← Назад
Решение #594931 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 149 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
5 354 символов
4-1104-2302/1596-сонли иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 18 май
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ" масъулияти
чекланган жамияти манфаатида Ххххнинг жавобгар "ХХХХ" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 11 344 403 сўм асосий қарз, 5 672 201 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Хххх вакили А.Игамбердиев (ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ххххнинг судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11 344 403 сўм асосий қарз,
5 672 201 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 5 майдаги ажрими билан Зангиота тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган Хххх вакили даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар,
жавобгар ва учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлсада, уларнинг вакиллари иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр
билдирмади.
Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128,170моддаларига асосан, даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг фикрларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва
суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПК 149-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво аризаси судга ѐзма
шаклда берилади. У даъвогар ѐки унинг вакили томонидан имзоланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг даъво аризаси Хххх
раиси томонидан имзоланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 1 бандига кўра, Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан давлат ва
хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,
тайѐрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда,
назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараѐнида ҳамда
судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиши белгиланган.
Мазкур қарор 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, Хххх даъво аризаси билан фақат фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи
тўламасдан даъво аризалари тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган
бўлиб, "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида даъво ариза
киритиш ваколатига эга эмас.
Мазкур ҳолатда даъво ариза даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган
жамиятининг ваколатли шахси томонидан имзоланиши лозим эди.
ИПК 107-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган
бўлса ѐки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ѐхуд мансаб
мавқеи ѐки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ушбу кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат
қилишга ҳақли.
Юқоридаги қарорга кўра даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Бироқ Ххххнинг даъво аризаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари манфаатида эмас балки масъулияти чекланган жамияти
манфаатида киритилган.
Мазкур ҳолатда суд ушбу иқтисодий иш бўйича даъво аризани
имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли
даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, ҳамда суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 3-бандига ва 109, 118, 128, 170, 195, 196- модда
асосланиб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ххххнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 340 332,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов