Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2104/2453 Дата решения 17.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АИТБ "ИПАК ЙЎЛИ" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "QO`CHQORCHI AGRO CHORVA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084406 Claim ID 3261689 PDF Hash 78727f6facd6ae1d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 268-моддаси ИПК 268 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2104/2453-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Умматова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 17 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари И.Қосимов (раҳбар), М.Чагуанов, А.Турғунов (2023 йил 17 майдаги ишончнома билан), АИТБ “Ипак йўли банк” вакили С.Боқибаев (2023 йил 17 майдаги ишончнома билан) иштирокида АИТБ “Ипак йўли банки”нинг жавобгар “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамиятидан 482 998 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Қосим ота ДЧБ” фермер хўжалигига тегишли гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судьясининг 2023 йил 31 мартдаги ажрими устидан “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида Фарғона вилоят судининг кўмагида кўриб чиқиб куйидагиларни а н и қ л а д и: АИТБ “Ипак йўли банки” Қувасой шаҳар филиали (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 28 февралда 01168/152269/55-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарз олувчига автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасини сотиб олиш учун йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 500 000 000 (беш юз миллион) сўм кредит маблағини ажратиши, қарз олувчи эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олган. хўжалигига (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) тегишли бўлган Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар, Қўчқорчи шаҳарчасида жойлашган “Ферма ва бино-иншоотлари” умумий майдони 2 360,82 кв.м.ни, фойдали майдони 2 242,17 кв.м.ни, юридик акт бўйича ер майдони 10 000 кв.м.ни, фойдаланилаётган ер майдони 10 000 кв.м.ни, қурилиш эгаллаган майдони 2 360,82 кв.м.ни ташкил этиб, литерлар 001-0002-0003 дан иборат бўлган бино гаровга қўйилган. Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада белгиланган муддатларда кредит фоизини тўламасдан келган ҳолда даъво тақдим этилган санага кредит фоизи ва танидан қарздорликка йўл қўйган. Банк томонидан юборилган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит асосий қарзидан 438 682 000 сўм, шундан муддати ўтган танидан 41 152 000 сўмни, муддати ўтган фоизлардан 44 316 000 сўм, жами 482 998 000 сўмни ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 январдаги ажрими билан “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг ажримидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 январдаги ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси ажримининг асослантирувчи қисмида гўёки жавобгар “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамияти муқаддам суднинг 2021 йил 14 июлдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб берган апелляция шикояти Фарғона вилоят судида кўриб чиқилиб, 2021 йил 12 ноябрдаги ажрим билан жавобгарнинг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилганлиги, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин берилганлигини важ қилиб кўрсатиб ўтганлигини, лекин жамият раҳбари 2021 йил 19 майдан 2022 йил 11 апрелгача Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлганлиги, 2022 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси қайтиб келганда Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг 2022 йил 12 январдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги сабабли 2022 йилнинг 11 апрелидан 18 октябрига қадар ЖИЭМнинг 10-сонли тергов ҳибсхонасида 2 сақланганлиги, шунингдек, тергов ҳибсхонасидан озодликка чиққандан сўнг зарурат юзасидан бир неча бор Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикаларида хизмат сафарларида бўлганлиги, шу сабабли суднинг 2021 йил 14 июлдаги ҳал қилув қароридан мутлақо хабардор бўлмаганлиги ва шу давр мобайнида апелляция шикояти ҳам бермаганлиги, шунингдек, ҳал қилув қароридан 2023 йил 10 январь кунига қадар хабардор бўлмаганлиги ва ушбу ҳал қилув қарорининг нусхаси берилмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари суд мажлисида гувоҳ сифатида Россия Федерацияси фуқароси С.Оспомбоевни сўроқ қилишни сўради, шунингдек кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб, ажримни бекор қилишни ҳамда шикоятни мазмунан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўради. Даъвогар кассация шикоятига эътироз билдириб, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Қўшимча жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра илтимосномаси ҳамда кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 31 март кунидаги ажримини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. ИПК 299-моддаси иккинчи қисмига кўра қассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Мазкур ҳолатда гувоҳ биринчи инстанция судида сўроқ қилинмаган, шунга унинг кўрсатмаларини текширишга кассация инстанцияси суди ҳақли эмас. Шунга кўра, судлов ҳайъати гувоҳни сўроқ қилиш илтимосномасини рад этишни лозим деб топди. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. ИПК 268-моддасининг биринчи қисми 4-бандига кўра, судья апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган 3 муддатининг тикланиши рад этилган бўлса, иш юритишга қабул қилишни рад этади. ИПК 262-моддасининг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Мазкур ҳолатда апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддати, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 июндаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризасини суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун 2021 йил 7 июлга тайинланган ва мазкур ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга почта орқали юборилган. “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар, Қўчқорчи МФЙ, Заковат кўчаси манзилига ажрим 2021 йил 25 июнда И.Косимовга топширилган деб кўрсатилган. Www.stat.uz сайтидан олинган “Юридик шахс тўғрисида маълумот”га кўра “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамиятининг почта манзили: Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар, Қўчқорчи МФЙ, Заковат кўчаси деб кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб, жавобгарга унинг манзилига ажрим етиб борганлиги, қолаверса ажримни вакили қабул қилиб олганлиги иш материаллари билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида 4 илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади. Мазкур ҳолатда, суд томонидан қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарилган, шу сабабли уни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас ва шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг ажримни ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, кассация инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади, бундан ташқари жавобгардан видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301 - 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамиятининг гувоҳни сўроқ қилиш бўйича илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2023 йил 31 март кунидаги ажрими ўзгаришсиз, “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “Қўчқорчи агро чорва” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини 5 видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т. Аннаева ҳайъат аъзолари: О. Халмирзаев 6