Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/869 Дата решения 18.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чиноз тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "DIVES SUMUS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1083564 Claim ID 3296783 PDF Hash f6cd9899f11886b6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 210-моддаси тисодий процессуал кодекси 210 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш ***** ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ***** тумани 2023 йил 18 май ***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи вакили ***** (2023 йил 12 майдаги 03335-сонли ишончнома) иштирокида *****нинг "*****" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ***** (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Қарздор" деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи ***** инспекцияси ишончли вакили ***** аризадаги важларни қўллаб-қувватлаб, қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 29 март ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 1.044.600.317,51 сўм қарздорлиги мавжудлигини, қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлигини билдириб, жамиятни тиклаш имкони йўқлигини инобатга олиб, тўловга қобилятсиз деб топишни сўради. Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти 2019 йил 11 июлда 742638-сон билан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, солиқ органи томонидан тўловчи сифатида 306572606-сонли (СТИР) рақам берилган. "*****" масъулияти чекланган жамиятининг асосий фаолият тури бошқа оралиқ маҳсулотлар улгуржи савдоси фаолиятидан иборат бўлган. Тадбиркорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** шаҳри, ***** кўчаси, 24-уй манзили кўрсатилган. Қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган. ***** туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган маълумотномага асосан "*****" масъулияти чекланган жамиятининг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2023 йил 29 март ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 1.044.600.317,51 сўм кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмаслиги белгиланган. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ѐки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари деб эътироф этилади. ***** инспекциясининг 2023 йил 18 майдаги 03395-сонли хатида "*****" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси номзоди сифатида 1-тоифали суд бошқарувчиси Адхамжонов Одилжон Адхамжонович номзоди таклиф этилган. Суд, "*****" масъулияти чекланган жамияти фаолият юритмаѐтганлиги, кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаѐтганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, "*****" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб, суд Қарздор "*****" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. ***** "*****" масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинласин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор "*****" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидага риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - қарздорнинг 2 йиллик молиявий фаолиятини текшириб кўриб, сохта банкротлик аломатлари юзасидан хулосани ҳамда тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда судга унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот ва якуний ҳисоботни қонунда белгиланган муддатларда тақдим қилиш мажбурияти юклатилсин. Мажбурий ижро бюроси ***** туман бўлими "*****" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан чиқарилган барча суд ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддасида суд бошқарувчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаѐтган шахслар суд бошқарувчисидан унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақлилиги, агар суд бошқарувчиси зиммасига ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ѐхуд лозим даражада бажарилмаганлиги қарздорга ѐки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, бу суд бошқарувчисини ўз вазифаларини бажаришдан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги тушинтирилсин. Қарздор "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи, ***** инспекцияси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. "*****" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда ***** туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. *****