон реестр рақами билан қайта
рўйхатга олинган бўлиб, унга кўра Авлоқулов Сарвар Султонович 12,43%,
Авлоқулов Рустам Рузиқулович 2.30%, Бозоров Равшан Саломович 12,67%,
Ахмедов Собир Махмудович 2.54%, Авлоқулов Холмурод ХХХ 2.54%, Амонов
Озод Амруллаевич 12,45%, Умурзоқов Нодирқул Тошмуродович 2.54%,
Самиев Ғолиб Комилжонович 50%, Авлоқулов Султон Яхшиевич 2.54%
улушга эга бўлган жамият иштирокчилари ҳисоблаган.
Жавобгар «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамиятига қарашли
Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган «Супермаркет
биноси» 2021 йил 1 ноябрда давлат рўйхатига олиниб, унга эгалик ҳуқуқи
берилган.
Бино фойдаланишга топширилгандан сўнг жамият аъзолари ўзаро
келишиб, бинонинг киришда чап томондаги тўрт хонадан иборат қисми ва
шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 50% улушдор Самиев Ғолиб
Комилжоновичга, ўнг томондаги тўрт хонадан иборат бўлган қисмининг бир
хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 12.67% улушдор
Бозоров Равшан Саломовичга, иккинчи хонаси ва шунга мутаносиб равишда
ер тўласи билан 12.45% улушдор Амонов Озод Амруллаевичга, учинчи хонаси
ва шунга мутаносиб ер тўласи билан 12,43% улушдор Авлоқулов Сарвар
Султоновичларга берилган.
Қолган бир хонаси, ер тўласи билан 2.54% улушдор Авлоқулов Султон
Яхшиевич, 2.54% улушдор Авлоқулов Холмурод ХХХ, 2.30% улушдор
Авлоқулов Рустам Рузиқулович, 2.54% улушдор Умурзоқов Нодирқул
Тошмуродович ва 2.54% улушдор Ахмедов Собир Махмудовичлар ўртасида
улушларига мутаносиб равишда фойдаланиш учун тақсимланмаганлиги ва
улар ўзаро келишувга эришилмаганлиги сабабли ундан фойдаланиш бўйича
низо чиққан.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
5 кишидан иборат улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига)
фойдаланишни суд тартибида белгилаб беришни сўраган.
Биринчи босқич шундай ҳал қилув қарори қабул қилишда эртачи
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 216-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ, икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк
уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади, ушбу модданинг
иккинчи қисмига мувофиқ, мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк
ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар
аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк) ҳолда умумий мулк бўлиши
мумкин, ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, биргаликдаги мулк
иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган
тақдирда эса суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу шахсларнинг
улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин.
ФКнинг 219-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, улушли мулкдаги
умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча
иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай келишувга
эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш
ва ундан фойдаланиш суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга
оширилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, улушли мулк иштирокчиси
умумий мол-мулкнинг иштирокчи улушига тенг бўлган қисми ўзининг
эгалигига ва фойдаланишига берилишига, бунинг иложи бўлмаган тақдирда
эса - ўз улуши бўлган мол-мулкка эгалик қилаётган ва ундан фойдаланаётган
бошқа иштирокчилардан тегишли ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу боис, даъвогар жавобгар «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамияти
балансида бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган
“Супермаркет биноси”нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга
мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор Авлоқулов Султон
Яхшиевич, 2.54% улушдор Авлоқулов Холмурод ХХХ, 2.30% улушдор
Авлоқулов Рустам Рузиқулович, 2.54% улушдор Умурзоқов Нодирқул
Тошмуродович ва 2.54% улушдор Ахмедов Собир Махмудовичлар ўртасида
улушига тенг миқдорда (қисмига) фойдаланишни суд тартибида белгилаб
бериш сўраган.
Ўзбекистон Респбликаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номидаги Республика суд экспертизаси маркази Қашқадарё вилоят
бўлимининг 2023 йил 28 мартдаги хулосасида «Orasta Joy» масъулияти
чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл
кўчасида жойлашган “Супермаркет биноси”нинг биринчи қаватидаги бир
хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор
Авлоқулов Султон Яхшиевичга (1.01 кв.м) , 2.54% улушдор Авлоқулов
Холмурод ХХХ (1.01 кв.м), 2.30% улушдор Авлоқулов Рустам Рузиқулович (0,90
кв.м), 2.54% улушдор Умурзоқов Нодирқул Тошмуродович (1.01 кв.м) ва 2.54%
улушдор Ахмедов Собир Махмудович (1.01 кв.м) миқдорда фойдаланиш
миқдори белгилаб берилган.
Биринчи босқич суди таъсисчилар ўртасидаги улушларни тенг миқдорда
фойдаланишни белгилаб берган бўлсада, лекин унинг миқдорини яъни кв.м
аниқлаштириб берилмаган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
176-моддаси 6-қисмида суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва
асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИПК нинг 278-моддаси биринчи қисми
3-бандида апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ваколатига эга эканлиги белгиланган.
ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини жавобгар «Orasta Joy» масъулияти
чекланган жамияти балансида бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл
кўчасида жойлашган “Супермаркет биноси”нинг биринчи қаватидаги бир
хонаси ва шунга мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор
Авлоқулов Султон Яхшиевич, 2.54% улушдор Авлоқулов Холмурод ХХХ, 2.30%
улушдор Авлоқулов Рустам Рузиқулович, 2.54% улушдор Умурзоқов Нодирқул
Тошмуродович ва 2.54% улушдор Ахмедов Собир Махмудовичлар 5 кишидан
иборат улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига)
фойдаланишни” «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамияти балансида
бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган
“Супермаркет биноси”нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга
мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор Авлоқулов Султон
Яхшиевичга (1.01 кв.м) , 2.54% улушдор Авлоқулов Холмурод ХХХ (1.01 кв.м),
2.30% улушдор Авлоқулов Рустам Рузиқулович (0,90 кв.м), 2.54% улушдор
Умурзоқов Нодирқул Тошмуродович (1.01 кв.м) ва 2.54% улушдор Ахмедов
Собир Махмудович (1.01 кв.м) миқдорда фойдаланиш миқдори белгилаб
берилсин деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз
қолдиришни, даъвогар томонидан апелляция инстанцияси учун тўлаб
чиқилган 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта ҳаражатини «Orasta
joу» масъулияти чекланган жамиятидан, Авлоқулов Султон фойдасига
ундиришни, шунингдек «Orasta joу» масъулияти чекланган жамиятидан
82.500 сўм ВКА ҳаражатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274–279, 280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
«Orasta joу» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Авлоқулов
Султон
томонидан
келтирилган
апелляция
шикояти
қисман
қаноатлантирилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорини «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамияти
балансида бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган
“Супермаркет биноси”нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга
мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор Авлоқулов Султон
Яхшиевич, 2.54% улушдор Авлоқулов Холмурод ХХХ, 2.30% улушдор
Авлоқулов Рустам Рузиқулович, 2.54% улушдор Умурзоқов Нодирқул
Тошмуродович ва 2.54% улушдор Ахмедов Собир Махмудовичлар
5 кишидан иборат улушдорлар ўртасида улушига тенг миқдорда (қисмига)
фойдаланишни” «Orasta Joy» масъулияти чекланган жамияти балансида
бўлган Китоб туман А.Қушчи МФЙ, Катта Йўл кўчасида жойлашган
“Супермаркет биноси”нинг биринчи қаватидаги бир хонаси ва шунга
мутаносиб равишда ер тўласи билан 2.54% улушдор Авлоқулов Султон
Яхшиевичга (1.01 кв.м) , 2.54% улушдор Авлоқулов Холмурод ХХХ
(1.01 кв.м), 2.30% улушдор Авлоқулов Рустам Рузиқулович (0,90 кв.м), 2.54%
улушдор Умурзоқов Нодирқул Тошмуродович (1.01 кв.м) ва
2.54%
улушдор Ахмедов Собир Махмудович (1.01 кв.м) миқдорда фойдаланиш
миқдори белгилаб берилсин деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган 1.500.000 сўм давлат божи
ва 30.000 сўм почта ҳаражати «Orasta joу» масъулияти чекланган жамиятидан,
Авлоқулов Султон фойдасига ундирилсин.
«Orasta joу» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 82.500 сўм суд
ҳаражати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий
судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
М.Бозоров
Ҳайъат аъзолари:
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов