← Назад
Решение #594872 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| шикоятда ИПК | 274 | — | law | |
| ИПК | 200 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2101-2202/2265-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Б.Джумаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – С.Жакеев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
“Do’rmontepa quvonchi” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
С.Қурбонов, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили И.Тилавов
(2023 йил 4 январдаги 10-00038-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида,
даъвогар “Do’rmontepa quvonchi” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасидан
118 361 055 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги хусусий ажрими устидан Навоий вилоят
Давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини иш билан
бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 4-2101-2202/194-сонли иши
бўйича қабул қилинган 2022 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори билан
“Do’rmontepa quvonchi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб
С.Қурбонов тайинланган.
Даъвогар жавобгарга нисбатан Кармана туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Навоий вилоят Давлат солиқ
бошқармасидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз)
тартибда ҳисобдан чиқарилган 118 361 055 сўмлик ортиқча тўловни ундиришни
сўраган.
Кейинчалик, даъвогар судга даъво талабини камайтириш тўғрисида ариза
тақдим этиб, жавобгардан 109 071 429 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суднинг ажримига асосан Навоий вилояти Молия бошқармаси ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарга бюджетдан
106 413 386 сўм пул маблағлари қайтарилган ва даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
этилган. Шунингдек, иш бўйича хусусий ажрим чиқарилган.
Апелляция инстанцияси судининг хусусий ажримидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция
инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилиш сўралган. Бунга асос
қилиб, шикоятда ИПКнинг 274-моддасида апелляция инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган бўлса-да, суд томонидан ушбу
норма талаблари инобатга олинмасдан, жавобгар вакили суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли асоссиз равишда хусусий ажрим чиқарганлиги,
бошқармада йиғилиш бўлганлиги ва бошқарма вакили ушбу йиғилишда иштирок
этганлиги сабабли суд мажлисига кечикиб борганлиги, мазкур ҳолатда жавобгар
ходимлари томонидан қонунчилик талаблари бузилмаганлиги, шу боис қайд
этилган ҳолатни судга нисбатан ҳурматсизлик сифатида эътироф этиш нотўғри
эканлигини билдирган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, суд мажлисига ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра кечикиб
келганлиги, оилали эканлиги ва 4 нафар фарзанди борлиги, суд томонидан
ноқонуий равишда чиқарилган хусусий ажрим иш фаолияти ҳамда оилавий
шароитига салбий таъсир қилиши мумкинлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар суд мажлисида жавобгар вакили кечикиб келганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама
қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш юзасидан қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти
билан Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига мурожаат
қилган ва унда мазкур биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Апелляция инстанцияси суди иш юзасидан қабул қилинган Кармана
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори
устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятига асосан ҳал қилув
қарорини қонунийлигини кўриш жараёнида жавобгар вакили суд мажлисида
иштирок этмаган деб ҳисоблаб, жавобгарга нисбатан хусусий ажрим чиқарган.
Хусусий ажримда жавобгар масъул шахслари солиқ органи бюджет
ташкилоти бўлишига қарамасдан, унинг манфаатларини ҳимоя қилмасдан судда
иштирок этмаганлиги, ушбу ҳолатлар масъул ходимлар ўзларига юклатилган
мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, хизмат вазифаларига бепарволик
ва масъулиятсизлик билан қараганлиги туфайли юзага келганлиги, бу каби
салбий ҳолатлар тадбиркорлик субъектларининг солиқ органларига бўлган
ишончини пасайтириб, норозичиликка сабаб бўлаётганлиги баён этилиб, бу каби
қонунбузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўйилишининг олдини олиш
чораларини кўриш сўралган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг
хулосалари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилган норма талабларидан келиб
чиқиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топган бўлсада, ўзининг мазкур хулосасига зид равишда ҳамда процессуал ҳуқуқ нормасини
нотўғри қўллаб, жавобгар вакили суд мажлисига келмаганлигини қонунбузилиш
сифатида баҳолаган.
Чунки, ИПКда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида
иштирок этиши уларга мажбурият сифатида юклатилмаган. Қолаверса,
апелляция инстанцияси суди ҳам жавобгар вакилининг суд мажлисида
иштирокини мажбурий деб топмаган ва бу ҳақда ўзининг ажримида
кўрсатмаган.
Шу билан бирга жавобгар вакилининг айнан суд мажлисига келмаганлиги
бирор-бир ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаган. Бу эса ўз навбатида
жавобгарнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)да қонунбузилиш ҳолатлари
мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
Шу сабабли суд жавобгар вакилининг суд мажлисида келмаганлигини асос
қилиб, унинг масъул ходимларига нисбатан тегишли чора кўришни сўраб
хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эмас.
Сабаби, ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига кўра ишни кўриш
вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор
шахснинг
ёки фуқаронинг
фаолиятида
қонунчилик
ҳужжатлари
бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар,
суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Бундан кўринадики, апелляция инстанция суди процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда жавобгарга нисбатан хусусий ажрим
чиқарган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
4
қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг иккинчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб,
хусусий ажримни бекор қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 январдаги хусусий ажрими бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова
5
4-2101-2202/2265-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2023 йил 18 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
“Do’rmontepa quvonchi” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
С.Қурбонов, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили И.Тилавов
(2023 йил 4 январдаги 10-00038-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида,
даъвогар “Do’rmontepa quvonchi” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасидан
118 361 055 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 24 январдаги хусусий ажрими устидан Навоий вилоят
Давлат солиқ бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини иш билан
бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Навоий вилоят Давлат солиқ ибошқармасининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 январдаги хусусий ажрими бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова