← Назад
Решение #594995 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 231 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2204/2884-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Латипов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арзиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят
судининг ходими А.Рахманов, Қарши туманлараро иқтисодий судининг ходими
Ш.Рустамов, даъвогар вакиллари – И.Қудратов (раҳбар), адвокат А.Бабаджанов
(2022 йил 2 ноябрдаги 7775-сонли ордер асосида), таъсисчиси С.Қудратов,
ҳисобчи А.Искандаров (2022 йил 2 ноябрдаги 3-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари – иш юритувчилар М.Жавлиев (2023 йил 17 майдаги
25-сонли ишончнома асосида) ва М.Солиев (2023 йил 17 майдаги 24-сонли
ишончнома асосида), Қарши туман ҳокимлиги вакили – юрист А.Муқимов
(2023 йил 8 апрелдаги 01/514-сонли ишончнома асосида), Кадастр
агентлигининг Қарши туман бўлими вакили – бўлими бошлиғи М.Ниёзов,
Қашқадарё вилоят Қурилиш бош бошқармаси вакили – Қарши туман Қурилиш
бўлими мутахассиси И.Поёнов (2022 йил 26 августдаги 276-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Қарши туман ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасининг Қарши
туман бўлими, Қашқадарё вилоят Қурилиш бош бошқармаси ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган ҳолда, даъвогар “Aziza Savdo Marketing” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “Grand Sevinch Group” масъулияти чекланган
жамияти зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қарши туман ҳокимининг 2019 йил 27 сентябрдаги Х-7895/09-сонли
қарори билан “Aziza Savdo Marketing” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади)га Қарши туман, “Боғобод” МФЙ
ҳудудидан ўтган Қарши-Косон автомобиль йўли ёқасидан “Савдо мажмуаси
ва маиший хизмат кўрсатиш” объектини қуриш учун “Т.Мирзаев” массиви
1
қишлоқ хўжалиги харитасининг 290қ-контуридан жами 0,30 гектар ер майдони
ажратилган.
Даъвогар Қарши туман ҳокимининг 2019 йил 27 сентябрдаги
Х-7895/09-сонли қарорига асосан “Савдо мажмуаси ва маиший хизмат
кўрсатиш” объектини лойиҳалаштириб, қурилиш ишларини бошлаган.
Шунингдек, Қарши туман ҳокимининг 2020 йил 10 июндаги
НQ-1105/06-сонли қарори билан “Grand Sevinch Group” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га “Боғобод” ҚФЙ,
Сарой қишлоғи ҳудудидан “Замонавий шоҳбекат” биносини қуриш учун
1 гектар ер майдони ажратилган.
Даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
зиммасига ўзига ажратилган ер майдонида қурилиш ишларини амалга
оширишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 июлдаги ва 9 августдаги ажримлари билан Қарши
туман ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Қашқадарё вилояти бошқармасининг Қарши туман бўлими, Қашқадарё вилоят
Қурилиш бош бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган ва жавобгар зиммасига
даъвогар Қарши туман ҳокимининг 2019 йил 27 сентябрдаги Х-7895/09-сонли
қарори билан Қарши туман “Боғобод” МФЙ ҳудудидан ўтган Қарши-Косон
автомобиль йўли ёқасидан “Савдо мажмуаси ва маиший хизмат кўрсатиш”
объектини лойиҳалаштириб қуриш учун ажратилган ер майдонида қурилиш
ишларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юклатилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 3 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди даъво талабларини
қаноатлантиришда 2022 йил 6 сентябрдаги мониторинг хулосаси, яъни
даъвогарга 0,30 гектар ер майдони “Т.Мирзаев” массиви қишлоқ хўжалик
харитасининг 290қ-контурида жойлашган “Ерқўрғон” деҳқон бозорининг
Шимол томонидан қурилиш ишлари ўзига ажратилган 290қ-контур ҳудудида
қурилганлиги қайд этилганлигини важ қилиб кўрсатганлиги, ҳолбуки, 2022 йил
26 августдаги 275-сонли ва 2022 йил 6 сентябрдаги мониторинг хулосаларида
даъвогар томонидан қурилган объектнинг ўрни жавобгарга “Замонавий
автошоҳбекат” биносини қуриш учун 1 гектар ер майдони танлаб ажратиб
берилган ер майдони ўрнидан қурилганлиги кўрсатилганлиги, биринчи
инстанция суди ҳар иккала мониторинг хулосасида қайд этилмаган маълумотга
асосланиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида хулосага келганлиги,
апелляция инстанцияси суди Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси
Қарши туман бўлимининг 2022 йил 25 августдаги 948/08-сонли
маълумотномасини инобатга олганлиги, мазкур маълумотда даъвогарнинг
2
Қарши туман, “Боҳобод” ҚФЙ ҳудудидан “Савдо мажмуаси ва маиший хизмат
кўрсатиш” биносини қуриш учун “Т.Мирзаев” массиви қишлоқ хўжалигида
фойдаланилмайдиган ер майдони танлаб ажратилганлиги ҳамда ер участкаси
ўрни вилоят Қурилиш бошқармаси ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик
кенгаши томонидан ҳам Бош режа бўйича келишилганлиги, даъвогар томонидан
бошланган қурилиш ишлари Қарши тумани ҳокимининг 2019 йил
27 сентябрдаги Х-7895/05-сонли қарори ва вилоят Қурилиш бош бошқармаси
ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланган
ер майдони ўрнида тўғри амалга оширилганлиги маълум қилинганлиги,
апелляция инстанцияси суди мутахассислар турли хил хулоса берганлигини
муҳокама қилмасдан, хулосаларида тафовут бўлганлиги боис экспертиза
тайинланиб, низоли бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш чораларини
кўрмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни
такрорлаб, судга даъвогар ва жавобгарга ер ажратиш ҳақидаги туман ҳокими
қарорлари ва иловалари, Қурилиш бўлими ва туман ҳокими ўринбосарининг
хатларини тақдим қилиб, уларда даъвогар жавобгарнинг ҳудудида қурилиш
қилаётганлиги қайд қилинганлиги, суд ҳужжатларида жавобгар айнан қаерда
даъвогарга тўсқинлик қилмаслиги кўрсатилмаганлиги, даъвогар ва жавобгарга
бошқа-бошқа жойдан ер майдони ажратилганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни
ва
суд
ҳужжатларини
бекор
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб,
жавобгарга ер ажратиш тўғрисидаги қарорда айнан қаердан ер ажратилганлиги
кўрсатилмаганлиги, суд ҳужжатлари тўғри эканлиги, биринчи инстанция судига
мутахассис маълумотномалари тақдим этилганлиги, шикоятда билдирилган
важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўлмаслиги, даъвогарга
ер ажратиш тўғрисидаги туман ҳокими қарорини қабул қилиш учун асос бўлган
вилоят Архитектура ва қурилиш бошқармасининг ҳужжатида айнан бугунги
кунда даъвогар қурилиш олиб бораётган жой кўрсатилганлигини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Кадастр агентлиги Қарши туман бўлими вакили аввалги суд
мажлисларида бошқа ходим қатнашганлиги, иш ҳужжатларида мавжуд
мониторинг далолатномаси билан таниш эмаслигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Қашқадарё вилоят Қурилиш бош бошқармаси вакили ҳужжатлар бўйича
тарафларга ажратилган ер майдони 2 та жойда жойлашганлиги, аслида
қурилишлар устма-уст тушганлиги, даъвогар томонидан қурилаётган объект
жавобгарнинг ер майдони устига чиққанлиги, уларга ҳар хил жойдан
ер майдони ажратилганлиги, ер майдони аввал даъвогарга ажратилганлиги, ер
майдони танлаш комиссияси қарорида даъвогарни жойи аниқ кўрсатилганлиги,
лекин даъвогар қурилишни бошқа жойда амалга оширилаётганлигини баён
қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Қарши туман ҳокимлиги вакили низо билан яқинда танишганлиги, олдин
бошқа шахс шуғулланганлиги, ер майдонлари устма-уст тушганлиги
3
масаласини ҳал қилиш, мутахассисларни фикрларини тасдиқлаш учун
экспертиза тайинлаш лозимлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 231-моддасига мувофиқ, мулкдор ўз ҳуқуқларининг
ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан
боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Даъвогар фуқаролик қонунчилигининг ушбу нормасига асосланиб,
жавобгар зиммасига ўзига ажратилган ер майдонида қурилиш ишларини амалга
оширишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган.
Иш ҳужжатларидаги Қашқадарё вилоят Қурилиш бошқармасининг
2020 йил 25 мартдаги 279-сонли “Қурилиш бошқармасига Ягона интерактив
Давлат хизматлари портали орқали келиб тушган лойиҳа-смета ҳужжатларининг
архитектура қисмини келишиш ҳақида”ги хулосасида даъвогарга тегишли
Қарши туман, “Боғобод” ҚФЙ ҳудудидаги “Савдо мажмуаси ва маиший хизмат
кўрсатиш” биноси лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисми
архитектура-режалаштириш
топшириғига
мувофиқлиги
мутахассислар
томонидан ўрганиб чиқилиб, вилоят ФВБ бошқармаси, Санитарияэпидемиология осойишталик маркази ҳамда Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармасининг ижобий хулосаларини ҳисобга олиб,
келишилганлиги қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши туман бўлимининг 2022 йил
25 августдаги 948/08-сонли маълумотномасида даъвогарнинг Қарши туман,
“Боғобод” ҚФЙ ҳудудида “Савдо мажмуаси ва маиший хизмат кўрсатиш”
биноси қуриш учун “Т.Мирзаев” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг
290қ-контуридан жами 0,30 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган
ер майдони ажратилганлиги ҳамда ер участкаси ўрни вилоят Қурилиш бош
бошқармаси ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан
ҳам Бош режа бўйича келишилганлиги, даъвогар томонидан қурилиш ишлари
бошланган бўлиб, қурилишлар ўрни Қарши тумани ҳокимининг
2019 йил 27 сентябрдаги Х-7895/09-сонли қарори ва вилоят Қурилиш бош
бошқармаси ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан
тасдиқланган ер майдони ўрнида тўғри амалга оширилганлиги маълум
қилинган.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти Қурилиш бош бошқармаси Қарши туман
бўлимининг 2022 йи 26 августдаги 275-сонли мониторинг хулосасида
тарафларга тегишли қарор ва қарор ости ҳужжатларига аниқлик киритиш учун
туман ҳокимлиги умумий бўлимидан олиб ўрганилганда даъвогарга
“Т.Мирзаев” массиви қишлоқ хўжалик харитасида жойлашган “Ерқўрғон”
деҳқон бозорининг шимол томонидан 0,30 гектар ер майдони танланганлиги
ва қарор қабул қилинганлиги, жавобгарга Қарши туман, “Боғобод” МФЙ, Сарой
4
қишлоғи ҳудудидан “Замонавий автошоҳбекат” биносини қуриш учун
“Т.Мирзаев” массиви қишлоқ ҳўжалик харитасида жойлашган “Ерқўрғон”
деҳқон бозорининг шарқ томонидан 1 гектар ер майдони танланганлиги
ва қарор қабул қилинганлиги кўрсатилган.
Бироқ, низони судда сайёр суд мажлисида кўриш жараёнида Кадастрлар
агентлиги Қарши туман бўлими, Давлат кадастрлари палатаси Қарши туман
бўлими ва Қарши туман Қурилиш бўлими мутахассислари иштирокида
2022 йил 6 сентябрда мониторинг ўтказилган. Ушбу мониторинг натижаси
бўйича тузилган хулосада:
- Қарши туман ҳокимининг 2019 йил 27 сентябрдаги Х-7895/09-сонли
қарори билан даъвогарга Қарши туман, “Боғобод” МФЙ ҳудудидан ўтган
Қарши-Косон автомобиль йўли ёқасидан “Савдо мажмуаси ва маиший хизмат
кўрсатиш” объектини лойиҳалаштириб қуриш учун 0,30 гектар ер майдони
танлаб ажратилганлиги, мазкур қарор ва қарор ости ҳужжатларда Т.Мирзаев
массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 290қ-контурида жойлашган “Ерқурғон”
деҳқон бозорининг Шимол томонидан ажратилганлиги;
- жавобгарга “Замонавий автошоҳбекат” биносини қуриш учун
1,0 гектар ер майдони “Ерқўрғон” деҳқон бозорининг Шарқ томонидан
ажратилганлиги, Қарши туман ҳокимининг 2020 йил 10 июндаги
HQ-1105/06-сонли қарорнинг 6-бандида мазкур қарор тасдиғи ер участкалари
бериш масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясидан сўралиши
белгиланган бўлса-да, вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинмаганлиги;
- жавобгарга ажратилган 1,0 гектар ер майдони қишлоқ хўжалиги
харитасининг 288қ контуридан суғориладиган экин ер майдони нотўғри
кўрсатиб ўтилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги
146-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, вилоят
ҳокимининг қароридан сўнг тадбиркор томонидан нобудгарчилик миқдори
тўлаб берилиши кўрсатилганлиги;
- ер
майдони
“Е-ижро аукцион”
савдо майдони орқали
онлайн-аукционда берилиши кераклиги;
- жавобгарга ажратиб берилган ер майдони ўрни Кадастрлар палатаси
Қарши туман филиали томонидан йиғма жилдли кадастр ҳужжатлари
тикланмаганлиги;
- даъвогарга ажратилган ер майдони 290-контурда жойлашган бўлса-да,
аслида бошқа жой белгилаб берилганлиги;
- даъвогарда ажратилган ер майдони бўйича кадастр йиғма жилди мавжуд
эмаслиги ва давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги қайд этилган.
Бироқ, биринчи инстанция судига ишда иштирок этувчи шахслар
томонидан тақдим этилган Қарши туман Қурилиш бўлимининг 2022 йил
26 августдаги 275-сонли мониторинг хулосасида ҳамда Кадастрлар агентлиги
Қарши туман бўлими, Давлат кадастрлари палатаси Қарши туман бўлими
ва Қарши туман Қурилиш бўлими мутахассислари иштирокида 2022 йил
6 сентябрдаги рақамсиз мониторинг хулосасида даъвогарга ажратилган
ер майдони 290-контурда жойлашган бўлса-да, аслида бошқа жой белгилаб
берилганлиги, даъвогар томонидан қурилиш ишлари жавобгарга ажратилган
ер майдонида амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги хулосаларни эътиборга
5
олмасдан, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди томонидан ҳам 2022 йил 6 сентябрдаги
рақамсиз мониторинг хулосасини қарорда тўлиқ баён этиб, даъвогарга
ажратилган ер майдони 290-контурда бўлса-да, бошқа жой белгилаб
берилганлиги тўғрисидаги хулосалар бўйича тўғри тўхтамга келмаган ҳолда,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш
тўғрисида барвақт хулосага келган.
Кассация инстациясида иш кўрилиши давомида судга тақдим қилинган
Қарши туман Қурилиш бўлимининг 2023 йил 29 апрелдаги 48-сонли
ва Қарши туман ҳокимлигининг 2023 йил 29 апреладги 03/774-сонли хатларида
ҳам даъвогар томонидан қурилган қурилиш объекти ўрни жавобгарга ажратиб
берилган ер майдони ўрнида қурилганлиги кўрсатилган.
Бундан кўринадики, судлар томонидан даъвогар ўз ҳуқуқларини
фуқаролик-ҳуқуқий усуллар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлса-да, унга
қурилишни амалга ошириш учун ажратилган ер майдони бошқа жойда
эканлиги, низоли ер майдони жавобгарга тегишли эканлиги, ваколатли
ташкилотлар томонидан берилган маълумотларда даъвогар жавобгарга
ажратилган ер майдонида қурилиш амалга оширилаётганлиги кўрсатилганлиги,
даъвогарнинг ер майдонига мавжуд бўлмаган ҳуқуқни негатор даъво орқали
ҳимоя қилиш мумкин эмаслиги ҳолатларига лозим даражада баҳо берилмаган.
Бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул
қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
даъвогар зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади. Жавобгар томонидан апелляция ва кассация
шикоятлари билан мурожаат қилишда тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва
54 000 сўм почта харажатлари даъвогар ҳисобидан қопланади. Шунингдек,
даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси
судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
6
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Grand Sevinch Group” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Aziza Savdo Marketing” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“Aziza Savdo Marketing” масъулияти чекланган жамиятидан:
- “Grand Sevinch Group” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
1 554 000 сўм суд харажатлари;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал
қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
7