← Назад
Решение #595082 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2203/4085-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ҳ.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арзиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Холмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“НTR Global” масъулияти чекланган жамиятининг вакили А.Норов (2023 йил
5 январдаги 1-сонли ишончнома билан) иштирокида “НTR Global” хусусий
корхонасининг жавобгар “Humo savdo servis” хусусий корхонасидан
226 603 190 сўм асосий қарз, 113 301 595 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан “НTR Global” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“НTR Global” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “Humo savdo servis” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 5 январда тузилган 7-сонли олдисотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра сотувчи
шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни мулк қилиб топшириш, сотиб
олувчи маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган. Шартноманинг умумий қиймати 400 000 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогарнинг у томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб,
400 000 000 сўмлик товарлар берилган бўлcа-да, жавобгар 173 396 810 сўм
тўловларни амалга ошириб, қолган 226 603 190 сўм қарзни тўламасдан
келганлиги асоси билан судга 226 603 190 сўм асосий қарз,
113 301 595 сўм пеня ундириш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
қилинган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 19 январдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар вакили олди-сотди учун икки
юридик шахс ўртасида тузилиши лозим бўлган тасдиқланган ёзма шартнома
ва юк хатларини, жавобгар раҳбари номига расмийлаштирилган ишончномани
ҳамда 2022 йил 30 июнь ҳолатига бир томонлама имзоланган ва тасдиқланган
ҳолда тузилган жавобгарга талабномага иловада имзолаш ва тасдиқлаш учун
юборилган солиштириш далолатномаси нусхаси юборилганлигини тасдиқловчи
талабнома нусхасини судга тақдим этганлигини, лекин ушба важларни судлар
инобатга олмаганлиги, жавобгар томонидан 2021 йил 5 январдаги 7-сонли
шартнома бўйича қисман тўлов амалга оширилганлиги ва даъвогар тан
олганлиги сабабли буни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим
қилинмаганлиги, қолдиқ 226 603 190 сўмга тузилган ва имзолаш учун
жавобгарга почта орқали талабномага илова қилинган ҳолда юборилган
солиштириш далолатномаси жавобгар томонидан олинган бўлса-да, лекин
имзоланмаганлиги сабабли судга тақдим қилиш имкони бўлмаганлиги,
жавобгар томонидан 2021 йил 15 февралдаги 2-сонли 2021 йил 24 февралда
электрон тарзда юборилган ишончнома 2021 йил 24 февралда даъвогар
томонидан электрон тарзда қабул қилинган ва мазкур ишончномага асосан
2021 йил 26 февралда 403-сонли юк хати билан жавобгар раҳбари М.Алиқулов
томонидан ёлланган ҳолда олиб келинган Ш.Рахманов бошқарувидаги юк
машинасига товар моддий бойликларнинг бир қисми юклаб олиб чиқиб
кетилганлиги, бу товар моддий бойликларнинг қисми учун 2021 йил
24 февралда 44-сонли ҳисоб-фактура электрон тарзда жавобгарга юборилган ва
у томонидан фақатгина орадан бир ойдан ошиқ вақт ўтгач 2021 йил 26 мартда
бу ҳужжат электрон тарзда тасдиқланган бўлсада, тўлов бугунги кунга қадар
амалга оширилмаганлиги, худди шундай ҳолатда 2021 йил 15 февралдаги
2-сонли 2021 йил 24 февралда электрон тарзда юборилган ишончнома асосида
2021 йил 29 апрелда 871-сонли юк хати билан яна жавобгар раҳбари
М.Алиқулов томонидан ёлланган ҳолда олиб келинган Ш.Рахманов
бошқарувидаги юк машинасига товар моддий бойликларнинг қолган
шартномага мос қисми ҳам юклаб олиб кетилган бўлса-да, бу товарлар учун
ҳисоб-китоб бугунги кунга қадар амалга оширилмаганлиги, товарларнинг
бу қисмига даъвогар томонидан ҳисоб-фактура юборилмаганлиги, чунки,
жавобгар томонидан 2021 йил 26 мартда электрон тарзда тасдиқланган ҳолда
олинган 2021 йил 24 февралдаги 44-сонли ҳисоб-фактура бўйича тўлов амалга
оширилмаганлиги, шунга қарамай у юзасидан келиб чиққан қўшимча қиймат
солиғини олдиндан ўзи амалга оширганлигини, тарафлар ўртасида савдо
фаолияти юзасидан муносабатлар 2019 йилдан бошланганлиги, ҳар доим
ҳужжатлар кечикиш билан расмийлаштирилганлиги, жавобгарнинг тақдим
этган ҳужжатларида камчилик бўлса-да, лекин ўзаро ишонч бўлганлиги
сабабли товар-моддий бойликлари жавобгарнинг ўзи ёллаган юк машиналарига
юкланганлиги, тўловлар ҳам кечикиш билан бўлса-да амалга оширилганлиги,
эндиликда 2021 йил 5 январдаги 7-сонли шартнома бўйича қарздорлиги
мавжудлигини жавобгар раҳбари телефон орқали қилинган мулоқотда
тасдиқлаганлиги, бироқ, суд процессида жавобгар вакилларининг “бизнинг
даъвогардан ҳеч қандай қарзимиз йўқ” деган оғзаки важлари инобатга олиниб,
2
биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан асоссиз қарорлар қабул
қилинганлиги, шунингдек, тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган бўлса-да, суд
томонидан номақбул далил деб топилиши орқали тарафлар товарларни олиш
ва қабул қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар тузилмаган, деган хулосага шошмашошарлик билан келиб, ғайриқонуний қарор қабул қилинганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларини такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар “Humo savdo servis” хусусий корхонаси суд муҳокамаси ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни “Humo savdo servis” хусусий
корхонаси вакили иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
7 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га
мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул
қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларида, шартнома бўйича тарафлар ўртасида 2021 йил
15 февралда товар олувчи шахсга берилган ишончнома ва 2021 йил 24 февралда
157 500 000 сўмлик электрон счёт-фактура тузилган ва икки томон электрон
шаклда тасдиқлаган ҳужжатлар мавжуд.
Ушбу счёт-фактурада кўрсатилган суммадан ошиқ 173 396 810 сўм
тўловларни амалга оширганлиги даъвогар томонидан тан олинган, суд
мажлисида даъвогар вакилидан тарафлар ўртасида бошқа тузилган тўлов
ҳужжатлари ёки счёт-фактураларни тақдим этиш сўралган-да, бошқа счётфактура йўқлигини билдирди.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, товарлар транспорт воситасида харидор
томонидан кўрсатилган харидор (қабул қилувчи) манзилига юборилади,
4.2-бандига кўра, ташувчи орқали сотувчи харидорга қуйидаги ҳужжатларни
топширади: юк хати; товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат;
сифат сертификати, ушбу шартномада кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.
3
Аммо, 403, 871-сонли юк хатларида кўрсатилган товарлар жавобгар
томонидан ишончнома берилмаган шахс Ш.Рахмоновга берилганлиги
кўрсатилган.
Тарафлар шартноманинг 2.3-бандида, “Шартноманинг якуний суммаси
ушбу шартномага киритилган барча ҳисоб-фактуралар суммасидан иборат, шу
жумладан ҚҚС 10 фоизи миқдорида” деб, келишган.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Тарафлар шартноманинг якуний суммаси шартномага киритилган барча
ҳисоб-фактуралар суммасидан иборатлиги белгиланган бўлса-да, шартнома
бўйича 157 500 000 сўмлик электрон счёт-фактура тузилган ва тарафлар уни тан
олган, қолган товарларни ҳисоб-китоб қилишда, даъвогар судга счёт-фактура
тузилганлигини исботлаб бера олмади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи
қисмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар
ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Солиқ қонунчилигида белгиланган қоидага кўра, сотувчи товарларни
реализация қилишда (сотишда) харидорга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шарт.
Даъвогар томонидан иш бўйича тақдим этган битта электрон 2021 йил
15 февралда тузилган 2-сонли ишончнома мавжуд бўлиб, ушбу ишончнома
“Humo savdo servis” хусусий корхонаси томонидан 2021 йил 15 февралда
300 000 000 сўмлик катталар ва болалар тагликлари ва нам салфеткалар учун
корхона директори Алиқулов Маъруф Манноновичга берилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этган 403, 871-сонли юк хатларида
кўрсатилган Ш.Рахмоновга товарларни олиш учун унга ишончнома
расмийлаштирилмаган ва Ш.Рахмонов жавобгарга алоқадорлиги ҳақидаги
далиллар ҳамда у ҳақидаги маълумотлар судга тақдим этилмади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвогарнинг
жавобгардан 226 603 190 сўм асосий қарз ва 113 301 595 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, апелляция
инстанцияси суди эса Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
7 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдириб, тўғри хулосага келган деб
ҳисоблайди.
Қайд этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация
шикоятида келтирган важлари билан келишмайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
4
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция
суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни ҳамда 1 999 524 сўм
давлат божини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“НTR Global” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
О. Халмирзаев
5