Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/679 Дата решения 17.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение LOYIHACHI SULTONOVLAR масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ECO ELEMENT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084311 Claim ID 3267575 PDF Hash cd2fd65cd3cbdab6... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
ИПК 342-моддаси ИПК 342 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онунининг 483-моддаси онуни 483 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2202/679-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Мамитов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Убайдуллаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 17 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Loyihachi Sultanovlar” масъулияти чекланган жамиятининг вакили М.Юнусов (2023 йил 16 май кунидаги 11/05-сонли ишончнома билан) иштирокида даъвогар “Loyihachi Sultanovlar” масъулияти чекланган жамиятининг Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарорининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги аризаси бўйича қабул қилинган Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан “Loyihachi Sultanovlar” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида Андижон вилоят судининг кўмагида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Loyihachi Sultanovlar” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Eko element” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 26 январдаги 1/01-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга “қум ва шағал” қурилиш жисмлари бўйича баҳолаш ва тадқиқот ишлари олиб борилган бўлиб, кўрсатилган хизматлар ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгар мазкур қарздорликни бартараф этмаганлиги учун қарздорликни ундириш мақсадида судга даъво ариза билан мурожаат қилинган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 86 031 762 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, 21 600 сўм почта харажати, 960 317,62 сўм давлат божи ундирилган, 1 даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ижро варақа берилган. Шунингдек, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими билан ариза талаби қаноатлантирилиб, 2022 йил 13 июндаги ижро варақаси бўйича ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилган. Даъвогар фойдасига 86 031 762 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва 21 600 сўм почта харажати, 960 317,62 сўм давлат божи ва ариза бўйича 24 000 сўм почта харажати иш бўйича жавобгар “Eko element” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Сайдалиев Муроджон Нишанович (фуқаролик паспорт серияси: АА, паспорт номери: 8679553, СТИР: 464434784) ва Солиев Сардор Адхамовичларнинг (фуқаролик паспорти серияси: АС, паспорт номери: 2521730, СТИР: 579173838) пул маблағлари, мол-мулклари ҳисобидан ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори билан “Eko element” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими бекор қилинган. Аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 23 мартдаги қарорида қонунчиликка биноан масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатлари амалга оширишда ундирувни ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали жамият таъсисчиларининг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкларига қаратиш назарда тутилмаганлиги, деб кўрсатилган бўлсада, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар, бироқ жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалари доирасида жавобгар бўладилар, деб белгилаб қўйилган бўлса-да, апелляция инстанцияси ушбу қонунни нотўғри талқин қилганлигини, бундан ташқари, “Eko element” МЧЖнинг устав капитали 110 000 000 сўм этиб белгиланган бўлса-да, таъсисчилар томонидан ушбу устав капитали шакллатирилмасдан келганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қўллабқувватлаб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўради. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни улар нинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилиши, қарздорнинг ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли молмулки бўлмаганда, ундирув суд қарори асосида қарздорнинг масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ширкат, коммандит ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига, қарздорнинг ишлаб чиқариш кооперативидаги пайига қаратилиши, шунингдек қонунчиликка биноан, масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали жамият таъсисчиларининг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш назарда тутилмаган деган хулосага келиб, ариза талабини рад этишни лозим деб топди. ИПК 342-моддаси биринчи қисмига кўра, ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд ҳужжатиннинг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси биринчи қисмига асосан, ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, суд ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш 3 ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига кўра бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 483-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади. Мазкур Қонунининг 483-моддасида масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчиларининг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш назарда тутилмаган, шунга кўра биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириб нотўғри хулосага келган, шунга кўра апелляция инстанцияси суди ариза талабини рад этиб тўғри хулосага келган, шунга кўра апелляция инстанция судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. 4 Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Loyihachi Sultanovlar” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Loyihachi Sultanovlar” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев О. Халмирзаев 5