← Назад
Решение #594961 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| нинг | 47 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 45 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 18 май
4-1102-2302/1850-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг “Garant Bank” АЖ Қибрай
филиали манфаатида жавобгар - “Kamilova Zulhumor” фермер хўжалиги ва
қўшимча жавобгар - “Qibray Agro Holding” фермер хўжалиги ҳисобидан жами
976.003.798 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни “Kamilova
Zulhumor” фермер хўжалигига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай
тумани, Байтқўрғон ҚФЙ, Нуробод МФЙ Навбахор кўчаси, 1-уйда жойлашган
умумий майдони 2292,0 кв.метр бўлган, кадастр рақами 11:05:09:01:04:0013сонли нотурар жой (ферма)га қаратишни ва ушбу гаров предметини 2021 йил
2 июлдаги томонлар ўртасидаги “Мулк баҳосини келишиш” далолатномасига
асосан 937.500.000 сўм деб белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили – Х.Худайбердиев (2023 йил 4 январдаги
04-12-21-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ж.Султонов (2023 йил
23 февралдаги 14-сонли ишончнома асосида) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
“Garant Bank” АЖ Қибрай филиали манфаатида (бундан кейин матнда даъвогар) даъво ариза билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиб, “Kamilova Zulhumor” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар) ва “Qibray Agro Holding” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда –
қўшимча жавобгар) ҳисобидан жами 976.003.798 сўм кредит қарздорлигини
ундириш, ундирувни “Kamilova Zulhumor” фермер хўжалигига тегишли бўлган
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Байтқўрғон ҚФЙ, Нуробод МФЙ Навбахор
кўчаси, 1-уйда жойлашган умумий майдони 2292,0 кв.метр бўлган, кадастр
рақами 11:05:09:01:04:0013-сонли нотурар жой (ферма)га қаратишни ва ушбу
гаров предметини 2021 йил 2 июлдаги томонлар ўртасидаги “Мулк баҳосини
келишиш” далолатномасига асосан 937.500.000 сўм деб белгилаб беришни
сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан қўшимча жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор
қилинган қўшимча жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд
қўшимча жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил, шу
жумладан қўшимча жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни қўшимча жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг
ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да
тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлсида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз
билдириб, мазкур даъво ариза филиал томонидан берилганлиги бироқ, “Garant
Bank” АЖ Қибрай филиали юридик шахс мақомига эга эмас сабабли иш
юритишни тугатишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг фикрларини эшитиб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур
иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан иқтисодиёт
соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор
мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек
корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар
ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага
келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК)нинг 47-моддаси учинчи қисмига асосан, агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.
Мазкур иш бўйича даъво билан “Garant Bank” АЖ Қибрай филиали
“Garant Bank” АЖ номидан ишончнома асосида судга мурожаат қилган
бўлсада, даъво аризада даъвогар сифатида “Garant Bank” АЖ Қибрай филиали
кўрсатилган.
“Garant Bank” АЖ Қибрай филиали юридик шахс мақомига эга эмас бўлиб,
у судда даъвогар бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 10бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига кўра, агар даъво билан юридик
шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси)
ишончнома асосида унинг номидан мурожаат этса, иқтисодий суд даъво
аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бундай ишлар бўйича
алохида бўлинма эмас, балки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган
юридик шахс даъвогар ҳисобланади.
Шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси
(филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома
асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат килади. Агар юридик шахснинг
алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикаси Савдо-
саноат палатаси ёҳуд унинг ҳудудий бошқармаси аъзоси бўлган бўлса, алоҳида
бўлинма эмас, балки унинг юридик шахси палата аъзоси ҳисобланади. Шунинг
учун, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки унинг ҳудудий
бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида даъвогар сифатида
юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик ИПК 154моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилишни
рад этишга асос бўлади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул
қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг
1-бандига асосан иш юритиш тугатилади.
ИПКнинг 45-моддасига кўра, суд даъво бўйича жавоб бериши лозим
бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор
бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг
розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши
мумкин.
Бундан кўриниб турибдики, кейинчалик ҳам ушбу банк филиалини
юридик шахс бўлган “Garant Bank” АЖ билан алмаштириш имконияти йўқ.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш судга
тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ, агар иш судга тааллуқли
бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилиши керак.
Қайд этилганларга асосан суд, иш бўйича иш юритишни тугатишни ва
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2302/1850-сонли
иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов