← Назад
Решение #595000 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" хусуcий
корхонасининг жавобгар "*****" хусуcий корхонаси ҳисобидан 19.375.062 сўм
асосий қарз, 9.687.531 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даъвогар "*****" хусуcий корхонаси раҳбари ***** иштирокида,
иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" хусусий корхона манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "*****" хусуcий корхонаси ҳисобидан 19.375.062 сўм
асосий қарз, 9.687.531 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" хусуcий корхонаси
раҳбари ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида
шартнома тузилмаган бўлсада, ҳисоб-фактуралар асосида маҳсулотлар етказиб
берилганлигини, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли 19.375.062 сўм қарздорлик вужудга келганлигини,
асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 9.687.531 сўм пеня
ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар тараф тегишли тартибда, тилхат орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
суд муҳокамасида иштирок этган тарафнинг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, "*****" хусуcий корхонаси (Бундан буён матнда
"Сотувчи" деб юритилади) ҳамда "*****" хусусий корхонаси (Бундан буён
матнда "Сотиб олувчи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 6 сентябрда 5-сонли
бир томонлама тасдиқланган шартнома мавжуд.
"*****" хусуcий корхонаси томонидан 2021 йил 7 ноябрдаги 16-сонли
ҳисоб-фактура асосида 19.375.062 сўмлик маҳсулот "*****" хусусий
корхонасига етказиб берилиб, ушбу ҳисоб-фактура электрон тартибда
юборилган, бироқ, ушбу қарздолик бугунги кун ҳолатига тўлаб берилмаган.
Даъвогар томонидан маҳсулот ҳақини тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
2023 йил 29 мартда 4-сонли талабнома хати асосида мурожаат қилган бўлса-да,
мазкур талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг 19.375.062 сўм асосий қарзни
ундириш ҳақидаги талаби суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар
вакилларининг тушунтиришлари, ишга тақдим этилган ишончнома, ҳисоб
варақалар ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги
Қонунининг 25-32-моддаларига мувофиқ 9.687.531 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини
хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий
иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига
кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилиши назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан
маҳсулот етказиб берилиб, етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар томонидан
ҳақ асоссиз тўлиқ қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
19.375.062 сўм асосий қарз, 9.687.531 сўм пеняни ундиришни, низонинг келиб
чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат
божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 263, 333-моддаси,
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176-180, 186, 187-моддаларига
асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" хусусий корхонаси ҳисобидан:
Даъвогар "*****" хусуcий корхонаси фойдасига 19.375.062 сўм асосий
қарз, 9.687.531 сўм пеня, 581.252 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья:
*****