Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1826 Дата решения 18.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Асл Шарқ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090649 Claim ID 3276790 PDF Hash 9d56a36066778758... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 май 4-1102-2302/1826-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖ манфаатида жавобгар – “Asl Sharq” МЧЖ ҳисобидан 22.619.312,59 сўм асосий қарз ва 4.523.862 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ш.Миразимов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Н.Закирова (жамият директори), Д.Идиров (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Asl Sharq” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 22.619.312,59 сўм асосий қарз ва 4.523.862 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талаби асоссиз эканлигини маълум қилиб, судга ёзма эътирознома тақдим қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Шунингдек, қонунга зид равишда расмийлаштирилган далолатнома бўйича даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан қонуний чора кўриш учун прокуратура органига хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан қонуний чора кўриш учун прокуратура органига хусусий ажрим чиқариб бериш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини ҳамда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Жавобгар вакили судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб, қонунга зид равишда расмийлаштирилган далолатнома бўйича даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан қонуний чора кўриш учун прокуратура органига хусусий ажрим чиқариб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарорининг 9-бандида ҳам тушунтириш берилган. Бироқ, мазкур далолатнома юзасидан сохталаштирилганлиги ёки қалбакилаштирилганлиги оид экспертиза хулосалар мавжуд эмас. Юқоридагиларга асосан суд томонидан шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқланмаганлиги сабабли даъвогарнинг хусусий ажрим чиқариб, прокуратура органиги юбориш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда жавобгар жиноят аломатлари мавжуд деб ҳисобласа, тегишли ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 16 декабрда 1532-сонли “Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш” тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан, “Таъминотчи” ичимлик сувини ва чиқарилган оқова сувини етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган ичимлик суви ва чиқарилган оқова суви учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 22.619.312,59 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган 2023 йил 10 февралдаги 111-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан даъвогар томонидан қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилмади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шунингдек, гарчи даъвогар жавобгардан 22.619.312,59 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган бўлсада бироқ, даъво аризанинг баён қисмида жавобгар “Asl Sharq” МЧЖга тегишли дўкон ёнида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги жараёнида қўшимча сув тармоғига ноқонуний уланганлиги нитажасида 2022 йил 29 декабрда далолатнома тузилиб ушбу далолатномага асосан жавобгардан зарар сифатида 22.619.312,59 сўм ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖнинг Бўстонлиқ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текшириш юзасидан тузилган 2022 йил 29 декабрда далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига асосан расмийлаштирилмаган яъни, даъвогар далолатномада жавобгар жамият директори Н.Закирова далолатномани имзолашдан бош тортганлигини маълум қилган бўлсада, иш ҳужжатларидан аниқланишича жамият директорини далолатнома юзасидан хабардор қилмаган ва имзолашдан бош тортганлиги ҳолати юзасидан тегишли тартибда далолатнома (акт) тузилмаган. Шу сабабли суд даъвонинг жавобгардан 22.619.312,59 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан 4.523.862 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Бироқ, даъвонинг жавобгардан асосий қарз ундириш қисми рад этилганлиги сабабли суд жавобгардан 4.523.862 сўм пеня ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Жавобгар вакилининг далолатнома юзасидан даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан қонуний чора кўриш учун прокуратура органига хусусий ажрим чиқариб бериш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даьво талаблари қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 542.863,49 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов