← Назад
Решение #595406 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2201/2748-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – К.Тухтаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – У.Эшқобилов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакили А.Турабов (2023 йил 17 февралдаги 04/01-0609-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармасининг “Samarqand avtomobil zavodi” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида жавобгар “Davr
Bobur nur” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида
2022 йил 9 июнда тузилган 299987.1.1-сонли ва 2022 йил 23 июнда тузилган
414599-сонли шартномаларни бекор қилиш ва жавобгардан 48 796 220 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида қайд этилишича, “Samarqand avtomobil zavodi” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) томонидан 2022 йил 7 июнда давлат харидлари электрон
тизимининг махсус платформаси орқали 220 дона жилет маҳсулотларини сотиб
олиш бўйича жами 26 400 000 сўмга, шунингдек, 2022 йил 21 июнда давлат
харидлари электрон тизимиинг махсус платформаси орқали 220 дона пайвандчи
костюми сотиб олиш бўйича жами 96 800 000 сўмга эълон берилган.
Шундан сўнг, даъвогар ва “Davr Bobur nur” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил
9 июнда 299987.1.1-сонли ва 2022 йил 23 июнда 414599-сонли маҳсулот
етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар тузилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 9 июнда тузилган 299987.1.1-сонли
шартномага асосан 19 799 780 сўм, 2022 йил 23 июнда тузилган 414599-сонли
шартномага асосан 58 300 000 сўм операторнинг махсус ҳисоб-рақамига тўлаб
берилган.
Ушбу шартномалар бўйича жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулот
белгиланган муддатда етказиб берилиши лозим бўлса-да, бироқ жавобгар
томонидан маҳсулот етказиб берилмаган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида 2022 йил 9 июнда тузилган 299987.1.1-сонли ва 2022 йил 23 июнда
тузилган 414599-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларни
бекор қилиш ҳамда жавобгардан жами 48 796 220 сўм жарима ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси “Товар-хомашё
биржаси” акциядорлик жамияти ва “ХТ харид технологиялари” масъулияти
чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 9 июнда тузилган 299987.1.1-сонли ва 2022 йил 23 июнда тузилган
414599-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома бекор қилинган.
Даъвонинг 48 796 220 сўм жаримани ундириш қисми қаноатлантириш рад
этилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, палата
кассация шикояти билан мурожаат қилган.
Шикоятда, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентбрдаги
ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 2022 йил 9 июндаги 299987.1.1-сонли шартнома бўйича
жарима сифатида ҳисобланган 7 392 220 сўм закалатни ва 2022 йил 23 июндаги
414599-сонли шартнома бўйича жарима сифатида ҳисобланган 41 404 000 сўм
закалатни ундириш тўғрисида янги қарор чиқаришни сўраган.
Даъвогарнинг вакили судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси “Товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти ва
“ХТ харид технологиялари” масъулияти чекланган жамияти вакилининг
иштирокини таъминлашни сўради.
Судлов ҳайъати, улар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинганлигини, ишда уларнинг иштироки зарур деб
топилмаганлигини
инобатга
олиб,
даъвогарнинг
илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, судлар томонидан
жавобгар билан тузилган шартномаларни жаримасиз бекор қилиш лозим деб
топилганлиги, икки томонлама тузилган шартномаларни жаримасиз суднинг
аралашувисиз ҳам бекор қилиш мумкин бўлганлиги, судлар даъвогар вакили
томонидан 48 796 220 сўм жаримани ундириш талаби тегишли далиллар билан
исботлаб берилмаганлиги асос сифатида келтирилганлиги, даъвогар томонидан
жавобгарга нисбатан даъвоси бўйича ҳисобланган жарима миқдори
тўғрисидаги маълумотнома тақдим қилинганлиги, тарафлар ўртасида
шартномалар тузилган даврда ўз кучида бўлган Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 майда давлат рўйхатидан ўтказилган
“Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 34-банди иккинчи хатбошисида “Корпоратив
бюртмачилар ва иштирокчилар томонидан аукционда иштирок этишдан олдин
ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамларига аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз
миқдорида закалат маблағи ўтказилади” деб белгиланганлиги, жавобгар
томонидан таклиф қилинган нархлар 20 фоиздан кам бўлганлиги сабабли,
жавобгар томонидан қўшимча закалат маблағи қўйилганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда давлат
рўйхатидан ўтказилган “Махсус ахборот портали операторининг давлат
харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги
Низомнинг 52-бандида корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд
ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга
қадар банд қўйилиши белгиланганлиги, ушбу низомга асосан даъвогар
томонидан юқоридаги шартномалар бўйича xt.xarid.uz ҳамда xarid.uzex.uz
электрон тизимлари орқали жавобгарнинг закалатларига банд қўйилганлиги,
жавобгар томонидан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлигини
маълум қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
2022 йил 9 июндаги 299987.1.1-сонли шартнома бўйича жарима сифатида
ҳисобланган 7 392 220 сўм закалатни ва 2022 йил 23 июндаги 414599-сонли
шартнома бўйича жарима сифатида ҳисобланган 41 404 000 сўм закалатни
ундириш тўғрисида янги қарор чиқаришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар, Ўзбекистон Республикаси “Товар-хомашё
биржаси” акциядорлик жамияти ва “ХТ харид технологиялари” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа
шахс (кредитор) фойдасига мол-мулкни топшириши кредитор эса - қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФК 382-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига кўра, иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан
шартнома суд томонидан бекор қилиниши мумкин.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди шартномавий мажбурият даъвогар
томонидан тўлиқ бажарилганлигини, шартнома бўйича жавобгар ўз
мажбуриятини бажармаганлигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари
жиддий равишда бузилганлигини, шартномани бекор қилиш бўйича даъвогар
томонидан жавобгарга таклиф юборилганлигини инобатга олиб, тарафлар
ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Палата даъво аризасида жавобгардан жами 48 796 220 сўм жарима
ундиришни сўраган бўлса-да, бироқ даъвонинг жарима ундириш талаби
тегишли далиллар билан исботлаб берилмаган.
Яъни, даъво аризасида айнан қайси қонунчилик нормасига асосан жарима
ундириш белгиланганлиги асослантириб берилмаган.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Даъвогар жариманинг келиб чиқишини тасдиқлаш учун судга тақдим
этган ҳисоб-китоб (и.в. 29-30) Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2018 йил 15 майдаги
185-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Харид қилиш тартиб-таомилларини
ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланган.
Мазкур ҳужжатни қуйидагиларга кўра ишга алоқадор деб бўлмайди.
Биринчидан, ушбу ҳисоб-китобда жариманинг эмас, балки закаладнинг
ҳисоб-китоби ва асоси келтирилган бўлса, иккинчидан, мазкур буйруқ 2022 йил
25 июлдан яъни, судга даъво тақдим этилишидан олдин ўз кучини йўқотган.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвонинг 48 796 220 сўм жарима
ундириш
талабига
асос
қилиб
келтирилган
ҳолатлар
исботлаб
берилмаганлигини инобатга олиб, ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиб
асосли хулосага келган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, шу
сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, ишни кассация тартибида кўриб чиқиш билан боғлиқ
487 962,20 сўм давлат божини даъвогардан Республика бюджетига ундириш,
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида
қолдириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Samarqand avtomobil zavodi” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонаси вакилининг Ўзбекистон Республикаси “Товар-хомашё
биржаси” акциядорлик жамияти ва “ХТ харид технологиялари” масъулияти
чекланган жамияти вакилининг иштирокини таъминлаш ҳақидаги оғзаки
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Samarqand avtomobil zavodi” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонасидан Республика бюджетига 487 962,20 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов