← Назад
Решение #595235 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 297 | — | law | |
| нинг | 93 | — | law | |
| ИПК | 94 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-14-2203/2-сонли иқтисодий иш
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – С.Рахмонов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 17 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар О.Халмирзаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, ТИФ “Миллийбанк” вакили Р.Хасанов (2023 йил 9 январдаги
01-150/10-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Д.Бабаханов (2022 йил
17 октябрдаги ишончномага ва 2023 йил 23 мартдаги 23/73-сонли ордерга
асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги ажрими устидан жавобгар
томонидан берилган илтимоснома (ариза)ни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ТОО “Содружество Казахстан” (Қозоғистон Республикаси) (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) Самарқанд вилоят судига ариза билан
мурожаат қилиб, Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Халқаро савдо арбитраж судининг “YUNUSJON AHLI” МЧЖдан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) аризачи фойдасига 1 288 609,37 ЕВРО
миқдорида асосий қарз, 472 061,31 ЕВРО миқдорида пеня, 48 491 АҚШ
доллари миқдорида рўйхатга олиш ва арбитраж йиғими, етказиб берилган
товарни кечиктириб берганлиги учун 2021 йил 12 мартдан мажбуриятлар
амалда бажарилган кунга қадар товар қийматининг 0,1 фоизи миқдорида ҳар
бир кечиктирилган кун учун пеня ундириш тўғрисида 2021 йил 21 июлдаги
М-134/2020-сонли ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни сўраган.
Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 28 январдаги ажрими билан ариза
қаноатлантирилган. Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Халқаро савдо арбитраж судининг 2021 йил 21 июлдаги М-134/2020-сонли ҳал
қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш, жавобгардан аризачи фойдасига
1 288 609,37 ЕВРО миқдорида асосий қарз, 472 061,31 ЕВРО миқдорида пеня,
48 491 АҚШ доллари миқдорида рўйхатга олиш ва арбитраж йиғими ундириш
бўйича мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 августдаги қарори билан ажримнинг
“ТОО Содружество Казахстан”нинг аризаси қаноатлантирилсин” қисми
“ТОО Содружество Казахстан”нинг аризаси қисман қаноатлантирилсин” деб
ўзгартирилган. Ажрим - “ТОО Содружество Казахстан”нинг аризасидаги
“Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро савдо
арбитраж судининг 2021 йил 21 июлдаги М-134/2020-сонли ҳал қилув
қарорининг етказиб берилган товарни кечиктириб берганлиги учун 2021 йил
12 мартдан мажбуриятлар амалда бажарилган кунга қадар товар қийматининг
0,1 фоизи миқдорида ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ундириш қисмини
тан олиш ва ижрога қаратиш талабини қаноатлантириш рад этилсин” - деган
жумла билан тўлдирилган. Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 19 сентябрдаги ажрими билан
аризачининг жавобгарга нисбатан 4-14-2203/2-сонли иш юзасидан даъво
таъминлаш чорасини қўллаш тўғрисидаги аризаси қисман қаноатлантирилиб,
даъвогарга нисбатан аризада кўрсатилган суммага мутаносиб равишда
1 288 609,37 евро миқдорида асосий қарз, 472 061,31 евро миқдорида пеня,
48 491 АҚШ доллари миқдорила рўйхатга олиш ва арбитраж йиғими доирасида
унинг мол-мулки хатланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори билан апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 18 августдаги қарор ўзгаришсиз қолдирилган.
Аризачи ишончли вакили О.Якубов илтимоснома тақдим этиб, бошқа
давлатга кетганлиги сабабли ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраган.
Лекин, вакили сифатида қатнашаётган адвокат Ф.Мамадризаев суд
муҳокамасида қатнашиш имконияти йўқлиги сабабларини кўрсатмаган ва
асослантирмаган.
ИПК 297-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига
суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли, судлов ҳайъати ишни аризачи вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида жавобгар вакили илтимоснома (ариза)ни қўллабқувватлаб, жавогардан банкга кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни
кредит таъминоти сифатида қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги суд
қарорлари ижросини таъминлашнинг имконияти бўлмаганлиги, фоиз
ҳисобланиши тўхтатилмаганлиги сабабли жавобгарга ортиқча тўлов
ҳисобланиб келаётганлиги баён этиб, аризани қаноатлантиришни сўраган.
ТИФ “Миллийбанк” вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, илтимоснома (ариза)да келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
илтимоснома (ариза)ни қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 93-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади.
Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг
ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин
бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл
қўйилади.
ИПК 94-моддасида жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул
маблағларини хатлаб қўйиш даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорида ҳам ушбуларга
ўхшаш тушунтириш берилган.
Даъво қаноатлантирилган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари суд
ҳужжати амалда ижро этилгунига қадар ўз кучини сақлайди.
Даъвогар томонидан ишни юритиш жараёнида берилган 2022 йил
14 сентябрдаги даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризаси асосида Олий суднинг
2022 йил 19 сентябрдаги ажрими билан аризачининг даъвони таъминлаш
ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган.
Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 28 январдаги ажримига асосан
2022 йил 5 декабрда ижро варақаси чиқарилган ва ундирувчига топширилган.
Жавобгарнинг аризасида келтирилган важларни ҳамда ҳозирги кунда
даъвони таъминлаш чорасига зарурат йўқлиги, мазкур иш бўйича ижро
варақаси берилганлиги сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг даъвони
таъминлаш чорасини бекор қилиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 93-95, 99-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
Аризачи вакилининг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги ажрими билан қўлланилган даъвони
таъминлаш чораси бекор қилинсин.
“YUNUSJON
AHLI”
МЧЖнинг
илтимосномаси
(ариза)
қаноатлантирилсин.
Мазкур ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев
В.Сатторова