← Назад
Решение #594940 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши кераклиги ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 619 символов
4-1104-2302/1594-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - "ХХХХ" фермер хўжалиги
манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 9 473 100 сўм субсидия ва
1 326 234 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Хххх вакили
А.Игамбердиев (ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 9 473 100 сўм субсидия ва 1 326
234 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 5 майдаги ажрими билан Зангиота тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар,
жавобгар ва Зангиота тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари бугунги суд
мажлисида иштирок этмади.
Суд даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги
тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг
128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар ва жавобгар учинчи шахс вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган Хххх даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган Хххх тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда–ФК)нинг
8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 17
майда 40-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи),
даъвогар (кейинги ўринларда Хўжалик)ни шартномада белгиланган тартибда
бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини, “Хўжалик” “Тайѐрлов”чига унга
тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда дон маҳсулотини топшириш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга дон
маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 30
июлдаги 01/Z-сонли ҳисоб-фактурага асосан жами 43.539 тн. буғдой маҳсулотлари
етказиб берилган бўлиб, шундан 27.066 тн. давлат ресурслари ва 16.473 тн.
жавобгар эҳтиѐжи учун етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги
“Бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарорининг 1-бандига кўра,
ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосилидан
давлат ресурсларига сотилган товар доннинг ҳар 1-тоннаси учун Ўзбекистон
Республикаси республика бюджети маблағларидан 350 000 сўмдан субсидия
тўланиши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур қарорнинг 5-бандига кўра, ғаллачилик кластерларининг фермер
хўжаликларидан харид қилиниб давлат ресурсларига сотилган ҳар бир тонна товар
дон учун мазкур қарор доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фермер
хўжаликларига 350 000 сўмдан қўшимча маблағ тўлаб бериши белгиланган.
Шунга кўра, субсидия (27.066*350 000= 9 473 100 сўм)ни ташкил қилган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур қарор талаблари бажарилмасдан субсидия
маблағлари тўлаб берилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 9 473 100 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этишни сўраб,
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга асосан, суд субсидия ундириш даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортаѐтганлиги сабабли
жавобгардан 1 326 234 сўм фоиз ундириш талаби қўйилган.
ФК 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача
тарзда кечиктириш ѐхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ѐки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Жавобгар томонидан пул маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, суд
даъвонинг фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги
фойдасига 9 473 100 сўм субсидия, 1 326 234 сўм фоиз ва 30 000 почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 330 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов