Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2224/194 Дата решения 17.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОО "Olzha Agro Trade" Ответчик / Подсудимый Amante-exclusive масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084674 Claim ID 3176996 PDF Hash 24a8b378139a447f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 419-моддаси аролик кодекси 419 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 149-моддаси ФК 149 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2224/194-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Кеунимжаева Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Исрайлов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 17 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Amante exclusive” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Омонов (2022 йил 21 июлдаги ишончнома асосида) иштирокида ТОО “Olsha Agro Trade”нинг “Amante exclusive” масъулияти чекланган жамиятидан 86 550 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ва 4 327 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори устидан ТОО “Olsha Agro Trade” томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ТОО “Olsha Agro Trade” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Amante exclusive” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 86 550 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ва 4 327 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, жавобгар қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогардан 13 968 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тошкент шахар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво муддатини қўллаш рад қилинган. Даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 86 550 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз ва 4 327 АҚШ доллари миқдорида пеня ундирилган. Жавобгарнинг қарши даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 13 968 АҚШ доллари миқдорида пеня ундирилган. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 76 909 АҚШ доллари ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, дастлабки ва қарши даъво аризаларни қаноатлантиришни рад этиш, жавобгардан қарши даъво аризаси учун 2 803 сўм давлат божини республика бюджетига ундириш, даъвогардан жавобгар фойдасига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 9 808 100 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг кассация шикоятида даъвогар томонидан 1030 тн. маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилганлиги, контрактда олдиндан тўловнинг аниқ суммаси ва муддати кўрсатилмай, тўловни ҳисоб-китоб қилишга ҳавола қилинганлиги, даъвогар томонидан 2019 йил 3 апрелда 87-сонли 206 000 АҚШ доллари тўловни амалга ошириш талаб қилинган бўлса-да, жавобгар 86 550 АҚШ доллари тўлаганлиги, жавобгар олдиндан тўлов бўйича мажбуриятини қисман бажарганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 419-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан маҳсулот баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига маҳсулотни ёки ушбу маҳсулотни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги, шунингдек сотувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ сотиб олувчига ҳақи тўланмаган маҳсулотлардан ташқари бошқа маҳсулотларни ҳам топшириши лозим бўлганида, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у ушбу маҳсулотларни топширишни аввал топширилган барча маҳсулотлар ҳақи батамом тўлангунга қадар тўхтатиб қўйишга ҳақли эканлиги белгиланганлиги, даъвогар ўзининг молиявий йўқотишларининг олдини олиш мақсадида маҳсулот етказиб беришни тўхтатиш ҳуқуқидан фойдаланганлиги, бундан ташқари буюртмада етказиб беришнинг якуний муддати 2022 йил 15 апрель куни бўлиб, жавобгар қарши даъво билан 2022 йил 25 сентябрда мурожаат қилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, апеллляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 28 мартда S-OAT-10-сонли контракт тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Қозоғистонда етиштирилган, 2018 йил ҳосили бўлган буғдой маҳсулотини контракт ва буюртма шартлари асосида етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ н мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Контрактнинг 1.3-бандида маҳсулот сотиб олувчининг буюртмаси асосида туркум бўйича етказиб берилиши мумкинлиги, 2.1-бандида ҳар бир туркумдаги маҳсулотнинг ҳажми, сифат хусусиятлари, қиймати, маҳсулот етказиб бериш станцияси ва жўнатиш муддати тарафлар томонидан жўнатиш буюртмасида келишилиши, 3.1-бандида контрактнинг умумий қиймати 400 000 АҚШ доллари деб келишилган. Шунингдек, контрактнинг 3.2-бандида контракт шартлари бўйича жўнатилган маҳсулот учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилиши, яъни сотиб олувчи маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги буюртмага мувофиқ туркумдаги маҳсулот учун тўловга фактура тақдим этилгандан сўнг 2 банк кунида сотувчининг ҳисобига олдиндан қисман тўловни амалга ошириши белгиланган. Жавобгар томонидан даъвогарга берилган 2019 йил 28 мартдаги буюртмада сифат хусусиятлари 2018 йил ҳосили, 4 класс; қиймати - 1 метрик тоннаси 200 АҚШ доллари; етказиб бериш муддати – 2019 йил 15 апрель; маҳсулот туркуми ҳажми – 2000 МТ, етказиб бериш муддати – 2019 йил 15 апрелгача буғдойни етказиб берилиши келишилган. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 3 апрелда жами 1030 тн., умумий қиймати 206 000 АҚШ доллари миқдоридаги буғдой маҳсулоти етказиб берилган бўлиб, бу темирйўл юк хатлари ва божхона юк декларацияси билан тасдиқланган. Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар томонидан 2019 йил 3 апрелдаги 87-сонли фактура (инвойс) билан 206 000 АҚШ долларига ҳисоб берилган, жавобгар томонидан 2019 йил 11 июлда 17 000 АҚШ доллари, 2019 йил 7 ноябрда 6 600 АҚШ доллари, 2019 йил 28 ноябрда 2 500 АҚШ доллари, 2019 йил 18 декабрда 3 500 АҚШ доллари, 119 450 АҚШ доллари тўлов амалга оширилган, натижада даъвогар олдида жавобгарнинг 86 550 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, контрактнинг 6.2-бандига асосан 2019 йил 18 декабрдан 2022 йил 11 майга қадар бўлган 862 кун учун маҳсулот умумий қийматининг беш фоизидан ошмаган миқдорда 4 327 АҚШ доллари пеня ҳисобланган. Контрактда туркум маҳсулот учун фақатгина олдиндан тўловни қисман амалга оширилиши келишилган бўлиб, маҳсулотнинг қолган қисми бўйича тўлов туркум ҳажми етказиб берилишига боғланган. ФК 256-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 399-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ сотувчи олди-сотди шартномаси шартларини бузиб, сотиб олувчига шартномада белгиланган миқдордан кам товар топширган бўлса, сотиб олувчи, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ё товарнинг етишмаётган миқдорини топширишни талаб қилишга, ё топширилган товардан ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳолда, жавобгар буюртмада назарда тутилган 2000 МТ туркум маҳсулот етказиб берилгандан сўнг тўловни амалга ошириши лозим бўлиб, буюртмада кўрсатилган ҳажмдаги маҳсулот етказиб берилмаганлиги сабабли жавобгар туркумдаги маҳсулотни тўлиқ топширилишини талаб қилишга ва шунга қадар тўловни тўлиқ амалга оширмасликка ҳақли. Контрактнинг 6.1-бандида маҳсулот етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаганда сотувчи сотиб олувчига етказиб берилмаган маҳсулотнинг 0,01 фоизи миқдорида ҳар бир кечиктирилган кун учун, бироқ умумий маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган бўлиб, маҳсулот етказиб бериш 720 кун кечиктирилганлиги асоси билан жавобгар қарши даъво аризасида 13 968 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 335-моддасига мувофиқ, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Даъвогар буюртмани қисман бажарган бўлса-да, жавобгар томонидан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаган, натижада узоқ муддат давомида даъвогар томонидан мажбурият бажарилмаслигига олиб келган, мазкур ҳолатда даъвогарнинг мажбуриятини узоқ муддат бажарилмаслигига жавобгарнинг айби ҳам мавжуд. ФКнинг 149-моддасига кўра даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддат бўлиб, 150-моддага кўра умумий даъво муддати — уч йилдир. ФК 154-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. ФК 157-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Даъвогар томонидан маҳсулот буюртма асосида 2019 йил апрель ойида қисман етказиб берилган ва қарздорликни ундириш тўғрисида 2022 йил 10 майда даъво ариаси билан мурожаат қилинган бўлса-да, жавобгарнинг 2021 йил 4 апрелда даъвогарга йўллаган 37-сонли хатида даъвогар томонидан 1030 тн. буғдой етказилиб, қолган 970 тн. қисми етказиб берилмаганлиги, жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги, якуний тўлов даъвогар томонидан буюртмадаги қолган маҳсулот етказиб берилгандан сўнг амалга оширилиши кўрсатилган. Демак, ушбу хат мазмунида жавобгар томонидан маҳсулот унга етказпб берилганлиги ва қисман тўлов амалга оширилганлигини тан олганлиги билан даъво муддатининг ўтиши узилган, шу боис даъво муддати ўтмаган. Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарори бекор қилиб, дастлабки ва қарши даъво аризаларни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 909 АҚШ доллари миқдоридаги давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 6 қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, ТОО “Olsha Agro Trade”нинг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари В.Сатторова