← Назад
Решение #594946 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 498 символов
4-1104-2302/1593-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - "ХХХХ" хусусий
корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 13 000 000 сўм асосий қарз, 6 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Диловарова ва Б.Сарсенова (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Р.Маматкулов (раҳбар), иштирокида суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "ХХХХ" хусусий корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13 000 000 сўм асосий қарз, 6 500 000
сўм пеня ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъво аризасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриш тўғрисида
илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам
жавобгар даъво талабидаги асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни
амалга оширмаганлигини баѐн қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, пеня суммасини камайтиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 21 июлда 33сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга
5 200 кг. баҳоси 2500 сўмдан бўлган картошка маҳсулотларини етказиб
беришни, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун пул маблағларини
тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 3.1-бандига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
етказиб бериладиган маҳсулотнинг умумий қиймати 13 000 000 сўм этиб
белгиланган.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра етказиб бериладиган маҳсулот учун тўлов
пул ўтказиш йўли билан ѐки тўловнинг бошқа шакллари орқали амалга
оширилиши, 3.3-бандига кўра жавобгар шартнома спецификациясида
кўрсатилган маҳсулот ҳақини маҳсулотни топшириш қабул қилиш бўйича
тегишли ҳужжат имзоланган кундан бошлаб 5 календар кун ичида амалга
оширилиши белгиланган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан 2022 йил 21
июлдаги 95-сонли ҳисоб-фактура ва 1-сонли топшириш қабул қилиш
далолатномасига асосан мазкур шартнома шартлари бажарилиб, маҳсулот
жавобгарга етказиб берилган.
Жавобгарнинг етказиб берилган маҳсулотлар учун пул тўламаганлиги
натижасида даъвогар олдида 13 000 000 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этишни сўраб,
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Бундан ташқари, мазкур қарздорлик даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган ўзаро солиштирма далолатномасида жавобгар томонидан тан олинган.
Мазкур қарздорлик тарафлар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатувлари
билан хам тўлиқ ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги 13 000 000 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида бажарилмаганлиги учун шартноманинг 6.5-бандига асосан жавобгардан
6 500 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 6 500 000 сўм пеня миқдорини 2 000 000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 13 000 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм
пеня, 30 000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 333,437,449 моддалари, ИПКнинг 66,118,128, 170,176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
"ХХХХ" хусусий корхонаси фойдасига 13 000 000 сўм асосий қарз, 2 000 000
сўм пеня, 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 390 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов