Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2201/666 Дата решения 17.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение XORAZM DORI-DARMON масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый AZIMBOY MATCHON OQSOQOL фермер хўжалиги
Source ID 1083874 Claim ID 3258386 PDF Hash ee1dd8efb145db8f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 112-моддаси нинг 112 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2201/666-сонли иш кўрган Биринчи инстанцияда ишни судья Д.Шарипов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Курбанов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри йил 17 май 2023 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Хоразм дори дармон” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Маткаримов (2022 йил 22 декабрдаги 412/01-сонли ишочномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Хоразм дори дармон” масъулияти чекланган жамиятининг ижара шартномаси ва унга тузилган қўшимча келишув шартномалари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлганлиги сабабли ушбу битимларга нисбатан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, “Azimboy Matchon Oqsoqol” фермер хўжалигидан 79.116.330 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 сентябрдаги қарори устидан жавобгар манфаатида Хазорасп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода Хоразм вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 “Хоразм дори дармон” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Azimboy Matchon Oqsoqol” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 24 августда 163сонли кўчмас мулк ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, “Ижарага берувчи”, яъни даъвогарга қарашли бўлган Ҳазорасп тумани, А.Навоий кўчаси, 5-уйда жойлашган умумий майдони 997,70 кв.метр, қурилиш ости майдони 605,02 кв.метр, фойдали майдони 301,60 кв.метр, шундан ижара майдони 301,60 кв.метр бўлган 5-сонли дорихона биносининг ёрдамчи қисмини “Ижарага олувчи”, яъни жавобгарга ижарага беришга келишилган. Юқорида қайд этилган шартномаларга кўра, даъвогар 2019 йилда жавобгарга жами 41.823.750 сўм ижара тўловини тўлаши лозим бўлган, қисман 14.300.000 сўм тўловни амалга ошириб, қолган 27.523.750 сўмни тўлаб бермаган. Шунингдек, 2020 йил учун жавобгар жами 50.625.300 сўм ижара тўловини тўлаши лозим бўлса-да, қисман 12.600.000 сўм тўловни амалга ошириб, қолган 37.025.300 сўмни тўлаб бермаган. Бундан ташқари, жавобгар 2021 йилнинг январь-март ойлари учун ҳам 14.567.280 сўм ижара тўловини тўлаб бермаган. Жавобгар раҳбари томонидан даъвогар номига берган мурожаатида ижара тўлови юзасидан вужудга келган қарздорликни жамиятга тўлаб беришини билдирган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори билан, тарафлар ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг вужудга келишига асос бўлган шартнома ва қўшимча келишувларнинг давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 112-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисобланиб, ижара шартномаларига асосан асосий қарздоорлик ва унга ҳисобланган пеня ҳамда зарар суммаларини ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (42203-2101/1944-сонли иқтисодий иш). Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ижара шартномаси ва унга тузилган қўшимча келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб топилганлиги сабабли уларга нисбатан битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгардан 79.116.330 сўмни ундиришни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар манфаатида Кенгаш томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, ижарага олинган бино эски ва таъмирталаб бўлганлиги сабабли жавобгар бинони қайта мукаммал таъмирлаб бериш, фойдаланишга тўсқинлик қилаётган камчиликларни тўлиқ бартараф қилиш тўғрисида мурожаат қилганида у ўз ҳисобидан таъмирлаши, барча харажатларни якуний тарзда ҳисобга олинишини маълум қилишганлиги, судлар жавобгар томонидан шартнома шартлари асосида тўловни амалга оширганлиги, лекин даъвогар томонидан қонун талабига зид равишда бинони топширмаганлиги натижасида бинони ишлатиш имкони бўлмаганлиги, шартномани тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ижарага берувчининг хатоси эканлигига эътибор бермаганлиги, муқаддам айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир асослар бўйича 4-2003-2101/1944-сонли иш бўйича Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад қилинганлиги, бу ҳолатда суд даъво аризасини иш юритувига қабул қилиш рад этиши лозим бўлса-да, ишни мазмунан кўриб чиққанлиги, шартнома ва унга қўшимча келишувдаги ф/х.га тегишли муҳр ва жавобгарга тегишли бўлмаган имзо қўйилганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, судлар томонидан асосли қарорлар қабул қилинганлигини, уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслигини, ижара шартномаси ва унга тузилган қўшимча келишувлар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмаганлиги боис ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим эканлиги, уларга нисбатан битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгардан 79.116.330 сўм ундириш талаби қонун ҳужжатларига асосланганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Жавобгар ва Хазорасп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига кўра кўчмас мулк ижараси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 24 августда тузилган 163-сонли кўчмас мулк ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Шартнома предмети бўлган кўчмас мулк обекти, яъни Ҳазорасп тумани, А.Навоий кўчаси, 5-уйда жойлашган умумий майдони 997,70 кв.м., қурилиш ости майдони 605,02 кв.м., фойдали майдони 301,60 кв.м., шундан ижара майдони 301,60 кв.м. бўлган 5-сонли дорихона биносининг ёрдамчи қисми ижарага берилганлиги ҳолати давлат рўйхатидан ўтказилганлиги юзасидан расмийлаштирилган тегишли ҳужжат мавжуд эмас. ФКнинг 116-моддасига кўра қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 14-моддасининг иккинчи қисмида битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Мазкур ҳолатда битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади, у ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланади. Шунинг учун биринчи инстанция суди даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси ва қўшимча келишувларга нисбатан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, даъвогарнинг жавобгардан 79.116.330 сўм ундириш талабини асосли деб топган, апелляция инстанцияси суди эса суднинг ушбу тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг ижара объектини таъмирлаш учун харажат қилганлиги, шунингдек шартнома ва унга қўшимча келишувдаги ф/х.га тегишли муҳр ва жавобгарга тегишли бўлмаган имзо қўйилганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди, сабаби жавобгар ушбу важларни қарши даъво талаби сифатида тақдим этмаган. Шунингдек, жавобгарнинг муқаддам 4-2003-2101/1944сонли иш бўйича Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад қилинганлиги, бу ҳолатда суд даъво аризасини мазмунан нотўғри кўриб чиққанлиги тўғрисидаги важлари ҳам асоссиз. Сабаби 4-2003-2101/1944-сонли ишда даъвогар ижара қарздорлигини шартномага асосланиб келиб чиққан қарздорлик сифатида ундириб беришни сўраган ва суд томонидан шартнома ҳақиқий эмаслигидан келиб чиқиб унга асосланган қарздорликни ундириш талаби рад қилинган бўлса, ҳозирда кўрилаётган иш бўйича даъвогар жавобгар томонидан ижара объектидан ҳақиқатда фойдаланган даври учун қарздорлик сифатида ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда ҳар икки ишни айни бир асос ва айни бир предмет сифатида баҳолаб бўлмайди. Бундан ташқари, жавобгар шикоятида суд шартномани тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ижарага берувчининг хатоси эканлигига эътибор бермаганлиги тўғрисида важларни билдирган бўлиб, ушбу ҳолат ижара объектидан ҳақиқатда фойдаланган даври учун тўлови рад қилиш учун асос бўла олмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажати унинг зиммасида қолдирилади. Кассация инстанцияси учун жавобгардан бюджетга 791.163 сўм давлат божи ва 82.500 сўм видеоконференцалоқа харажат ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини 7 қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: “Azimboy Matchon Oqsoqol” фермер хўжалиги Хазорасп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 сентябрдаги қарори ўзгартиришсиз қолдирилсин. Жавобгар “Azimboy Matchon Oqsoqol” фермер хўжалигидан кассация инстанцияси учун: -республика бюджетига 791.163 сўм давлат божи; -Ўзбекистон Республикаси Олий судига 82.500 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов