← Назад
Решение #595051 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФК | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| нинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" хусуcий
корхонасининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
17.440.000 сўм асосий қарз, 8.720.080 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар "*****" хусуcий корхонаси раҳбари *****
иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" хусуcий корхонаси судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 17.440.000
сўм асосий қарз, 8.720.080 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Даъвогар "*****" хусуcий корхонаси раҳбари ***** даъво аризадаги
важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан ҳисобфактуралар асосида маҳсулотлар етказиб берилганлигини, етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли 17.440.000 сўм
қарздорлик вужудга келганлигини, асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли 8.720.080 сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "*****" масъулияти
чекланган жамияти раҳбари Б.Аширов даъвога нисбатан ўзининг эътирозларини
билдириб, олинган маҳсулотларни қайта саноқдан ўтказиш лозимлигини,
қарздорлик ўз тасдиғини топган тақдирда уч кун ичида қоплаб беришга тайѐр
эканлигини билдирган.
Жавобгар тараф тегишли тартибда, тилхат орқали суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, "*****" хусуcий корхонаси (Бундан буён матнда
"Сотувчи" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти
(Бундан буён матнда "Сотиб олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 9
июнда 5-сонли шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 9 июнда 5-сонли шартномага мувофиқ,
шартноманинг 1-бўлимига асосан "Сотувчи" "Сотиб олувчи"га бардѐр1000х300х150 серий, қурилиш материалларини қўшилган қиймат солиғи билан
172.500.000 сўм ва бардѐр-100х300х150 красный қурилиш материалларини
қўшилган қиймат солиғи билан 190.037.500 сўм, жами 362.537.500 сўмга етказиб
бериш, "Сотиб олувчи" маҳсулотни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига асосан "Сотувчи" "Сотиб
олувчи"га ўзига тегишли товарни мулк қилиб топшириш ва "Сотиб олувчи" ушбу
шартнома шартларига мувофиқ товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2-бўлими
2.1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома бўйича тўловлар шартнома икки томон
ўртасида имзоланганидан сўнг 5 банк иш куни ичида олдиндан 100 % миқдорида
олдиндан тўлов қилиниши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3-бўлимида тарафларнинг
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 3.1-3.4-бандларига кўра,
"Сотувчи" шартномада кўрсатилган товарларни тегишли 30 банк иш куни ичида
сотиб олувчига топшириши, товар (иш хизмат)ни ва унга оид ҳужжатларни ушбу
шартнома шартлари асосида сотиб олувчига топшириш, товар (иш хизмат)ни
шартнома шартларига жавоб берадиган миқдорда ва сифатда, ташиш жараѐнида
унинг бузилиши, синиши ѐки йўқ бўлиши мумкинлигини истисно қиладиган
даражадаги идишларда жойлашган ҳолда топшириш, "Сотиб олувчи" товар (иш
хизмат)ни 5 кунлик муддатда кўздан кечириш, товарнинг мазкур шартнома
талабларига омс келмаслиги аниқланган тақдирда, сотиб олувчи шу муддатда
сотувчига аниқланган номувофиқликлар ҳақида маълумотларни акс эттирувчи
хабарнома (рекламация) юбориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
"Сотувчи" томонидан тарафлар ўртасида 2021 йил 9 июнда 5-сонли
шартномага
асосан
тегишли
ишончномалар
асосида
2021
йил
24 июндаги 7-сонли ҳисоб-фактура асосида 167.057.280 сўмлик, 2021 йил
28 сентябрдаги 14-сонли ҳисоб-фактура асосида 104.410.800 сўмлик маҳсулот
"Сотиб олувчи"га етказиб берилиб, у томонидан ҳисоб-фактуралар асосида қабул
қилиб олинган бўлиб, етказиб берилган маҳсулотлар учун 2021 йил давомида
254.028.000 сўм “Сотиб олувчи” томонидан бўлиб-бўлиб тўлаб берилган, бироқ,
қолган 17.440.000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогар томонидан маҳсулот ҳақини тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
2022 йил 28 январда 4-сонли ва 2023 йил 23 мартда 2-сонли талабнома хатлари
асосида мурожаат қилган бўлса-да, мазкур талабнома хатлари жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши назарда тутилган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг 17.440.000 сўм асосий қарзни
ундириш ҳақидаги талаби суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар
вакилларининг тушунтиришлари, ишга тақдим этилган ишончнома, ҳисоб
варақалар ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг
4-бўлими 4.3-бандига мувофиқ, 8.720.080 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4-бўлими 4.3-бандига асосан,
қабул қилиб олинган маҳсулот ҳақи кечиктирилган тақдирда "Сотиб олувчи"
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорда бироқ кечиктирилган тўлв
суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши юзасидан ўзаро
келишган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилиши назарда тутилган.
ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий
мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар
томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2-бўлимига зид
равишда олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилмасдан туриб маҳсулот етказиб
берилганлиги оқибатида дебиторликнинг вужудга келишига, қарздорликни ўз
вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг келиб
чиқишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг
пеня ундириш қисмини 1.308.012 сўм миқдорида белгилашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17.440.000 сўм асосий
қарз, 1.308.012 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "*****" хусуcий корхонаси фойдасига 17.440.000 сўм асосий
қарз, 1.308.012 сўм пеня, 523.200 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлнтиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****