← Назад
Решение #594965 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| ИПК | 282 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 265 | — | law | |
| ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 268 | — | law | |
| айтарилганлиги ва жавобгар ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2202/90-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Юлдашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Атабоев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва
И.Таджиевдан иборат
таркибда,
Б.Жўраевнинг
котиблигида,
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган
Фарғона вилоят судининг ходими Ғ.Амурқулов, жавобгар вакили – бош
инспектор И.Акбаров (2023 йил 24 февралдаги 19/9-08301-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси, Божхона қўмитасининг Андижон вилоят бўйича бошқармаси,
Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва “Трастбанк” хусусий
акциядорлик банки ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда,
Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
(“Кушрабод агро ферма” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг
жавобгар Андижон вилояти Солиқ бошқармасига нисбатан 788 297 500 сўм
қўшилган қиймат солиғини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги иш бўйича
қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят худудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб аталади) “Кушрабод агро
ферма” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
аталади) манфаатида Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан
буён матнда жавобгар деб аталади)га нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, 788 297 500 сўм қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни
бюджетдан қайтаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 24 февралдаги ажрими билан Андижон вилоят
Божхона бошқармаси, Андижон вилояти Молия бош бошқармаси, Андижон
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва “Трастбанк” хусусий
акциядорлик банки ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
1
15 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаби
қаноатлантирилган ва даъвогарга 788 297 500 сўм ҚҚС бюджетдан жавобгар
орқали қайтариш белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилган.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 июндаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қайтарилган.
Шундан сўнг жавобгар қайтадан апелляция шикояти билан мурожаат
қилган.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 июлдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини иш
юритишга қабул қилиш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогарнинг ҚҚСдан ортиқча
сумма товарларни экспортга реализация қилиш бўйича нол даражали ставка
қўлланиладиган айланмалар натижасида ҳосил бўлганлиги, бироқ, даъвогар
солиқ тўловчи солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори бўлган солиқ
тўловчилар тоифасига мансуб бўлганлиги, яъни “шубҳали” корхоналар
рўйхатига киритилганлиги сабабли ҚҚС суммасини ўрнини қоплаб беришда
тезлаштирилган тартиб тадбиқ этилмаслиги, ҚҚСнинг салбий фарқ
суммасини қоплаш, шу жумладан, бошқа солиқлар бўйича қарздорликни
узиш ҳисобига қоплаш ариза берувчи солиқ тўловчи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали
ариза тақдим этиши белгиланганлиги, жамият томонидан низом талаблари
бўйича белгиланган тартибда ариза тақдим этилмаганлиги сабабли умумий
тартибда камерал солиқ текшириш ўтказилмасдан, ҚҚС суммасини қоплаб
бериш юзасидан тўғридан-тўғри суд органига мурожаат қилиши мумкин
эмаслиги, даъвогарнинг ҚҚС суммасини ўрнини қоплаш юзасидан юборган
аризалари контрагентларнинг ҚҚС гувоҳномалари ҳолати, улар томонидан
тўланган солиқлар ҳамда сотилган ва харид қилинган товарлар келиб чиқиши
ўрганилганда, 2 та контрагентнинг ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги
ва тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларни камайтириш тарзидаги ҳуқуқни
суиистеъмол қилганлиги, яъни “шубҳали” корхоналар рўйхатига
киритилганлиги ҳамда улар томонидан жамиятга етказиб берилган товар
ва хом-ашёларида номутаносибликлар мавжудиги, жамият контрагентлари
томонидан электрон хисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган
ҚҚС суммаси давлат бюджетига тўланмаганлиги, солиқ органининг
маълумотлар базасида даъвогарнинг 2 та контрагенти банкротлик асосида
тугатилган ҳолатда турганлиги аниқланганлиги, даъвогар Солиқ кодексининг
266-моддасига
асосан
юқоридаги
контрагентлар
томонидан
расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралардаги ҚҚС суммасига
2
тузатиш киритиш лозимлиги, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб,
даъвогарнинг 788 297 500 сўм ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги
даъвосини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшимча қиймат
солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаби бўйича
белгиланган тартибда ариза тақдим этмаганлиги ҳамда Низомнинг
25-бандида келтирилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли даъвони рад этиш
лозимлиги, аммо, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга
олмаганлиги, ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 июндаги ажрими билан
қайтарилганлиги ва бунга асос қилиб ажримда апелляция шикоятининг
кўчирма нусхалари учинчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинмаганлигини кўрсатганлиги, шундан сўнг, апелляция
шикоятининг кўчирма нусхалари учинчи шахсларга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда қайтадан апелляция шикояти
билан мурожаат қилинганлиги, бироқ, апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 8 июлдаги ажрими билан апелляция шикоятини иш юритишга
қабул қилиш рад этилганлиги, ушбу ажрим процессуал қонунчилиги
талабларига риоя қилинмаган ҳолда чиқарилганлиги, чунки, апелляция
шикоятига ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома илова
қилинганлиги, аммо, апелляция инстанцияси суди томонидан илтимоснома
асоссиз рад этганлигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 4 майдаги ажрими билан Андижон вилоят Молия
бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси билан, Андижон вилоят Божхона бошқармаси унинг ҳуқуқий
вориси Божхона қўмитасининг Андижон вилоят бўйича бошқармаси билан,
жавобгар эса унинг ҳуқуқий вориси Андижон вилоят Солиқ бошқармаси
билан алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган
важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Палата, даъвогар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан
вакил суд мажлисига келмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Палата, даъвогар ва учинчи
шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
3
ИПК 282-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган
шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция
тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли.
Жавобгар томонидан бекор қилиш сўралган ҳал қилув қарори
апелляция тартибида кўрилмаган.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар кассация
шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга
мувофиқ
кассация
тартибида
шикоят
қилинмайдиган
(протест
келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация
инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул
қилинган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда кассация шикояти апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори билан бирга кассация тартибида шикоят қилиш мумкин
бўлган апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини қайтариш
ва иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримлари устидан ҳам
берилган. Шунинг учун кассация шикояти иш юритишга қабул қилинган.
Бироқ, ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган. Бу эса ҳал қилув
қарори устидан кассация шикояти бериш мумкин эмаслигини билдиради.
Шунинг учун кассация шикоятининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
тўғрисидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим.
ИПК 265-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига биноан апелляция
шикоятига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти
ва унга илова қилинган, уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма
нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
илова қилинади.
Жавобгар ушбу талабга риоя қилмаган ва апелляция шикоятига
апелляция
шикоятининг
кўчирма
нусхаси
учинчи
шахсларга
юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилмаган.
ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан апелляция
шикояти (протести) судья томонидан қайтарилади, агар апелляция шикоятига
(протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса.
Шунинг учун, Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 16 июндаги ажрими билан асосли равишда
жавобгарнинг апелляция шикояти қайтарилган.
ИПК 269-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест)
4
берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Шунинг учун, жавобгар суднинг 2022 йил 16 июндаги ажримида
кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, 2022 йил 5 июлда қайтадан
апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва апелляция шикоятига
апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддати тиклаш ҳақида
илтимоснома илова қилган.
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, судья апелляция
шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади, агар
апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатининг тикланиши рад этилган бўлса.
Апелляция инстанцияси суди ИПКнинг ушбу нормасига асосланиб,
жавобгарнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини рад этиб, апелляция
шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг илтимосномасида
апелляция шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари
сифатида суднинг ҳал қилув қарори жавобгарга кеч келиб тушганлиги ҳақида
важини ҳамда дастлаб жавобгар белгиланган муддатда апелляция шикояти
билан мурожаат қилганлиги, аммо, унда камчилик мавжудлиги сабабли
апелляция шикояти қайтарилганлиги ва жавобгар ИПК 269-моддасининг
олтинчи қисмида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланиб, апелляция шикоятини
қайтариш ҳақидаги ажримда кўрсатилган ҳолатларни бартараф этиб,
апелляция шикояти билан янгидан мурожаат қилганлигини инобатга
олмаган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация
шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда
кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 1 ва 4-бандларига асосан кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича:
- биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
- апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини)
иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини
(протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини)
кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш
ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини),
ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли.
5
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, кассация шикоятининг биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритишни
тугатишни, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 июндаги ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни, 2022 йил 8 июлдаги ажримини эса бекор қилишни
ва апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанцияси судига
юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Кассация шикоятининг Асака туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 июндаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 июлдаги ажрими бекор қилинсин.
Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг кассация шикояти кўриш
учун Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
6