Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2302/19 Дата решения 17.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OMAD START" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "RAXMONOV SURXON FAYZULLAYEVICH" фермер хўжалиги
Source ID 1084193 Claim ID 3262258 PDF Hash 7f3fca2bc70da254... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
айъати ИПКнинг 297-моддаси айъати ИПК 297 law
ИПКнинг 33-моддаси ИПКнинг 33 law
ИПК 34-моддаси ИПК 34 law
ИПК 38-моддаси ИПК 38 law
ИПК 155-моддаси ИПК 155 law
ИПКнинг 305-моддаси ИПКнинг 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2302/19 -сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда аризани қайтарган судья О.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Арзиев Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳри шаҳри 2023 йил 17 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “OMAD START” масъулияти чекланган жамият вакили А.Рўзиев (2023 йил 16 февралдаги 27-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг "OMAD START" масъулияти чекланган жамияти манфаатида "RAXMONOV SURXON FAYZULLAYEVICH" фермер хўжалигидан 147 715 175,63 асосий қарз, 36 928 794 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ажрими ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 7 мартдаги қарори устидан "OMAD START" масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан баён матнда палата деб юритилади) "OMAD START" масъулияти чекланган жамияти (бундан баён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "RAXMONOV SURXON FAYZULLAYEVICH" фермер хўжалигидан (бундан баён матнда жавобгар деб юритилади) 147 715 175,63 асосий қарз, 36 928 794 сўм пеня ундиришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ажрими билан даъво аризаси қайтарилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 7 мартдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, даъво аризаси билан Қашқадарё вилоятининг тегишли судига мурожаат қилинганида даъво аризаcи нотўғри қайтарилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламадилар ҳамда даъвогарнинг кассация шикояти юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ИПКнинг 297-моддасига асосан ишни Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришини эшитиб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво аризасини кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасидаги низо 2021 йил 2 мартда тузилган 02-156-сонли шартномадан юзага келган бўлиб, шартноманинг 33-бандида тарафлар ўртасида низолар Тошкент туманлараро иқтисодий судида ҳал этилиши белгиланган. ИПКнинг 33-моддасида судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ юридик шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. ИПК 34-моддасининг биринчи қисмида эса турли ерларда жойлашган бир неча жавобгарга нисбатан даъволар даъвогарнинг танлаши бўйича жавобгарлардан бири давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилиши мумкинлиги белгиланган. Тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар Қашқадарё вилояти, Қарши туманида, жавобгар эса Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида давлат рўйхатидан ўтган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада низо Тошкент туманлараро иқтисодий судида ҳал этилиши белгиланган бўлса-да, низолашувчи тарафлар Тошкент шаҳрида давлат рўйхатидан ўтказилмаган. ИПК 38-моддасининг мазмуни низолашувчи тарафлар рўйхатдан ўтмаган жойдаги судни танлаш ҳуқуқини назарда тутмайди. Мазкур ҳолатда низо Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судловига эмас, балки Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судловига тегишли. ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра иш мазкур суднинг судловига тегишли бўлмаса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қайтариш тўғрисида, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида нотўғри хулосага келган. ИПКнинг 305-моддасига мувофиқ суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: 1) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга; 2) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга; 3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга; 4) апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 январдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 7 мартдаги қарорини бекор қилишни, Палатанинг даъвогар манфаатида жавобгардан 147 715 175,63 асосий қарз, 36 928 794 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Юқоридаги баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ажрими ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 мартдаги қарори бекор қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг "OMAD START" масъулияти чекланган жамияти манфаатида "RAXMONOV SURXON FAYZULLAYEVICH" фермер хўжалигидан 147 715 175,63 асосий қарз, 36 928 794 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилсин. “OMAD START” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов Ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов А.Абдуллаев