← Назад
Решение #595036 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 297 | — | law | |
| нинг ФК | 84 | — | law | |
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| ФКнинг | 232 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2202/3095-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ш.Мирзаматов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Турсунов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган
Фарғона вилоят судининг ходими Б.Таджибаев, даъвогар вакили - адвокат
С.Эшонов (2023 йил 10 январдаги 10/23-сонли ишончнома ва 2023 йил
12 январдаги 5-сонли ордер асосида), жавобгар вакиллари – Б.Назиров
(раҳбар), филиал раҳбари Ш.Рўзиев, адвокат Н.Нишонов (2023 йил
16 январдаги 25-сонли ишончнома асосида), кадастр хизмати органи вакили –
мутахассис Н.Вакилов (2023 йил 16 майдаги 02-07-1014-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Олтиариқ туман ҳокимлиги, Кадастр агентлиги
Давлат кадастрлар палатасининг Фарғона вилоят бошқармаси, “Тоза ҳудуд”
ДУК ва Олтиариқ тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ ишга низо предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган ҳолда, даъвогар Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимининг
жавобгар “Vodiy Maxsus Sanitar Trans” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан мажбурий тартибда кўчириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 мартдаги қарори устидан
даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Олтиариқ туман ҳокимининг “Хизмат биноларини ажратиш ҳақида”
2017 йил 8 июндаги 1051-сонли қарори билан Олтиариқ тумани, Янгиқўрғон
шаҳарчаси, Ўзбекистон кўчаси, 71-уй манзилида жойлашган бино-иншоотлар
(бундан буён объект деб юритилади) Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлими
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га доимий фойдаланиш учун
бириктириб берилган.
Олтиариқ туман ҳокимининг 2018 йил 27 февралдаги 768-сонли қарори
билан объект “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси (бундан буён ДУК деб
1
юритилади) номига доимий фойдаланиш учун бириктириб берилган ва ДУК
номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.
Олтиариқ туман прокурорининг протестига асосан Олтиариқ туман
ҳокимининг 2020 йил 16 ноябрдаги 1208-сонли қарори қабул қилинган
ва ушбу қарор билан Олтиариқ туман ҳокимининг 2018 йил 27 февралдаги
768-сонли қарори бекор қилинган.
Туман ҳокимининг ушбу қарорига асосан Давлат кадастрлари палатаси
Фарғона вилояти бошқармаси Олтиариқ туман филиалининг 2022 йил
27 июндаги 07/02-819-сонли буйруғи билан ДУК номига расмийлаштирилган
объектнинг кадастр ҳужжатлари бекор қилинган.
Шундан сўнг, Олтиариқ туман ҳокимининг 2022 йил 23 июндаги
хатига асосан кадастр ҳужжатлари даъвогар номига расмийлаштирилган.
Аммо, ДУК объектда ўз фаолиятини давом эттириб, бино
ва иншоотлардан фойдаланиб келганлиги сабабли даъвогар ДУКни
объектдан мажбурий тартибда кўчиришни сўраб, судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги
4-1505-2201/1955-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан ДУК объектдан мажбурий тартибда кўчирилиши белгиланган.
Ҳал қилув қарори ижроси жараёнида Мажбурий ижро бюросининг
Олтиариқ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан объектга ДУК эмас,
балки “Vodiy Maxsus Sanitar Trans” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) фаолият юритиб келаётганлиги
аниқланган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарни ўзига тегишли бўлган объектдан
чиқиб кетиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган бўлишига қарамасдан,
жавобгар объектдан чиқиб кетмаган.
Шунинг учун, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгарни объектдан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Олтиариқ туман ҳокимлиги, Кадастр агентлиги
Давлат кадастрлар палатасининг Фарғона вилоят бошқармаси, ДУК
ва Олтиариқ тумани “Янгиқўрғон” МФЙ ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда низоли объект
Олтиариқ туман ҳокимлигининг 2017 йил 8 июндаги 1051-сонли қарори
2
берилганлиги, Олтиариқ туман ҳокимининг 2022 йил 23 июндаги хатига
асосан
даъвогар
номига
объектнинг
кадастр
ҳужжатлари
расмийлаштирилганлиги, апелляция инстанцияси суди жавобгар, Фарғона
вилоят ҳокимлиги ва Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси ўртасида 2021 йил 25 майда тузилган “Маиший
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни
кўрсатишга давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги 8-сонли битим давлат
рўйхатидан ўтмаганлиги, бу турдаги битимлар мажбурий тартибда давлат
рўйхатидан ўтказилиши шарт эканлигига эътибор қаратмаганлиги, Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 259-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 68-бандида ДХШ лойиҳасининг концепцияси,
ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тўлиқ тақдим қилинган кундан бошлаб
уч кун мобайнида ваколатли давлат органи томонидан ҳужжатларнинг ҳар
бир саҳифасига тегишли штамп босилиб, реестрга киритилиши, рўйхатдан
ўтказилиши ҳамда уларнинг бир асл нусхаси ваколатли давлат органида
сақланиши ва икки асл нусхаси икки иш куни мобайнида давлат шеригига
қайтарилиши белгиланганлиги, жавобгардан мазкур шартнома рўйхатга
олинганлиги ҳолати сўралганда, рўйхатга олинмаганлигини маълум
қилганлиги, низоли бино-иншоотдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган
бирор бир ҳужжатни тақдим қила олмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган
важларни такрорлаб, низоли объект даъвогар номига давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат биринчи инстанция
судига тақдим қилинганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб,
даъвогар номига объект туман ҳокими қарорига протест келтирилганидан
сўнг 2022 йилда расмийлашлаштирилганлиги, давлат-хусусий шерикчилик
шартномаси эса 2021 йилда тузилганлиги, шикоятда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сонли
қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 февралдаги 122-Ф-сонли
фармойиши асос қилиб кўрсатилганлиги, бироқ, уларда таълим муассасалари
биноларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун Халқ таълими
вазирлиги розилигисиз бериш мумкин эмаслиги белгиланганлиги, даъвогар
таълим муассасаси эмаслиги, туман ҳокимининг қарори билан давлат
муассасаси бўлган Ҳалқ таълими бўлимининг биноси ДУКга
ажратилганлиги, давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги шартноманинг ҳар
бир бетига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Кадастр хизмати органи вакили низоли ҳолат юзасидан судга
маълумотнома тайёрланиб, тақдим этилганлиги, объект 2022 йил 23 июнда
3
даъвогар номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, унга қадар прокуратура
протести ва туман ҳокими қарори кадастр бўлимига юборилмаганлиги
сабабли, ундан кадастр хизмати органи хабардор бўлмаганлиги, шу сабабли
кадастр ҳужжатлари ДУК номига расмийлаштирилган ҳолатда бўлганлигини
баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Олтиариқ туман ҳокимлиги, ДУК ва Олтиариқ тумани “Янгиқўрғон”
МФЙ суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Олтиариқ туман ҳокимлиги, ДУК
ва Олтиариқ тумани “Янгиқўрғон” МФЙнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг ФК 84-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг
вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши
давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш,
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни
талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 228-моддасига асосан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
Шунингдек, ФКнинг 232-моддасига кўра, гарчи мулкдор бўлмаса ҳам,
лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик
юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада
назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу
Кодекснинг 228-231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.
Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Биринчи инстанция суди даъвогарга Олтиариқ туман ҳокимининг
2017 йил 8 июндаги 1051-сонли қарори билан объект доимий фойдаланиш
учун бириктириб берилганлиги, Олтиариқ туман ҳокимининг 2022 йил
23 июндаги хатига асосан даъвогар номига объект бўйича кадастр
ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги ва кадастр ҳужжатларига асосан
мазкур объект даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини инобатга
олган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида тўхтамга келган.
4
Бироқ, апелляция инстанция суди даъвогар томонидан унинг объектга
бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи
далиллар тақдим этилмаганлиги, даъвогар ва Давлат кадастрлар палатаси
Фарғона вилоят бошқармаси Олтиариқ туман филиали вакилларининг
объектга бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги ва реестрга киритилмаганлиги тўғрисида кўрсатувларини
инобатга олиб, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилоят Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда жавобгар ўртасида
2021 йил 25 майда тузилган “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни
амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик
тўғрисида”ги уч томонлама Битимга асосан объект жавобгарга маиший
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун
10 йил муддатга беғараз фойдаланиш учун берилганлиги асослари билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Ваҳоланки, иш ҳужжатларида Кадастрлар палатаси Олтиариқ тумани
филиали мутахассисининг 2022 йил 12 сентябрдаги маълумотномаси мавжуд
бўлиб, унда объект туман ХТМФМТТЭ тегишли, яъни даъвогар номига
кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштириб берилганлиги қайд қилинган.
Шунингдек, иш ҳужжатларидаги Кадастрлар палатаси Олтиариқ тумани
филиалнинг 2023 йил 6 мартдаги 07/02-371-сонли маълумотномасида
Олтиариқ тумани, “Янгиқўрғон” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 71-уй манзилида
жойлашган нотурар бино хозирги кунда ХТМФМТТЭ бўлими номига
расмийлаштирилганлиги, 15:04:01:01:0213-рақам билан кадастр 1s базасида
қайд этилганлиги маълум қилинган.
Шунинг учун даъвогар ФКнинг 228 ва 231-моддаларида белгиланган
ҳуқуқга эга бўлиб, ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини бартараф
этишни талаб қилиши мумкин.
Баён этилганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаган ва унинг қарорида баён
қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ эмас.
ИПК 302-моддасибиринчи қисми нинг 1 ва 3-бандларига биноан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига асосан, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, кассация судлов ҳайъати кассация шикяотини
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучидап
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади. Жавобгар апелляция шикояти билан
5
мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади. Даъвогар томонидан кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажатларини жавобгар ҳисобидан қопланади. Шунингдек, судлов ҳайъати
жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация тартибида
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундиришини лозим топади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг
қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 январдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
“Vodiy Maxsus Sanitar Trans” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлими фойдасига 1 500 000 сўм
давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 мартдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
6