Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1233 Дата решения 18.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение МИРИШКОР ТУМАН ИРРИГАЦИЯ БУЛИМИ Ответчик / Подсудимый "Аминбек Зафар ўғлони" фермер хўжалиги
Source ID 1085045 Claim ID 3289857 PDF Hash ce7cdd8dcd8d2d06... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
амда мазкур кодекснинг 2033-моддаси амда мазкур кодекс 2033 code_article
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1233-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 18 май Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев, даъвогар Миришкор туман Ирригация бўлимининг жавобгар “AMINBEK ZAFAR O’G’LONI” фермер хўжалиги ҳисобидан 1.932.154 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман Ирригация бўлими (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “AMINBEK ZAFAR O’G’LONI” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.932.154 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси (маълумотномаси) мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилди. ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 9 июнь куни сув истеъмоли тўғрисида 2022-636-4-63-IB-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Таъминотчи” (даъвогар) шартномага асосан миқдор ҳамда муддатларда сувни “Истеъмолчи” (жавобгар)га етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиши, “Истеъмолчи” эса шартномада кўрсатилган миқдорда ва белгиланган муддатларда “Таъминотчи”га кўрсатилган хизматларига тўловларни амалга ошириш ва шартнома шартларига риоя этиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида тўлов қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача; 1 гектар учун тўлов миқдори 74543 сўм белгиланган. Мазкур шартноманинг 2.1-бандида шартнома баҳоси “39.5 га”*74543= 2.944.449 сўмни ташкил этади. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятини бажариб сувни етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан шартномада келишилган муддатда тўлов амалга оширилмаслиги натижасида даъвогар олдида 1.932.154 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1.932.154 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан сувни етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома, 12.04.2023 йилдаги 10-сонли ҳисобварақ-фактура ва маълумотнома билан ўз тасдиғини топган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.932.154 сўм қарздорликни ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.932.154 сўм асосий қарз ҳамда 30.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “AMINBEK ZAFAR O’G’LONI” фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар Миришкор туман Ирригация бўлими фойдасига 1.932.154 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.Ч.Абраев