← Назад
Решение #595012 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| нинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****"
хусуcий корхонасининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 78.400.000 сўм асосий қарз, 39.200.000 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар "*****" хусуcий корхонаси раҳбари
***** иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" хусуcий корхонаси судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 78.400.000
сўм асосий қарз, 39.200.000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Даъвогар "*****" хусуcий корхонаси раҳбари ***** даъво аризадаги
важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан
ҳисоб-фактуралар асосида маҳсулотлар етказиб берилганлигини, етказиб
берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
78.400.000 сўм қарздорлик вужудга келганлигини, асосий қарздорлик ўз
вақтида тўланмаганлиги сабабли 39.200.000 сўм пеня ҳисобланганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўраган.
Жавобгар тараф тегишли тартибда, суд ажрими орқали шунингдек,
телефонограма тартибида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади
ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, "*****" хусуcий корхонаси (Бундан буён
матнда "Сотувчи" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган
жамияти (Бундан буён матнда "Сотиб олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021
йил 2 сентябрда 12-сонли шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 2 сентябрдаги 12-сонли
шартноманинг 1-бўлимига асосан "Сотувчи" "Сотиб олувчи"га бардюр1000х300х150 серий, қурилиш материалларини қўшилган қиймат солиғи
билан 221.375.000 сўм ва бардюр-1000х300х150 красный қурилиш
материалларини қўшилган қиймат солиғи билан 241.500.000 сўм, 2021 йил 2
сентябрдаги
12/1-сонли қўшимча шартноманинг 1-бўлимига асосан "Сотувчи" "Сотиб
олувчи"га бардюр-1000х300х150 серий, қурилиш материалларини қўшилган
қиймат солиғи билан 110.687.500 сўм ва бардюр-1000х300х150 красный
қурилиш материалларини қўшилган қиймат солиғи билан 120.750.000 сўм,
жами 694.312.500 сўмга етказиб бериш, "Сотиб олувчи" маҳсулотни қабул
қилиб олиш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 2-бўлимига асосан "Сотувчи" "Сотиб олувчи"га ўзига
тегишли товарни мулк қилиб топшириш ва "Сотиб олувчи" ушбу шартнома
шартларига мувофиқ товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
олиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3-бўлимига
мувофиқ, ушбу шартнома бўйича тўловлар олдиндан 100 % миқдорида
олдиндан тўлов қилиниши белгиланган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартномаларнинг
4-бўлимида
тарафларнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра "Сотувчи"
шартномада кўрсатилган товарларни “Сотувчи” томонидан тўлов амалга
оширилган санадан бошлаб тегишли 30 банк иш куни ичида “Сотиб олувчи”га
топшириши, товар (иш хизмат)ни ва унга оид ҳужжатларни ушбу шартнома
шартлари асосида “Сотиб олувчи”га топшириш, "Сотиб олувчи" товар (иш
хизмат)ни 5 кунлик муддатда кўздан кечириш, товарнинг мазкур шартнома
талабларига мос келмаслиги аниқланган тақдирда, “Сотиб олувчи” шу
муддатда “Сотувчи”га аниқланган номувофиқликлар ҳақида маълумотларни
акс эттирувчи хабарнома (рекламация) юбориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
"Сотувчи" томонидан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 2
сентябрдаги 12-сонли ҳамда 2021 йил 9 июнда 12/1-сонли шартномаларга
асосан жами 699.312.500 сўмлик маҳсулот "Сотиб олувчи"га етказиб берилиб,
у томонидан ҳисоб-фактуралар асосида қабул қилиб олинган бўлиб, етказиб
берилган маҳсулотлар учун 2021-2022 йиллар давомида 615.912.500 сўм
“Сотиб олувчи” томонидан бўлиб-бўлиб тўлаб берилган, бироқ, қолган
78.400.000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогар томонидан маҳсулот ҳақини тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
2023 йил 29 мартда 10-сонли талабнома хати асосида мурожаат қилган бўлсада, мазкур талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг 78.400.000 сўм асосий
қарзни ундириш ҳақидаги талаби суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар
вакилларининг тушунтиришлари, ишга тақдим этилган ишончнома, ҳисоб
варақалар ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг
5-бўлимига мувофиқ 39.200.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақлилиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5-бўлимига асосан, қабул
қилиб олинган маҳсулот ҳақи кечиктирилган тақдирда "Сотиб олувчи"
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорда бироқ кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар
хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар
учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган.
ФҚнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорида тушунтириш берилган.
Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий
мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар
томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3-бўлимига зид
равишда олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилмасдан туриб маҳсулот
етказиб берилганлиги оқибатида дебиторликнинг вужудга келишига,
қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида
пенянинг келиб чиқишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини
инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 19.600.000 сўм миқдорида
белгилашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 78.400.000
сўм асосий қарз, 19.600.000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат
божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "*****" хусуcий корхонаси фойдасига 78.400.000 сўм асосий
қарз, 19.600.000 сўм пеня, 2.352.000 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлнтиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****