← Назад
Решение #594939 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
4-1102-2302/1752-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлимининг жавобгар –
“O`zbekgidroenergoqurilish” AЖ ҳисобидан 217.500 cўм асосий қарз ва 39.344.300
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
даъвогар вакили – Ж.Тусматов (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд
биносида суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман
бўлими (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий
судига
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
“O`zbekgidroenergoqurilish” AЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 217.500 cўм асосий қарз ва 39.344.300 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 2 майдаги ажрими билан жавобгар “Chorbog` Ges
Qurilish” УКга алмаштирилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд
мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил, шу жумладан жавобгарнинг
электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги
суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар “Chorbog` Ges Qurilish” УК иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган “O`zbekgidroenergoqurilish” AЖ
вакили Ж.Михридинов даъво талабаларига эътироз билдириб, судга
“O`zbekgidroenergoqurilish” AЖ ва “Chorbog` Ges Qurilish” УКнинг уставини,
гувоҳномасини тақдим қилиб, жавобгар “Chorbog` Ges Qurilish” УК бугунги
кунда тугатилмаганлигини, корхона юридик шахс бўлиб ўз балансига, банк
ҳисоб рақамига, думалоқ муҳрига эгалигини, Ўзбекистон Республикасида амал
бўлган қонунчилик доирасида корхона ўз мажбуриятлари бўйича унинг ўзига
тегишли бўлган ундирилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беришини
инобатга олиб, жами 39.498.200 сўм миқдоридаги тўланган ногиронлик пенсия
пулини жавобгар “Chorbog` Ges Qurilish” УК ҳисобидан ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар
даъвогар олдидаги асосий қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар “Chorbog` Ges Qurilish” УК
зиммасига юклашни лозим топади.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Шунингдек, мазкур Қонуннинг 15-моддасига кўра, ногиронлик пенсиялари
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб
топилган шахсларга тайинланади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “Chorbog` Ges Qurilish” УКда
фуқаролар ишлаган даврида меҳнатда майибланиши оқибатида ногиронлик
орттирган бўлиб, ТМЭК маълумотномасига асосан меҳнатда майибланганлик
оқибатида ногирон деб топилган.
Ушбу иш жараёнида орттирилган меҳнатда майибланганлик оқибатидаги
ногиронлик бўйича фуқароларга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
ҳисобидан ҳар ойда ногиронлик бўйича пенсия пулларини олиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқнган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3 ва 4-бандларида пенсионернинг
яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда
кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш
билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида эса
ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги
ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия
жамғармасига ўтказишлари белгилаб қўйилган.
Бироқ, жавобгар томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бўстонлиқ туман бўлими ҳисоб-рақамига пенсия пулларини қоплаш учун ҳеч
қандай маблағлари ўтказилмаганлиги натижасида 2022 йил 1 январдан 2022 йил
31 январь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 217.500 cўм қарздорлиги
юзага келган. Мазкур ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар
вакилининг берган кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланди.
Даъвогарнинг ушбу тўланган ногиронлик пенсия пулини тўлаш бўйича
юборган 2023 йил 23 мартдаги 01-35/203-сонли талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
217.500 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 39.344.300 сўм
сўм пеняни ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Чирчиқ туманлар иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан жавобгар “Chorbog` Ges Qurilish” УКдан даъвогар Пенсия
жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлими фойдасига
83.164.700,30 сўм асосий қарз ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 20-бандига кўра, мазкур Низомнинг
3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз
вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100
фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
Жавобгар томонидан пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида
қопланмаганлиги учун суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди ва жавобгардан 39.344.300 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги талабни ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 118, 128, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Chorbog` Ges Qurilish” УК ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлими фойдасига 217.500 сўм
асосий қарз, 39.344.300 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
“Chorbog` Ges Qurilish” УК ҳисобидан республика бюджетига 791.236 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов