Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2201/3069 Дата решения 18.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Шўрчи пахта тозалаш" АЖ Ответчик / Подсудимый "Шўрчи инденим кластер" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084337 Claim ID 3271501 PDF Hash 5fa5bf73fb9e342d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 111-моддаси аролик кодекси 111 code_article
аролик кодексининг 112-моддаси аролик кодекси 112 code_article
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
аролик кодексининг 84-моддаси аролик кодекси 84 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2201/3069-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўришда маърузачи судья З.Тожиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Хомидов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “SHO`RCHI PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти вакиллари Б.Эшимбетов (2023 йил 10 мартдаги 01-01/35-сонли ишончнома), У.Жураев, Т.Хўжамшукуров (2023 йил 2 мартдаги 01-01/16-сонли ишончнома), А.Юлдашов (раҳбар) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “SHO`RCHI PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти манфаатида “SHO`RCHI INDENIM KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 мартдаги қарори устидан берилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “SHO‘RCHI PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “SHO‘RCHI INDENIM KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 26 январда тузилган 01 ва 02-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси Шўрчи туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 4 январдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 26 январь куни тузилган “Бино-иншоотларни сотиш тўғриси”да 01-сонли ҳамда “Асбоб-ускуналарни сотиш тўғрисида” 02-сонли олди-сотди шартномалар ҳақиқий эмас деб топилган, жавобгардан даъвогарга 24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 6 000 000 сўм давлат божи ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 14 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, иш бўйича янги қарор қабул қилинган, Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 14 мартдаги қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 4 январдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, жавобгар вакилининг соғлиги йўқлиги ҳамда керакли ҳужжатлар тақдим этилиши боис, суд муҳокамасини кейинга қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, кассация инстанцияси суди янги далиллар олишга ҳақли эмаслигини билдириб, жавобгарнинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра Палатанинг даъвогар манфаатида берган кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Сотиб олувчи) ўртасида 2022 йил 26 январь куни “Бино-иншоотларни сотиш тўғриси”да 01-сонли ҳамда “Асбоб-ускуналарни сотиш тўғрисида” 02-сонли шартномалар тузилган. Даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Сотиб олувчи) ўртасида 2022 йил 26 январь куни тузилган “Бино-иншоотларни сотиш тўғриси”да 01-сонли шартнома шартларида даъвогар ўзига қарашли “Завод қоши” пахта тайёрлаш масканига тегишли бўлган бино ва иншоотларни мулкий мажмуа сифатида жавобгарга мулк қилиб топширишга, жавобгар эса ушбу бино ва иншоотларни қабул қилиб олиш ҳамда белгиланган тартиб ва муддатларда даъвогарга мулкнинг бозор қийматини тўлаб беришга келишишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 111-моддасига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. Қонунчиликда муайян турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин. Даъвогарга қарашли бўлган кўчмас мулкларни жавобгарга сотиш тўғрисидаги 2022 йил 26 январда тузилган 01-сонли шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига мувофиқ битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса - битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди. Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда битимни нотариал тасдиқлаш ёки давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз бош тортаётган тараф битимни тузиш кечиктирилганлиги туфайли етказилган зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим. Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 26 январдаги 01-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Сотиб олувчи) ўртасида 2022 йил 26 январь куни тузилган “Асбоб-ускуналарни сотиш тўғрисида” 02-сонли шартнома шартларида даъвогар ўзига қарашли “Завод қоши” ва “Далварзин” пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган асбоб ва ускуналарни жавобгарга мулк қилиб топширишга, жавобгар эса ушбу ускуна ва асбобларни қабул қилиб олиш ҳамда белгиланган тартиб ва муддатларда даъвогарга мулкнинг бозор қийматини тўлаб беришга келишишган. Даъвогарнинг бино-иншоотлари жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 914-сонли қарорига асосан сотилган. Мазкур қарорнинг 1-бандида Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачлик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорига мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини пахта тўқимачлик кластерларига баҳоланган қийматда 5 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан сотиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарорининг 2-бандида пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситаларни кластерларга сотиш эмас, балки ижарага берилиши белгиланганлиги сабабли 2022 йил 26 январда тузилган 02-сонли шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бундан ташқари, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар манфаатида жавобгардан 5 075 611 335 сўм асосий қарз, 1 367 895 958 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича кўриб чиқилган иқтисодий ишда 2022 йил 26 январда тузилган 01 ва 02-сонли шартномалар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса-да, бироқ рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли ушбу шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмаслиги аниқланган (4-1905-2201/536 -сонли иш). ИПКнинг 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269-сонли қарорида қуйидагича тушунтириш берилган: ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бунда судлар инобатга олишлари керакки, ФК ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво бериш имкониятини истисно этмайди. Агар қонун ҳужжатлари талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у нотариал тасдиқланиши ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ФК 115-моддасига мувофиқ битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўзўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқтартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қуроляроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозим. Судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг хулосаси билан келишмайди, чунки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддаси Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилишини эмас, балки кўчмас мулкга бўлган эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши масаласини тартибга солади. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси судининг кўчмас мулкни олди-сотди шартномаси эмас, балки мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги тўғрисидаги асоси билан келишиб бўлмайди, чунки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 111-моддасига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, уни асоссиз деб топади, чунки жавобгарнинг бетоблиги тўғрисида судга далил тақдим этилмаган ҳамда кассация инстанцияси суди янги далилларни қабул қилишга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 14 мартдаги қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 4 январдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, Палатанинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. 7 бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати, биринчи, апелляция ҳамда кассация инстанцияси судларида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи, даъвогарга 54 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 157 500 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни, апелляция инстанцияси суди учун тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “SHO`RCHI INDENIM KLASTER” масъулияти чекланган жамиятининг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 мартдаги қарори бекор қилинсин. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 январдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. “SHO`RCHI INDENIM KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи, “SHO`RCHI PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятига 54 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 157 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Сурхондарё вилоят судининг 2023 йил 14 мартдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев