← Назад
Решение #594933 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекси | 74 | — | code_article | |
| барига МЖтК | 74 | — | law | |
| апелляция инстанцияси суди ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2203/3541-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Б.Бекмуратов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья С.Ниязов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Қорақалпоғистон
Республикаси судининг ходими Ж.Юсупов, аризачи вакиллари – бош
мутахассислар Ж.Хайдаров ва А.Одилбоев (2023 йил 18 майдаги
7/23-1043-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг
жавобгар “Бекбай Агросервис” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
16 136 910 сўм жарима қўллаш ва жарима ундириш тўғрсидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади) талаблари “Бекбай Агросервис”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб
юритилади) томонидан бажарилиши аҳволи ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида жавобгар 2022 йил ҳосили учун 10 га ер майдонига
шоли экиб, туман ирригация бўлимига буюртманома бермасдан, ўзбошимчалик
билан 42 824 м3 сув олганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2022 йил 5 июль куни
далолатнома тузилган ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома
расмийлаштирилган.
Ўрганиш натижасида аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик
билан олинган 42 824 м3 сувнинг ҳар минг кубометри учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг 30 фоизи миқдорида, яъни 3 854 160 сўм жарима ҳисобланган.
1
Шунингдек, 2022 йил 24 августда такроран ўтказилган ўрганишда
жавобгар 2022 йил ҳосили учун 26,5 га ер майдонига шоли экиб, туман
ирригация бўлимига буюртманома бермасдан, ўзбошимчалик билан 136 475 м3
сув олинганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2022 йил 24 август куни далолатнома
тузилган
ҳамда
маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги
баённома
расмийлаштирилган.
Ўрганиш натижасида аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик
билан олинган 136 475 м3 сувнинг ҳар минг кубометри учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг 30 фоизи миқдорида, яъни 12 282 720 сўм жарима ҳисобланган.
Содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жавобгар раҳбари
М.Исмоиловга Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг 2022 йил
21 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 74-моддасининг иккинчи қисмига асосан
1 500 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ҳисобланган 16 136 910 (3 854 160 + 12 282 720) сўм жарима суммасини
10 кунлик муддатда тўлаб бериш ҳақида аризачи томонидан юборилган
2022 йил 3 ноябрдаги 9/22-598-сонли талабномани жавобгар оқибатсиз
қолдирган.
Шунинг учун аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 16 136 910 сўм жарима қўллашни ҳамда қўлланилган жаримани
ундиришни сўраган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал
қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган ва жавобгарга
16 136 910 сўм жарима қўлланилиб, жавобгардан аризачи фойдасига
қўлланилган 16 136 910 сўм жарима ва 24 000 сўм почта харажатлари
ундирилган. Шунингдек, республика бюджетига 322 738,20 сўм давлат божи
ундирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, “16 136 910 сўм” жарима “12 282 750 сўм”га,
“322 738,20 сўм” давлат божи “245 655 сўм”га ўзгартирилган. Ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда МЧЖ ва Амударё
туман Ирригация бўлими ўртасида 2022 йил вегетация даври учун 2022 йил
28 май куни 2022-522-13-181-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан
512 900 м3 сув лимити белгиланганлиги, амалда жами 302 300 м3 шартномада
белгиланган лимитдан кам миқдорида сув етказиб берилганлигига ва бу ҳақда
шартнома, далолатнома, талабнома нусхаларини ҳамда Амурарё туман
Ирригация бўлимидан ҳақиқатда фойдаланилган сув миқдори ҳақидаги
маълумотнома тақдим қилинганлигига эътибор қаратмаган ҳолда Амударё
туман Ирригация бўлимининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан сувдан
фойдаланганлиги аниқланган деб кўрсатганлиги, ҳал қилув қарорида сувдан
ўзбошимчалик билан фойдаланилганлигининг тасдиғи сифатида кўрсатилган
Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани судининг 2022 йил 21 октябрдаги
қарорини асос қилиб олганлиги, ушбу қарор Қорақалпоғистон Республикаси
2
судининг 2022 йил 19 декабрдаги ажрими билан бекор қилинганлиги, Амударё
туман ҳокимининг қарори билан 2022 йил ҳосили учун экинларни
жойлаштириш кўрсаткичлари белгиланганлиги ва унга кўра шоли экишга
рухсат берилмаган деб кўрсатилганлиги, бироқ қарор билан 2022 йил ҳосили
учун экинларни жойлаштириш кўрсаткичлари белгиланган режадаги экинлар
тўлиқ жойлаштирилиб, режадан ташқари мавжуд бўлган экин майдонларидан
ижара шартномасида мустақил равишда фойдаланиш кўзда тутилганлигини
эътиборга олган ҳолда савзавот, полиз ва шоли экинлари экилиб, 2022 йил
23 июнь куни 4-сонли шоли харид қилиш шартномаси тузилганлиги ва ушбу
шартнома 23 июнь куни туман Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан
ўтказилганлигига эътибор қаратилмаганлиги, фермер хўжаликлари фаолиятини
текшириш чекланганлигига қарамай текширув ўтказилганлиги, Амударё туман
Ирригация бўлими томонидан берилган хатда сувдан фойдаланиш хажми
асоссиз равишда ер майдонига нисбатан барчага бир хил фоизда белгилаб
кўрсатилганлиги, сув миқдорини аниқлашда “Союзхлопок” илмий ишлаб
чиқариш бирлашмаси мелиорация лабораторияси томонидан 1989 йилда ишлаб
чиқарилган қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режими асос қилиб
олинганлиги, лекин ер майдони лазер текислагич орқалиги текисланганлиги,
бу “Союзхлопок” илмий ишлаб чиқариш бирлмашмаси мелиорация
лабораторияси режимида назарда тутилмаганлиги, ернинг ҳолати ва ушбу
режим ҳозирги кунда амалиётда қўлланилмаётганлиги, шоли экилган майдон
қайси контурда жойлашганлиги, ушбу майдон қандай ўлчанганлиги,
ер майдонидаги шоли тўлиқ йиғиштириб чиқилганлиги, 12 гектар ер майдонида
уруғ униб чиқмаганлиги сабабли сувдан фойдаланилмаганлиги, ер майдонидаги
буғдой ҳосили йиғиштириб олингандан кейин шоли уруғи экилган майдон қирқ
кунчага суғорилмасдан турганлиги, ўзбошимчалик билан олинган сув миқдори
қайдай аниқланганлиги тўғрисида бирор-бир асосли далиллар тақдим
этилмаганлигига судлар эътибор қаратмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятида келтирган важларга
эътироз билдириб, ўрганиш пайтида Ирригация бўлими билан тузилган
шартнома ҳамда дон харид қилиш шарномаси аризачи вакилларига тақдим
қилинмаганлиги, далолатномаларда кўрсатилган сув ҳажми туман Қишлоқ
хўжалиги ва Ирригация бўлимлари томонидан аризачига тақдим қилган
маълумотдан олинганлиги, туман Ирригация бўлими аввал аризачига бир
маълумот тақдим қилганлиги, кейинчалик эса судга бошқача маълумот тақдим
қилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
3
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар, Амударё туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими ва Ирригация бўлими вакиллари иштирокида аризачи вакили
томонидан расийлаштирилган 2022 йил 5 июлдаги далолатномада жавобгар
10 гектар ер майдонига шоли экканлиги ва рухсатсиз ўзбошимчалик билан
42 824 м3 сув сарфлаганлиги қайд этилган.
Шунингдек, 2022 йил 5 июлда расмийлаштирилган I-QR 0003058-сонли
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада жавобгар 2022 йил ҳосили
учун 10 гектар майдонга шоли экини экиб, буюртма бермасдан 42 824 м3 сувдан
рухсатсиз фойдаланганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, жавобгар иштирокида аризачи вакили томонидан
расмийлаштирилган 2022 йил 24 августдаги далолатномада жавобгар 26,5
гектар ер майдонига шоли экканлиги ва рухсатсиз ўзбошимчалик билан 136 475
м3 сув сарфлаганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, 2022 йил 24 августда расмийлаштирилган
I-QR 0004209-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада
жавобгар 2022 йил ҳосили учун 26,5 гектар майдонга шоли экини экиб, буюртма
бермасдан 136 475 м3 сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги ва бунинг учун
12 282 750 сўм жарима ҳисобланганлиги қайд этилган.
Ушбу баённомаларда жавобгарга жарима санкциясини қўллаш учун
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув
истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 51-банди асос қилиб келтирилган.
Низомнинг 51-бандига кўра, сув объектларидан сув олиш фақат сувдан
фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомалари бўйича
(коммунал сув таъминоти тизимидаги, шунингдек ер ости сув ҳавзаларидан сув
олиш ҳолатларидан ташқари), уларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига
тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида,
белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади. Сув ресурслари
олиш юзасидан буюртманомалар сувдан фойдаланувчилар ва сув
истеъмолчилари томонидан хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотига ёки
унинг ваколатли шахсига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган
шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши
ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни
истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилади. Сув манбаидан сув
олиш учун буюртманомада кўрсатилган сув ресурслари миқдори тасдиқланган
сув олиш лимитидан ортиқ бўлмаслиги керак. Сув ресурсларини олиш ҳажмини
камайтириш ёки тўхтатиш зарур бўлган тақдирда, сувдан фойдаланувчилар
ва сув истеъмолчилари бу тўғрида тегишли хизмат кўрсатувчи фойдаланиш
ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига ёзма равишда (авария ҳолатларида телефон орқали) хабар қилиши керак.
Низомнинг 60-бандига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув
истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик
4
хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш
тартиби бузилган тақдирда:
сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун - белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш
жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан
сув олиш, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома
тузмасдан сув олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан
махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик
учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 40 фоизи миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни
ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув
учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима
санкциялари қўлланилади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган жавобгар номига йўлланган
2022 йил 24 августдаги жарима санкция суммаси ҳисобида 12 282 750 сўм
жарима санкцияси Низомнинг 60-бандига асосан ҳисобланганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 16 июндаги 161-сонли қарори
3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисига кўра, қарор қачонки, унда иш
учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган
бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги
тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Қарор далилларга унинг
дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги
ИПКнинг 69 - 75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган
бўлиши керак.
Судлов ҳайъати судлар томонидан иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар
тўлиқ аниқланмаган деб ҳисоблайди. Жумладан, ҳал қилув қарорида Низомга
асосан аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик билан фойдаланилган
179 299 (42 824 + 136 475) м3 сувнинг ҳар минг кубометр сув учун базавий
ҳисоблаш миқдори (300 000 сўм)нинг 30 фоизи, яъни 179 299 м3/1000 * 90 000
сўм = 16 136 910 сўм жарима санкцияси тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги баён
этилган.
Шунингдек, суд ўз хулосасини Жиноят ишлари бўйича Амударё туман
судиниг 2022 йил 21 июндаги қарори билан жавобгар раҳбарига МЖтК
74-моддасининг иккинчи қисми билан жарима жазоси тайинланганлиги билан
асослаган.
Апелляция инстанцияси судди ҳал қилув қарорини ўзгартиришда
ва 2022 йил 5 июлдаги далолатнома асосида жавобгар 10 гектар ер майдонига
шоли экканлиги ва рухсатсиз ўзбошимчалик билан 42 824 м3 сув сарфлаганлиги
учун ҳисобланган 3 854 160 сўм жаримани ҳисобга олмасликка ушбу
далолатнома аризачининг талаби асоси сифатида ариза кўрсатилмаганлигини
5
кўрсатган. Ваҳоланки, аризада МЧЖ томонидан 2022 йилнинг апрель – август
ойларида 179 299 м3, яъни 5 июль ва 24 августдаги далолатномаларда
кўрсатилган сув ҳажмини кўрсатилиб, аризачи томонидан МЧЖга 2022 йил
5 июль ва 24 август куни йўлланган талабномаларни аризага илова қилган.
Қолаверса, иш апелляция тартибида кўриш жараёнида 5 июль ва 24 август
кунларида расмийлаштирилган барча далолатномалар, баённомалар, тилхатлар
ва МЧЖ раҳбарининг тушунтириш хатлари судга тақдим қилинган бўлиб,
апелляция инстанцияси суди ИПКнинг 276-моддаси талаблари асосида ушбу
далилларга баҳо бериши лозим эди.
Бундан ташқари, судлар томонидан жавобгарга ҳисобланган молиявий
санкциянинг ҳисоб-китобига аниқлик киритилмаган. Жумладан, 2022 йил
5 июлда расмийлаштирилган далолатнома ва I-QR 0003058-сонли маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада ҳам жавобгар 2022 йил ҳосили учун
10 гектар ер майдонга шоли экиб, буюртма бермасдан, 42 824 м3 сувдан
рухсатсиз фойдаланганлиги, 2022 йил 24 августда расмийлаштирилган
далолатнома ва I-QR 0004209-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
баённомада ҳам жавобгар 2022 йил ҳосили учун 26,5 гектар ер майдонга шоли
экиб, буюртма бермасдан, 136 475 м3 сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги қайд
этилган. Аммо, даъво аризасида 179 299 (42 824 + 136 475) м3 сувнинг миқдори
қандай аниқланганлиги асослантириб берилмаган ҳамда даъво аризасига унинг
ҳисоб-китоби илова қилинмаган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида аризачининг далолатномаларида сув
миқдорини
қандай
формула
асосида
ҳисоблаб
чиқарилганлиги
кўрсатилмаганлиги, МЧЖ томонидан 2022 йил 28 майда туман Ирригация
бўлими билан 2022-522-13-181-сонли шартнома тузилганлиги, шартнома
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги, ушбу шартномада келишилган
лимит доирасидан кам миқдорда сув истеъмол қилинганлиги ҳақида важ
келтириб, шикоятга Ирригация бўлими билан тузилган шартнома, истеъмол
қилинганлиги ҳақида Ирригация бўлимининг маълумотномаси, дон харид
қилиш шартномаси ва унинг асосида топширилган дон маҳсулоти ҳақида
далиллар тақдим қилинган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг
ушбу важлари ва тақдим қилинган ҳужжатларга баҳо бермаган.
Ваҳоланки, иш ҳужжатларидаги Ирригация бўлимининг 2023 йил
23 январдаги 17/10-44-сонли маълумотномасида МЧЖ билан тузилган
шартномада 512 900 м3 сув лимити белгиланганлиги, аслида жами 302 300 м3
сув истеъмол қилинганлиги кўрсатилган.
Ирригация бўлими томонидан ушбу маълумотнома тақдим қилинган
бўлса-да, ишда мавжуд бўлган 2022 йил 20 август куни ушбу бўлимининг
ходимлари томонидан тузилган далолатномада МЧЖ томонидан 26,5 гектар
ер майдонида рухсатсиз шоли экилиши натижасида ушбу шоли майдонларига
жами 136 475 м3 сув сарфланганлиги қайд қилинган.
Жавобгарнинг важларини текшириш мақсадида судлар томонидан
Ирригация бўлимининг 2023 йил 23 январдаги 17/10-44-сонли маълумотномаси
ва 2022 йил 20 август куни ушбу бўлимининг ходимлари томонидан тузилган
далолатнома ўрганилмаган ҳамда жавобгар сувдан айнан қайси давр ҳамда
қайси экинлар учун сувга буюртма берилганлиги ҳолатларига аниқлик
киритилмаган. Ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш учун биринчи инстанция
6
суди томонидан Ирригация бўлимини ишга жалб қилиш масаласи ҳал
этилмаган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда аризачи томонидан
тақдим
этилган
молиявий
санкциянинг
ҳисоб-китобига,
жавобгар
ўзбошимчалик билан сувдан айнан қайси давр учун фойдаланганлигига аниқлик
киритиши, жавобгарнинг важларини текшириш мақсадида ишга Ирригация
бўлимидан мутахассис (вакил)ни жалб қилиб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний
ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан суд қарорлари бўйича
ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301, 302 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Бекбай Агросервис” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал
қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Беруний туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
7