Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2301/1173 Дата решения 18.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Азиз Сулаймонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Xalq banki" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Qurilish yuksalish temir beton" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090879 Claim ID 3290063 PDF Hash 51f0627bd771544d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
аролик кодекси 280-моддаси аролик кодекси 280 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2301/1173-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро тумани 2023 йил 18 май Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья А.Сафаров раислигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқбанк” манфаатларида жавобгар “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖга нисбатан кредит фоизларни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котибалигида, даъвогар вакили З.Рахмонова(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АТ “Халқбанк” Бухоро минтақавий филиали ва “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖ ўртасида 2019 йил 17 май куни тузилган 19-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 55 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 265.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган. Кредит таъминоти сифатида “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖга тегишли бўлган, Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан 2019 йил 26 ноябрь куни берилган AAF №1396990 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами № 190557102557, кузов № LZZ5XSD2KD574815, шасси № LZZ5XSD2KD574815, оқ рангли, давлат рақам белгиси 80 320 KBA бўлган SINOTRUK HOWO ZZ5317GJBN3667C1 русумли автотранспорт воситаси, Агросаноат инспекцияси Бухоро шаҳар бўлими томонидан 2019 йил 6 август куни берилган ТТР № 210608 рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 6P19D020326, завод рақами XUG0300KEKCB07850, давлат рақами 80 EA 008 бўлган, LW300KN русумли юклагич ҳамда 2019 йилда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган PROMAX S 60-SNG (серия рақами 150926562) русумли “Стационар бетон ишлаб чиқариш заводи” гаровга қўйилган. Гаров шартномаси 2020 йил 7 январь куни Бухоро шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси Баракаев Азизжон Отақулович томонидан расмийлаштирилиб, реестрга 202000339000080 рақам билан қайд қилинган. Тарафларнинг 2019 йил 4 январдаги ўзаро келишувига асосан SINOTRUK HOWO ZZ5317GJBN3667C1 русумли автотранспорт воситаси 340.875.000 сўмга, LW300KN русумли юклагич 200.000.000 сўмга, PROMAX S 60-SNG (серия рақами 150926562) русумли “Стационар бетон ишлаб чиқариш заводи” 783.000.000 сўмга баҳоланган. Жавобгар кредит қарздорлигини қайтармаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 76.932 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтмаган кредит қарздорлиги, 51.291 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги, 10.069 АҚШ доллари миқдорида фоиз, жами 138.292 АҚШ доллари ундиришни, ундирувни Агросаноат инспекцияси Бухоро шаҳар бўлими томонидан 2019 йил 6 август куни берилган ТТР № 210608 рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 6P19D020326, завод рақами XUG0300KEKCB07850, давлат рақами 80 EA 008 бўлган, LW300KN русумли юклагич ҳамда 2019 йилда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган PROMAX S 60-SNG (серия рақами 150926562) русумли “Стационар бетон ишлаб чиқариш заводи”га қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасини қўллаб, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама қилган ҳолда даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 735-моддасининг биринчи бандига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра жавобгар “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖ кредит шартномасига илова қилинган кредитни сўндириш жадвалига асосан асосий қарз ва фоизларни тўлаб бориши лозим. Кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра жавобгар кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни 90 кундан ортиқ муддатда тўламаса банк кредит қарздорлигини муддатидан илгари ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга. АТ “Халқбанк” Бухоро вилоят Амалиёт бўлимининг маълумотномасига қараганда жавобгарнинг 2023 йил 18 май ҳолатида 76.932 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтмаган кредит қарздорлиги, 51.291 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги, 11.709 АҚШ доллари миқдорида фоиз, жами 139.932 АҚШ доллари қарздорлиги мавжуд. Суд даъвогарнинг 76.932 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтмаган кредит қарздорлиги, 51.291 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги, 10.069 АҚШ доллари миқдорида фоиз, жами 138.292 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, жавобгар мавжуд қарздорликни тўламаганлигини инобатга олган ҳолда мазкур даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 280-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Суд даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги талабини муҳокама қилиб, суднинг қарори билан ундирилиши белгиланаётган сумма кредит шартномасига асосан тўланиши лозим эканлигини, тўланмаган ҳолда тарафларнинг ундирув гаров мулкига қаратилиши мумкинлиги, бу тўғрисида ипотека шартномаси тузилганлигини инобатга олган ҳолда мазкур даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратишни лозим топади. Суд ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини муҳокама қилиб, низо жавобгарнинг айби билан келиб чиққанлигини инобатга олган ҳолда суд харажатларини “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖдан ундиришни лозим топади. Суд ундирилиши лозим бўлган давлат божини муҳокама қилиб, даъво аризаси судга кирим қилинган сана(25.04.2023 й.)да Марказий банк томонидан 1 АҚШ долларининг қиймати 11.424,87 сўм қилиб белгиланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112, 114, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 280, 735, 744моддаларига асосланиб, суд АТ “Халқбанк” фойдасига жавобгарлар “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖдан 76.932 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтмаган кредит қарздорлиги, 51.291 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги, 10.069 АҚШ доллари миқдорида фоиз, жами 138.292 АҚШ доллари ундирилсин. Ундирув гаров мулки, “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖга Агросаноат инспекцияси Бухоро шаҳар бўлими томонидан 2019 йил 6 август куни берилган ТТР № 210608 рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 6P19D020326, завод рақами XUG0300KEKCB07850, давлат рақами 80 EA 008 бўлган, LW300KN русумли юклагич ҳамда 2019 йилда Туркия давлатида ишлаб чиқарилган PROMAX S 60-SNG (серия рақами 150926562) русумли “Стационар бетон ишлаб чиқариш заводи”га қаратилсин. “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖдан АТ “Халқбанк” фойдасига 30.000 сўм олдиндан тўланган почта харажатлари ундирилсин. “QURILISH YUKSALISH TEMIR BETON” МЧЖдан Республика бюджетига 31.599.362,44 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья А.Сафаров