Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3912 Дата решения 17.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Баҳодир Лоғон Текстил масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қува Қир Адир фермер хўжалиги
Source ID 1091296 Claim ID 3287606 PDF Hash 5da91a571a16edaa... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 03, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2023 йил 17 май 4-1501-2302/Х-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.А. Шомирзаевнинг (2023 йил 11 май кунги 156-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар ”НОМИ манфаатида жавобгар "НОМИ" фермер хўжалигидан 146071869 сўм асосий қарз, Х сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар ”НОМИ манфаатида судга жавобгар "НОМИ" фермер хўжалигидан 146071869 сўм асосий қарз, 105052395 сўм жарима ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ишни Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Даъвогар вакили жавобгар билан медиация келишуви тузилгани учун даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилган, вакили медиация келишуви бўйича даъвони кўрмасдан қолдириш масаласи судда кўрилаётганида жавобгар вакили келмагани учун суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогар вакилининг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиация келишуви даъвогар ва жавобгар ўртасида нопрофессионал медиатор иштирокида тузилган. Медиатив келишуви ваколатли шахслар ва нопрофессионал медиатор томонидан имзоланган. ИПК 107-моддасининг 5-3-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади. Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид эмаслигини, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно”, деб белгиланган. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилгани учун давлат божи ундирилмайди, келишувда почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилганлиги инобатга олинади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъвогар ”НОМИ ва жавобгар "НОМИ" фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 17 май куни медиация келишуви тузилгани учун даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Д.С. Акрамова