← Назад
Решение #595007 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" хусуcий
корхонасининг жавобгар "*****" хусуcий корхонаси ҳисобидан 15.999.022,5 сўм
асосий қарз, 7.999.511,25 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даъвогар "*****" хусуcий корхонаси раҳбари ***** иштирокида,
иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" хусусий корхонаси ҳисобидан
15.999.022,5 сўм асосий қарз, 7.999.511,25 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" хусуcий корхонаси
раҳбари ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган
шартномаларга асосан ҳисоб-фактуралар асосида маҳсулотлар етказиб
берилганлигини, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли 15.999.022,5 сўм қарздорлик вужудга келганлигини,
асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 7.999.511,25 сўм пеня
ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар тараф тегишли тартибда, тилхат орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд
муҳокамасида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, "*****" хусуcий корхонаси (Бундан буён матнда
"Сотувчи" деб юритилади) ҳамда "*****" хусусий корхонаси (Бундан буён
матнда "Сотиб олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 23 июлда 18-сонли
шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 23 июлда 18-сонли шартномага
мувофиқ, шартноманинг 1-бўлимига асосан "Сотувчи" "Сотиб олувчи"га бардѐр1000х300х150 серый, қурилиш материалларини қўшилган қиймат солиғи билан
34.500.000 сўм ва бардѐр-100х300х150 красный қурилиш материалларини
қўшилган қиймат солиғи билан 38.000.025 сўм, брусчатка 30/30 қурилиш
материалларини қўшилган қиймат солиғи билан 52.118.000 сўм, жами
124.618.025 сўмга етказиб бериш, "Сотиб олувчи" маҳсулотни қабул қилиб олиш
мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига асосан "Сотувчи" "Сотиб
олувчи"га ўзига тегишли товарни мулк қилиб топшириш ва "Сотиб олувчи"
ушбу шартнома шартларига мувофиқ товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2-бўлими
2.1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома бўйича тўловлар шартнома икки томон
ўртасида имзоланганидан сўнг 5 банк иш куни ичида "Сотувчи"га 100 %
миқдорида олдиндан тўлов қилиниши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3-бўлимида тарафларнинг
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 3.1-3.4-бандларига кўра,
"Сотувчи" шартномада кўрсатилган товарларни 30 банк иш куни ичида сотиб
олувчига топшириши, товар (иш хизмат)ни ва унга оид ҳужжатларни ушбу
шартнома шартлари асосида сотиб олувчига топшириш, товар (иш хизмат)ни
шартнома шартларига жавоб берадиган миқдорда ва сифатда, ташиш жараѐнида
унинг бузилиши, синиши ѐки йўқ бўлиши мумкинлигини истисно қиладиган
даражадаги идишларда жойлашган ҳолда топшириш, "Сотиб олувчи" товар (иш
хизмат)ни 5 кунлик муддатда кўздан кечириш, товарнинг мазкур шартнома
талабларига мос келмаслиги аниқланган тақдирда, сотиб олувчи шу муддатда
сотувчига аниқланган номувофиқликлар ҳақида маълумотларни акс эттирувчи
хабарнома (рекламация) юбориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
"Сотувчи" томонидан тарафлар ўртасидаги 2021 йил 23 июлда 18-сонли
шартномага
асосан
тегишли
ишончномалар
асосида
2022
йил
5 январдаги 1-сонли ҳисоб-фактура асосида 114.999.022,5 сўмлик маҳсулот
"Сотиб олувчи"га етказиб берилиб, у томонидан ҳисоб-фактуралар асосида
қабул қилиб олинган. Етказиб берилган маҳсулотлар учун 2021-2022 йиллар
давомида 99.000.000 сўм “Сотиб олувчи” томонидан бўлиб-бўлиб тўлаб
берилган, бироқ, қолган 15.999.022.5 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогар томонидан маҳсулот ҳақини тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
2023 йил 29 мартда 6-сонли талабнома хати асосида мурожаат қилган бўлса-да,
мазкур талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши назарда тутилган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг 15.999.022,5 сўм асосий қарзни
ундириш ҳақидаги талаби суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар
вакилларининг тушунтиришлари, ишга тақдим этилган ишончнома, ҳисоб
варақалар ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
4-бўлими 4.3-бандига мувофиқ, 7.999.511,25 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4-бўлими 4.3-бандига
асосан, қабул қилиб олинган маҳсулот ҳақи кечиктирилган тақдирда "Сотиб
олувчи" кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорда бироқ
кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилиши назарда тутилган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан ҳақиқатдан
маҳсулот етказиб берилиб, етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар томонидан
ҳақ асоссиз тўлиқ қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
15.999.022,5 сўм асосий қарз, 7.999.511,25 сўм пеняни ундиришни, низонинг
келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига
асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 333моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186,
187-моддаларига асосан, суд
Жавобгар "*****" хусусий корхонаси ҳисобидан:
Даъвогар
"*****"
хусуcий
корхонаси
фойдасига
15.999.022,5 сўм асосий қарз, 7.999.511,25 сўм пеня, 479.971 сўм давлат божи,
30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****