← Назад
Решение #595305 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 273 | — | law | |
| аролик кодекси | 47 | — | code_article | |
| апелляция инстанцияси суди ИПК | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 305 | — | law | |
| ИПК | 200 | — | law | |
| ИПК | 32 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2202/2776-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Бузурходжаев
Апелляция инстанцияси судида
судья Ш.Мирзаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 17 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг вакили Б.Тургуновнинг (2023 йил
4 январдаги 08-12/4-сонли ишончнома билан) иштирокида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Асакабанк”
акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик
жамияти ҳисобидан 262 499 993 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Андижон
вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 30 мартдаги ажрими устидан “Ўзагросуғурта”
акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Асакабанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “Асака имкон агро” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2017 йил 5 апрелда кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан
банк қарздорга “аҳолига қулай, ихчам иссиқхоналар қуриб бериш,
паррандалар ва мевали кўчатлар етказиб бериш” мақсадида 36 ой кредит
танига нисбатан имтиёзли давр билан 60 ой муддатга жами 350 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағларини ажратиш, қарздор эса кредит маблағларини
шартномада белгиланган муддатларда қайтариш, фоизларини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олган.
Ажратилган кредит таъминоти сифатида фуқаро Хошимов Абдуманноб
Исақжоновичнинг 50,0 млн. сўмлик кафиллиги ва “Ўзагросуғурта” АЖ билан
2017 йил 5 апрелда тузилган 02-сонли шартномага асосан 280 000 000 сўмлик,
2017 йил 12 майдаги тузилган 03-сонли шартномага асосан 70 000 000 сўмлик,
2017 йил 12 июндаги тузилган 04-сонли шартномага асосан 88 000 000 сўмлик
кредитни қайтмаслик хатари бўйича суғурта полиси тақдим этилган.
бажарилиб, қарздорга 350 000 000 сўм миқдорда кредит маблағлари
ажратилган.
Бироқ, қарздор ўз мажбуриятларини бажармасдан, ажратилган кредит
маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда
қайтармасдан келган.
Шу сабабли банк Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига
қарздордан кредит қарздорлигини ундириш юзасидан даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил
26 февралдаги ҳал қилув қарори билан “Асака имкон агро” МЧЖ ва фуқаро
Хошимов Абдуманноб Исақжоновичдан солидар тартибида 50 000 000 сўм,
“Асака имкон агро” МЧЖдан 233 658 346 сўм кредит қарздорлиги банк
фойдасига ундириш белгиланиб, даъвогарга ижро хужжати берилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори юзасидан Мажбурий ижро бюроси
Асака туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга
оширилган.
Бироқ, қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли
Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлимининг 2022 йил 4 июндаги
қарорига асосан иш юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати даъвогарга
қайтарилган.
Шунга кўра, даъвогар суғурта ҳодисаси юзага келган деб ҳисоблаб,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган
ва жавобгардан 262 505 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирган.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 30 мартдаги ажрими билан
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят филиали
томонидан киритилган апелляция шикояти юзасидан апелляция
инстанциясида иш юритиш тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
ажримидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган
ва унда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 30 мартдаги ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини кўриб
чиқишни бошқа вилоят судига юборишни, бундан ташқари судлов ҳайъати
судьяларига хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда
апелляция инстанцияси ажримида иш юритишни тугатишга сабаб қилиб
апелляция шикояти “Ўзагросуғурта” АЖ номидан киритилиши лозим бўлгани
ҳолда шикоят “Ўзагросуғурта” АЖнинг Андижон вилоят филиали номидан
киритилганлиги, шкиоят эса филиал директори О.Ботиров томонидан
имзоланган, деган баҳона кўрсатилганлиги, бироқ, апелляция шикояти
“Ўзагросуғурта” АЖ номидан ишончнома асосида филиали раҳбари
2
О.Ботиров томонидан имзоланиб, киритилганлиги ва юридик манзили ҳам
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19 квартал 61/2-уй кўрсатилганлиги,
апелляция шикоятида ҳеч қанақа Андижон вилоят филиали номидан деб
кўрсатилмаганлиги, шунингдек, мазкур даъво Андижон вилоят филиали
фаолиятидан келиб чиққанлигини кўрсатган.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, судлов ҳайъатидан уни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да,
вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси
судининг ажримини бекор қилишни лозим топди.
Аниқланишича, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти номидан киритилиши лозим бўлган
ҳолда шикоят “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят
филиали номидан киритилганлиги, шикоят эса филиал номидан филиал
директори О.Ботиров томонидан имзоланганлиги, “Ўзагросуғурта”
акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят филиали директори О.Ботировга
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқарув раиси томонидан 2023 йил
04 январда 05-06/2-сонли бош ишончнома берилган бўлса-да, апелляция
шикояти “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти номидан тақдим этилиши
ва жамият вакили сифатида имзоланиши лозим бўлганлиги асоси билан,
ИПК 273-моддасининг биринчи қисми учинчи бандига мувофиқ - апелляция
шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан берилган бўлиб, жавобгарнинг апелляция шикояти бўйича
апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддаси учинчи
қисмида агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона
ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.
Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан
тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб бориши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 10-банди
иккинчи қисмида агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг
3
алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида унинг
номидан мурожаат этса, иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни рад
этишга ҳақли эмас, бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки у
манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга мувофиқ апелляция шикоятини “Ўзагросуғурта”
акциядорлик жамиятининг Андижон вилоят филиали бошқарувчиси
О.Ботиров имзолаган бўлса-да, унга 2023 йил 4 январда “Ўзагросуғурта”
акциядорлик жамияти бошқарув раиси Ш.Расулов томонидан бош ишончнома
берилган ва унда О.Ботировга Жамият номидан апелляция шикоятларини
имзолаш ваколати берилган, қолаверса апелляция шикоятида ҳам шикоят
“Ўзагросуғурта”
акциядорлик
жамияти
номидан
берилаётганлиги
кўрсатилган.
Шундан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди ИПК
273-моддасининг биринчи қисми учинчи бандига мувофиқ - апелляция
шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан берилган деб нотўғри хулосага келиб, процессуал қонун
нормаларини бузиб ажрим қабул қилган.
ИПКнинг 305-моддасига кўра суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда
назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу
Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести)
ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда
тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг апелляция
шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни
тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини
(протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга.
Бундай ҳолатда, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг
ажримини бекор қилишни, апелляция шикоятини кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юбориш лозим бўлади.
Шу билан бирга “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ишни кўрган
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяларига
хусусий ажрим чиқаришни сўради.
ИПК 200-моддаси биринчи қисмига қўра ишни кўриш вақтида давлат
органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки
фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган
тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим
чиқаришга ҳақлидир.
4
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судида ишни
кўрган судьяларга нисбатан хусусий ажрим чиқариш учун етарли асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди, чунки судлов ҳайъати томонидан процессуал
қонун нормалари бузилган ҳолда ажрим қабул қилинган ва кассация
инстанцияси суди мазкур ажрими бекор қилиш ҳақидаги хулосага келган.
Бундан ташқари, жавобгар ишни кўришни бошқа вилоят судига
ўтказишни сўраган.
ИПК 32-моддасининг тўртинчи қисмига кўра Ўзбекистон Республикаси
Олий суди алоҳида ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни
исталган суддан олиб қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўз иш
юритувига қабул қилишга, ишни бир суддан бошқасига ўтказишга ҳақли.
Бироқ, мазкур ҳолатда бундай алоҳида ҳолатлар мавжудлиги
аниқланмади, ваҳоланки Андижон вилоят судида ишни кўриш учун кворум
мавжуд.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301 - 303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 30 мартдаги ажрими бекор қилинсин.
Апелляция шикояти апелляция инстанцияси судида кўриш учун
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг хусусий ажрим чиқариш
ва ишни кўришни бошқа вилоят судига ўтказиш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
О. Халмирзаев
5