← Назад
Решение #595237 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2229/37455-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Б.Абдурахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакили М.Маннопов (2022 йил 12 октябрдаги 34-сонли ишончнома асосида),
жавобгарнинг вакиллари О.Аблақулов (2023 йил 1 февралдаги 8-сонли ордер
ҳамда 2023 йил 1 февралдаги ишончнома асосида), Х.Набиев (2023 йил
4 апрелдаги 33-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент
шаҳар бошқармасининг жавобгар “Asia gamma line” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Туркистон МФЙ,
6-мавзе, Мойқўрғон кўчаси 6-уй олдида жойлашган 0,2 м 2 ер майдони участкасини
унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган
сарф-харажатларини қопланмаган тарзда аввалги ҳолатига қайтариш, яроқли
ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори устидан “Asia gamma line”
масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган кассация шикоятини Олий
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасидан ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Юнусобод туман
бўлими томонидан 2022 йил 23 июнда ўтказилган ўрганиш давомида Юнусобод
тумани, Туркистон МФЙ, 6-мавзе, Мойқўрғон кўчаси 6-уй манзилида “Asia gamma
line” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) томонидан 0,2 м2 ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб,
унда 2 000,0 м2 ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланиб, бу ҳақда жавобгарга
ноқонуний қурилмани бартараф этиш ва ер майдонини қайтариш юзасидан
кўрсатма хати тақдим қилинган.
Бироқ, жавобгар ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмани
15 кунлик муддатда бузиш чорасини кўриш ҳақидаги кўрсатмани оқибатсиз
қолдирганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар зиммасига Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Туркистон МФЙ,
6-мавзе, Мойқўрғон кўчаси 6-уй олдида жойлашган 0,2 м 2 ер майдони участкасини
унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган
сарф-харажатларини қопланмаган тарзда аввалги ҳолатга қайтариш, яроқли
ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 2 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳамда 2022 йил 25 августдаги ажрими
билан Юнусобод туман ҳокимлиги жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 15 кунлик муддатда Тошкент
шаҳар, Юнусобод тумани, Туркистон МФЙ, 6-мавзе, Мойқўрғон кўчаси 6-уй
олдида жойлашган 0,2 м2 ер майдони участкасини унга ғайриқонуний равишда
эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган
тарзда аввалги ҳолатга қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги
қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбурияти юклатилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 ноябрдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилиш сўралган.
Жавобгарнинг вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, Юнусобод тумани
ҳокимининг 2018 йил 24 августдаги 1517-сонли қарорига кўра Юнусобод тумани,
6-мавзе, Мойқўрғон кўчаси 6-уй олдида Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш
бош бошқармаси томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳа асосида 0,20 гектар
ер майдонида болалар боғи ташкил қилиш ва унинг таркибида енгил турадаги
ойнаванд кўринишдаги савдо дўкони, умумий овқатланиш шаҳобчаси ва хизмат
кўрсатиш масканларини ўрнатишга рухсат берилган бўлса-да, биринчи инстанция
суди жавобгар томонидан енгил турдаги бўлмаган қурилма қурилган деган
хулосага келиб, жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан
сўнг 15 кун муддатда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Туркистон” МФЙ,
6-мавзе, Мойқўрғон кўчаси 6-уй олдида жойлашган 0,2 га ер майдони участкасини
унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган
сарф-харажатлар қопланмаган тарзда аввалги ҳолатга қайтарилиши, яроқли
ҳолатга келтирилишини, шу жумладан ундаги қурилмани жавобгар ҳисобидан
бузиш мажбурияти юклатилганлиги, апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу
ноқонуний қарорни ўзгаришсиз қолдирганлигини таъкидлаб, суд қарорларини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўрадилар.
Даъвогарнинг вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
Кадастр агентлигининг Юнусобод туман бўлими томонидан 2022 йил 23 июнда
ўтказилган ўрганиш давомида Юнусобод тумани, Туркистон МФЙ, 6-мавзе,
Мойқўрғон кўчаси 6-уй манзилида жавобгар томонидан 0,2 м 2 ер майдони
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, унда 2 000,0 м2 ноқонуний қурилма
қурилганлиги аниқланиб, жавобгарга ноқонуний қурилмани бартараф этиш ва ер
майдонини қайтариш юзасидан кўрсатма хати тақдим қилинганлиги, аммо
жавобгар ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмани 15 кунлик муддатда
бузиш чорасини кўрмаганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳамда Юнусобод
тумани ҳокимлиги вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Кадастр агентлигининг Юнусобод туман
бўлими томонидан томонидан 2022 йил 23 июнда ўтказилган ўрганиш давомида
Юнусобод тумани, Туркистон МФЙ, 6-мавзе, Мойқўрғон кўчаси 6-уй манзилида
жавобгар томонидан 0,2 м2 ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, бино-иншоотлар
қурилганлиги аниқланиб, бу ҳақда жавобгарга ноқонуний қурилмани бартараф
этиш ва ер майдонини қайтариш юзасидан кўрсатма хати тақдим қилинган.
Жавобгар ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмани 15 кунлик муддатда
бузиш чорасини кўриш ҳақидаги кўрсатмани оқибатсиз қолдирганлиги сабабли
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Туркистон МФЙ, 6-мавзе, Мойқўрғон кўчаси
6-уй олдида жойлашган 0,2 м2 ер майдони участкасини унга ғайриқонуний
равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатларини
қопланмаган тарзда аввалги ҳолатга қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклашни
сўраган.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган талабларга
риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган
масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ
аниқламасдан, даъвони қаноатлантириш юзасидан ўзининг хулосаларини тўлиқ
асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган далиллар ва важларга
баҳо бермаган.
Биринчи инстанция суди Юнусобод тумани ҳокимининг 2018 йил
24 августдаги 1517-сонли қарорига асосан енгил турдаги қурилмани ўрнатишга
рухсат берилиши белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан
енгил турдаги бўлмаган қурилма қурилганлиги ҳақида хулосага келиб, даъвони
қаноатлантирган.
Бироқ, биринчи инстанция суди ўзининг ушбу хулосаларини далиллар билан
асослаб бермаган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 апрелдаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Бино ва иншоотларнинг
ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз
ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома
бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”
3-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, капитал бино ва иншоот, бу – объект
барпо этилиши учун ер участкасига мулк, ижара ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи
мавжуд бўлган, зарур рухсат берувчи ҳужжатлари олинган ҳамда муқим
муҳандислик коммуникациялари ўтказилган (зарур бўлганда), шаҳарсозлик
нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда махсус мослаштирилган
(чуқурлаштирилган ва бошқа ҳолатдаги) пойдеворларга ўрнатилган қурилиш
тизими ҳисобланади.
Регламент 3-бандининг олтинчи хатбошисига кўра, енгил турдаги
қурилмалар — енгил конструкциялардан иборат, ҳар томонлама ёпиқ ёки бир
қисми очиқ, 0,5 метрдан чуқур бўлмаган ҳолатда тошдан ёки ғиштдан терилган
пойдеворларга эга, тўлиқ ечиб олиш (доналаб ўпириб олиш) ва кўчириш
имконияти мавжуд объектлар ҳисобланиши қайд этилган.
Юнусобод тумани ҳокимининг 2018 йил 24 августдаги 1517-сонли қарорига
асосан жавобгарга Юнусобод тумани, Туркистон МФЙ, 6-мавзе, Мойқўрғон
кўчаси 6-уй олдида Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси
томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳа асосида 0,2 м 2 ер майдони участкасида
болалар боғи ташкил қилиш ва унинг таркибида енгил турдаги ойнаванд
кўринишидаги савдо дўкони, умумий овқатланиш шахобчаси ва хизмат кўрсатиш
масканларини ўрнатишга рухсат этилганлиги қайд қилинган.
Аммо, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ўзбошимчалик билан
қурилган деб ҳисобланган объект ўзбошимчалик билан қурилган ёки
қурилмаганлигини, енгил турдаги қурилмаларга кириши ёки кирмаслигини тўлиқ
ўрганмаган, мутахассисларнинг бу ҳақдаги хулосалари олинмаган.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларида мазкур объектга оид лойиҳа ҳужжатлари
мавжуд бўлиб, ушбу далилга баҳо берилмаган, лойиҳанинг тегишли органлар
билан келишилганлиги, объект лойиҳага мувофиқ қурилганлиги ўрганилмаган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатларга аҳамият бермасдан,
жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан капитал қурилма қурилган, қурилма
давлат кадастр рўйхатидан ўтмаган ва унга мулк ҳуқуқи вужудга келмаган деб
ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида барвақт хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва
ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, юқорида қайд этилган иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, хусусан, объект
ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилмаганлигини, енгил турдаги
қурилмаларга кириши ёки кирмаслигини мутахассисларнинг хулосалари асосида
аниқлаши, мазкур объектга оид лойиҳа ҳужжатларига, унинг тегишли органлар
билан келишилган ёки келишилмаганлигига, объект лойиҳага мувофиқ
қурилганлигига, шунингдек тарафлар вакилининг ҳар бир важига баҳо бериши,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний,
асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд ҳаражатларини ундириш
масаласини ҳал этиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301-303-моддаларига асосланиб,
қ а р о р қ и л а д и:
“Asia gamma line” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов