Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2101/382 Дата решения 18.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека банк Ответчик / Подсудимый Арнасой балиқ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090803 Claim ID 3295026 PDF Hash ed49b816aef48ea6... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2101/382-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ипотека банк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ARNASAY BALIQ” масъулияти чекланган жамиятидан 173.334.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 74.731.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, муддати келмаган 866.667.000 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни “SAIDOSIYOPOSHSHA” масъулияти чекланган жамиятига тегишли кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Абдусамад МФЙ, Р.Ёдгоров кўчасида жойлашган Болалар аттракциони, салқин ичимликлар ва музқаймоқ павилони бино иншоотларига ер майдони билан биргаликда қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни қўшимча жавобгар С.Саидхонов (раҳбар) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб юритилади) даъвогар “Ипотека банк” акциядорлик тижорат банки (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ARNASAY BALIQ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 173.334.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 74.731.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, муддати келмаган 866.667.000 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгар “SAIDOSIYOPOSHSHA” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)га тегишли кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Абдусамад МФЙ, Р.Ёдгоров кўчасида жойлашган Болалар атракциони, салқин ичимликлар ва музқаймоқ павилони бино иншоотларига ер майдони билан биргаликда қаратишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ўзи (вакил)ининг иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бироқ, даъвогар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, мазкур иқтисодий ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси вакил иштирокини таъминламади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ўзи (вакил)ининг иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг ажрими жавобгарнинг даъво аризада кўрсатилган ва судга маълум бўлган охирги манзилига юборилган бўлса-да, ушбу конверт почта алоқа бўлими томонидан “қабул қилувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деган асос (форма-20) билан судга қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шунга кўра суд жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили даъво талабларида кўрсатилган ундирув қаратилиши сўралган мулк, қўшимча жавобгарга ҳақиқатан ҳам тегишли бўлганлигини, бироқ, мазкур мулкнинг эгаси мулк гаровга қўйилган вақтда хорижда, яъни Япония давлатида бўлганлигини, гаров шартномаси ва бошқа хужжатларга мулк эгасининг отаси имзо қўйганлигини, ҳозирги вақтда Фуқаролик ишлар бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 08 июндаги ҳал қилув қарори билан 13.11.2015 йилда Саидхонов Саидали Саидахмадович ва “SAIDOSIYOPOSHSHA” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган кўчмас мулкни жамият устав фондига киритиш тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлигини, шунингдек, Фуқаролик ишлар бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Ш.Рашидов туманидаги Муртазов Бахтиёр нотариал идорасида 12.06.2020 йилда реестрга 202001568 000479-сон рақам билан қайд этилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлигини, шу сабабли ундирув қўшимча жавобгарга тегишли бўлган мулкка нисбатан қаратиш мумкин эмаслигини, даъвонинг ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги талабини рад этишни сўради. Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан Палата, даъвогар ҳамда жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўшимча жавобгар вакилининг кўрсатмаларини эшитиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Ипотека банк” акциядорлик тижорат банки (кейинчалик Банк) ва “ARNASAY BALIQ” масъулияти чекланган жамияти (кейинчалик қарздор) ўртасида 2020 йил 12 июнь куни 1255-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра “Банк” “Қарздор”га йиллик 24 фоиз (6 фоиз тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан) устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга сунъий балиқчилик кўлида балиқ етиштириш учун балиқ чавоқлари ва балиқ озуқаси, омухта ем сотиб олиш учун 1.040.000.000 сўм кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 12 июнь кунги 1255-сонли кредит шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, кредитдан фойдаланиш муддати 2020 йил 12 июндан 2021 йил 12 декабргача бўлиб, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ушбу шартноманинг 1-сон иловасига мувофиқ, шунингдек, 2.6-бандига кўра, фоизлар кунлик ҳисобланиб ҳисобот санасининг охирги санасига қадар қайтаради. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.2.1-бандига кўра, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг 2.5-бандида кўрсатилган муддатларда тўлиқ тўланишини таъминлаш мажбурияти жавобгарга юклатилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Яъни, кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларини қайтариш графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз қарзлар ўз вақтида тўланмаган. Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида унинг банк олдидаги муддати ўтган кредит асосий қарзи 173.334.000 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 74.731.000 сўм, муддати келмаган кредит асосий қарзи 866.667.000 сўмни ташкил этганлиги натижасида даъвогар судга мурожаат қилиб, мазкур қарздорликларни ундиришни сўраган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1.6-бандига кўра, қарз олувчи кредитдан мақсадсиз фойдаланганда, ўз вақтида кредит асосий қарз, унга ҳисобланган фоизлар ва комиссиялар тўланмаганда, қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, қарздор ҳисобот маълумотларини тақдим этмаганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра, таъминланмаган бўлиб қолганда кредит асосий қарз ва фоизларни, шунингдек, кредит асосий қарзини муддатидан олдин талаб қилиш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Жавобгар “ARNASAY BALIQ” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 173.334.000 сўм асосий кредит, 74.731.000 сўм муддати ўтган кредит, 866.667.000 сўм кредит қарздорлиги тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган кредит асосий қарз ва кредит фоиз қарзни ундириш бўйича чораларни кўрган. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган крелит фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномалари жавобсиз қолдирилган. Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида жавобгар қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, кредит асосий қарздорлиги ва унга ҳисобланган кредит фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг 173.334.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 74.731.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, муддати келмаган 866.667.000 сўм кредит қарзини ундириш талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни кредит таъминоти сифатида қўйилган қўшимча жавобгар “SAIDOSIYOPOSHSHA” масъулияти чекланган жамиятига тегишли кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Абдусамад МФЙ, Р.Ёдгоров кўчасида жойлашган Болалар аттракциони, салқин ичимликлар ва музқаймоқ павилони бино иншоотларига ер майдони билан биргаликда қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади. Кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида “Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банки ва “ARNASAY BALIQ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 12 июнь куни кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида ипотека шартномаси тузилган. Ипотека шартномасига кўра, “Ипотекага қўювчи” – Андижон вилояти, Шахрихон тумани, Шахрихон, Озодлик кўчаси 10-уйда жойлашган, Шахрихон тумани Ягона дарча маркази томонидан 13.06.2014 йилда реестр 3009-сон билан рўйхатга олинган гувоҳномага асосан “SAIDOSIYOPOSHSHA” масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган, Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Абдусамад МФЙ, Р.Ёдгоров кўчасида жойлашган – Болалар атракциони, салқин ичимликлар ва музқаймоқ павилони бино иншоотлари ер майдони билан биргаликда гаровга қўйилган. ФКнинг 268-моддасига кўра агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. Шунингдек, ФКнинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган молмулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса - нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Бироқ, Фуқаролик ишлар бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Ш.Рашидов туманидаги Муртазов Бахтиёр нотариал идорасида 12.06.2020 йилда реестрга 202001568 000479-сон рақам билан қайд этилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, Фуқаролик ишлар бўйича Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 08 июндаги ҳал қилув қарори билан 13.11.2015 йилда Саидхонов Саидали Саидахмадович ва “SAIDOSIYOPOSHSHA” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган кўчмас мулкни жамият устав фондига киритиш тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Шу боис, суд даъвонинг ундирувни қўшимча жавобгар “SAIDOSIYOPOSHSHA” масъулияти чекланган жамиятига тегишли кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Абдусамад МФЙ, Р.Ёдгоров кўчасида жойлашган Болалар атракциони, салқин ичимликлар ва музқаймоқ павилони бино иншоотларига ер майдони билан биргаликда қаратиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан қисман тасдиқланганлигини инобатга олиб, тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “Ипотека банк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ARNASAY BALIQ” масъулияти чекланган жамиятидан 173.334.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 74.731.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, муддати келмаган 866.667.000 сўм кредит асосий қарзини ундириш, ундирувни “SAIDOSIYOPOSHSHA” масъулияти чекланган жамиятига тегишли кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Абдусамад МФЙ, Р.Ёдгоров кўчасида жойлашган Болалар аттракциони, салқин ичимликлар ва музқаймоқ павилони бино иншоотларига ер майдони билан биргаликда қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ARNASAY BALIQ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ипотека банк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 1.040.001.000 сўм кредит асосий қарзи, 74.731.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 19.600 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ARNASAY BALIQ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 22.294.640 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья, раислик қилувчи И.Қурбанов