← Назад
Решение #595266 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 май
4-1501-2304/3801-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари ХХХ
(ишончномага асосан), мутахассислари ХХХ ва ХХХ, жавобгар вакили ХХХ
(ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар «А» Давлат корхонасининг жавобгар
«Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 499 452 000 сўм асосий қарз,
18 451 945 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги
491-сонли қарори ҳамда 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган
“Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига
берилган майдонларда уруғлик паахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш
тартиби тўғрисида”ги Низом, шунингдек Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил
14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Уруғлик пахта хом ашёси
етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби
тўғрисида”ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
6 мартдаги ПҚ-4633-сонли “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Фарғона вилояти “Агросаноат мажмуида
хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК, “А” давлат корхонаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси ҳамда «Б» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил ҳосилидан
олинган уруғлик чигит 55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳамда “А” давлат корхонасига
тақдим қилинган.
Мазкур ҳисоботга мувофиқ, «Б» масъулияти чекланган жамияти томонидан “А”
давлат корхонасига 2021 йил ҳосилидан тайёрланган ва экишга сарфланган уруғлик
чигит учун маблағлар 30 фоиз нав оргинаторлари ва институтларга 299 671 400 сўм, 20
фоиз Бошқарма ва вилоят пахта уруғчилиги бирлашмалари ҳамда элита уруғчилик
лабораторияларига 199 781 000 сўм жами 499 452 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари
2022 йил 31 декабрига қадар “А” давлат корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши
лозим бўлган. Аммо ушбу маблағлар “А” давлат корхонаси ҳисоб рақамига
ўтказилмаган.
Шу сабабли, «А» давлат корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 499 452 000 сўм асосий қарз,
18 451 945 сўм фоиз ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони
тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, даъвогарнинг кўрсатилган
хизматлари бўйича счёт фактуралар тақдим қилинмаганлиги, шу сабабли тўловларни ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги, даъвонинг асосий қарз ундириш талабига эътирози
йўқлиги, жамиятнинг иқтисодий аҳволи яхши эмаслигини билдириб, фоиз
ундирмасликни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги
491-сонли қарори 2-бандига мувофиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш марказига чигит ишлаб чиқариш
ҳажмларини, уларнинг икки йиллик захирасини яратишни ҳисобга олган ҳолда белгилаш,
уруғлик тайёрлаш, унга ишлов бериш ва тайёрлаш бўйича буюртмани ижрочиларга
етказиш; чигитни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, тозалаш, навларга ажратиш, калибрлаш,
сертификациялаш, қоплаш, сақлаш ва сотишни ташкил этиш, шунингдек уруғлик
материал навининг софлиги ва кондицияси таъминланиши устидан назоратни амалга
ошириш; мулкчилик шаклларидан, хўжалик усулларидан ва идоравий бўйсунишидан
қатъий назар, бирламчи, элита, оммавий уруғчилик ва чигитни қата ишлаш билан
шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш
вазифалари юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли
қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик паахта хом-ашёси
етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандида “Уруғлик
пахта хом ашёсига қонунчилик ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом
ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти
(O’zDSt-663-2017 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда,
пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз,
I авлод (R1) учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва III авлод (R3) учун 25 фоиз
миқдорида устамалар ҳисобланади” - деб, 15-бандида “Устамалар харажати тайёрланган
уруғлик чигит нархига киритилади” - деб, 16-бандида эса “Устамалар етиштирилган
уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда
ҳисоб-китоб амалга оширилади: а) пахта-тўқимачилик кластерларида: биринчи босқичда
— уруғлик пахта хом ашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта
хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари
ихтиёрида қолдирилади; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан)
кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахтатўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «А» давлат унитар
корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: «А» давлат
унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги
лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва
уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси
учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини
топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахтатўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига
кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; «А» давлат унитар
корхонасининг ҳисобварағига ўтказиладиган устамаларни тўлаш бўйича уруғлик чигит
тайёрловчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилади. Устамаларнинг ҳисоби ушбу
Низомга 2-иловада келтирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланади ва тўланади.
қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «А»
давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
«А» давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита
уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар,
селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз” – деб
кўрсатилган.
Мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўтказиладиган маблағнинг нав
оригинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми тақсимотида
уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга олиниши, 18-бандига
мувофиқ, Нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда
иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига
ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «А» давлат унитар корхонасининг махсус
ҳисобварағидан ўтказиб берилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил
14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Уруғлик пахта хом ашёси
етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 5–бандига кўра, Уруғлик пахта хом ашёсига «1999-2000
йилларда пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш дастури тўғрисида» Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сон қарорига
мувофиқ етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит
Ўзбекистон Давлат стандарти (O’zDSt-663-2006 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар»)
талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита
уруғлик чигит учун 100 фоиз, I-авлод (R1) учун 75 фоиз, II-авлод (R2) учун 50 фоиз ва
III-авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади.
Низомнинг 6-бандига кўра, устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсининг
асосий фонди миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб
амалга оширилади: а) биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун
ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом
ашёсини пахта тозалаш корхонасига топширган вақтда; б) иккинчи босқичда —
топширилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган ва сифати Ўзбекистон
Республикаси
Қишлоқ
ва
сув
хўжалиги
вазирлиги
ҳузуридаги
«Ўздавуруғназоратмаркази» томонидан сертификатланган уруғлик чигит учун бевосита
уруғлик етиштирувчи хўжаликларга ва нав оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга
ҳамда уруғни тайёрлашда иштирок этган бошқа субъектларга ҳисобланган устаманинг
қолган қисми — 100 фоиз деб ҳисобланиб, 10 фоизи уруғчиликни ташкил этишда
иштирок этувчи пахта тозалаш корхоналари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уруғлик
пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжаликларнинг ҳисобварағига ва қолган 50 фоизи
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ғўза
уруғчилиги республика марказининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича
тақсимланади: Ғўза уруғчилиги республика марказига ва унинг вилоят бирлашмаларига
ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оргинаторлари, институтлар,
селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонунининг
5-моддаси 3-қисмига мувофиқ, селекция ютуқларига бўлган муаллифлик ҳуқуқи бошқага
ўтказилмайдиган шахсий ҳуқуқ бўлиб, муддатсиз ҳимоя қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунининг
13-моддасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги А
уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотлар ўтказишга, ушбу соҳа
корхоналарининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга
кўмаклашади деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик
соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4633-сонли қарори 2-бандида “2020 йил ҳосилидан бошлаб: пахта хом ашёсининг
харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади; пахта хом ашёсини етиштирувчилар
(фермер
хўжаликлари,
пахта-тўқимачилик
кластерлари,
кооперациялар)га
районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилади; пахта хом
ашёси
етиштирувчиларни
сифатли
уруғлик
билан
таъминлаш мақсадида
сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими (шу жумладан, уруғлик пахта учун
амалдаги устама тўлаш тартиби) сақлаб қолинади ҳамда босқичма-босқич Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги А таркибидаги уруғчилик кластерлари ҳамда пахтатўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилади” – деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 январь
кунги 04/Т-9-223-сонли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига “А” давлат
корхонасига пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларидан ўтказиладиган
устама маблағлар учун счёт-фактура талаб этилиши ҳамда устама маблағ суммаси
қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган оборотга киритилиши ёки
киритилмаслиги тўғрисида аниқ маълумот олинишида амалий ёрдам беришни сўраб
йўллаган мурожаатига асосан Давлат солиқ қўмитасининг 2021 ил 9 февраль куни 19/99351-сонли жавоб хатида бу ҳолатда ҳисоб-варақ фактура расмийлаштириш талаб
этилмаслиги кўрсатилган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 499 452 000 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар томонидан пул маблағларини тўлашни
кечиктириши натижасида улардан фойдаланганлиги учун 18 451 945 сўм фоиз
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5.-бандига кўра, ФКнинг 327-моддасида
назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш,
уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш
ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини
бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади.
Пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) бўлгани
каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш ёки хизматлар) ҳақ тўлаш
мажбурияти ҳам бўлиши мумкин.
Ушбу Пленум қарорининг 11.-бандига кўра, агар пул мажбуриятини
бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига
мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш
табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига
асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни
бутунлай рад этишга ҳақли.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
18 451 945 сўм фоиз ундириш талабини даъво аризаси судга тақдим қилинган санада
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз эканлиги, жавобгарнинг молиявий
ҳолатини инобатга олиб, 499 452 000 х 0.14 фоиз / 95 кун = 18 451 945 сўм ҳисобланган
фоиз суммасининг 9 225 972,5 сўм қисмини қаноатлантириб, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд даъвогар томонидан тўланган 10 358 079 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундириш, 75 000 сўм ВКА
харажати иш видеоконференцалоқа режимида кўрилмаганлиги боис даъвогарнинг
аризасига асосан унинг ҳисоб рақамига қайтариш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 499 452 000 сўм асосий қарз, 9 225 972,5 сўм фоиз ва
тўланган 10 358 079 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, 75 000 сўм ВКА харажатини
даъвогарнинг аризасига асосан қайтаришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» давлат корхонаси фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 499 452 000 сўм асосий қарз, 9 225 972,5 сўм фоиз ва тўланган
10 358 079 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «А» давлат корхонаси томонидан тўланган 75 000 сўм ВКА харажати
унинг аризасига асосан даъвогарга қайтарилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ой муддат ичида Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) берилиши
мумкин.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов