← Назад
Решение #594979 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 985 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 453 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 75 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 18 май
4-1102-2302/1887-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва
биоинформатика марказининг жавобгар – “Diamed Lab Service” МЧЖ ҳисобидан
4.801.500 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон
Республикаси
Фанлар
академияси
Геномика
ва
биоинформатика маркази (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Diamed Lab Service” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 4.801.500 сўм зарар ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича
ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
7 июлда “Махсус ахборот порталида (Электрон дўкон) 07.07.2022 йилда соат
11:300да (лот №22111008517152) ўтказилган электрон давлат харидлари
натижаси бўйича товар етказиб бериш” тўғрисида 448152-сонли шартнома
тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, “Буюртмачи” товар учун жами тўловни
амалга ошириш ва товарни қабул қилиб олиш, “Ижрочи” эса товарни
шартномада белгиланган шартларда етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий қиймати 150.000.000 сўмни ташкил қилган.
Даъво аризасида баён этилишича, шартноманинг 2.2-бандига асосан
жавобгар етказиб бериши лозим бўлган маҳсулотни ҲККПдан хабарнома
олинган кундан бошлаб шартнома бўйича 1 иш кунида маҳсулотни етказиб
бериш мажбуриятини олган бўлишига қарамай, яъни 2022 йил 8 июлга қадар
етказиб бериш мажбуриятини олган бўлишига қарамай, муддатида етказиб
бермаган, шунингдек юборилган 2022 йил 13 июлдаги 02/222-сонли
талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу боис, даъвогар мазкур даъво аризаси
билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 985-моддасига асосан, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик)
туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек
юридик шахсга етказилган, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган
шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 453-моддаси биринчи қимига асосан, агар маҳсулот
етказиб берувчи товарларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда
тутилган миқдорда етказиб бермаган бўлса ёхуд сотиб олувчининг
(олувчининг) тегишли даражада сифатли бўлмаган товарларни алмаштириш
ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини белгиланган муддатда
бажармаса, сотиб олувчи етказиб берилмаган товарларни бошқа шахслардан
олиб, уларни олиш билан боғлиқ барча зарур ва оқилона харажатларни
маҳсулот етказиб берувчи зиммасига юклаш ҳуқуқига эга.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ушбу Кодекснинг 75-моддасига асосан, иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ёзма даллилар
ҳисобланади.
Суд жараёнида, ҳақиқатда тарафлар ўртасида exarid.uz сайти орқали
умумий қиймати 150.000.000 сўмни ташкил этган маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар белгиланган
тартибда ва муддатда тўловни амалга ошириш, жавобгар эса даъвогарга
РКПдан хабарнома олинган кундан бошлаб 1 иш кунида шартноманинг
1-бандида кўрсатилган маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олганлиги,
даъвогар томонидан шартномавий мажбурият тўлиқ бажарилганлиги, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар ва
“SHBS Deklarant Servis” МЧЖ ўртасида 2022 йил 27 июлда 492918-сонли
махсус ахборот порталида (Электрон дўкон) ўтказилган электрон давлат
харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида умумий қиймати
154.801.500 сўмни ташкил қилган шартнома имзоланганлиги ва дастлабки
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги натижасида даъвогар жами
4.801.500 сўм миқдорида зарар кўрганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз
тасдиғини топди.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 4.801.500 сўм зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 234, 236, 437-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-179, 186,
2033, 2034-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Diamed Lab Service” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси Геномика ва биоинформатика маркази фойдасига 4.801.500 сўм
зарар, 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.К.Пайғамов