← Назад
Решение #595487 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 347 | — | code_article | |
| онуни | 38 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| онуни | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2217/14109-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья С.Тўлкинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Мамараимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 17 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Qishloq Qurilish Bank” акциядорлик тижорат банки вакили
М.Мингбоева (2023 йил 10 январдаги 01/07-101-сонли ишочномага асосан),
“Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат
А.Зайнутдинов (2022 йил 14 ноябрдаги LED-2022/103-сонли ордер ва 2022 йил
15 ноябрдаги 11/01-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Qishloq Qurilish
Bank” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “Farovon Stroy
Building” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Fayzli
Oqdaryo” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 162 036 574,31 сўм
ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил 14 мартдаги қарори устидан
“Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Qishloq Qurilish Bank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Яккасарой филиали ва “Farovon Stroy Building”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2021 йил 29 сентябрда тузилган 44/21-сонли кредит шартномасига
асосан жавобгарга 12 ой муддатга кредит ва унга йиллик 20 фоиз устама тўлаш
шарти билан 3 000 000 000 сўм миқдорида айланма маблағларини тўлдириш
мақсадида кредит маблағи ажратилган.
Мазкур кредит маблағи таъминоти сифатида “Fayzli Oqdaryo”
масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда қушимча жавобгар деб
юритилади) тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Файзиобод
1
9-тор кўчаси, 2-уйда жойлашган, 1401 кв.м бўлган 4 қаватли бино ва ертўладан
иборат мулкий мажмуа гаровга қўйилган.
2022 йил 11 мартдаги 4-1001-2217/3364-сонли иқтисодий иш бўйича
қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан 3 000 000 000 сўм
асосий қарздорлик, 151 379 466 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик,
“On Time” шартномаси бўйича 3 000 000 000 сўм, жами 3 181 379 466 сўм
кредит қарздорлиги ундирилган ва ундирув гаровдаги қўшимча жавобгарга
тегишли кадастр рақами 10:11:04:02:01:0025 бўлган Тошкент шаҳар, Миробод
тумани, Файзиобод 9-тор кўчаси 2-уйда жойлашган, 1402 кв.м бўлган
4 қаватли бино ва ер тўладан иборат мулкий мажмуага қаратилган.
Жавобгарнинг 2022 йил 6 май холатига муддати ўтган фоиз қарздорлиги
162 036 574,31 сўмни ташкил қилганлиги аниқланиб, муддати ўтган фоиз
қарздорлигини тўлаш тўғрисида 2022 йил 1 апрелда судгача огоҳлантириш
хати берилган бўлса-да, қарздор томонидан мазкур муддати ўтган фоиз
қарздорлиги тўланмасдан келганлиги асоси билан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида
жавобгардан 162 036 574,31 сўм ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкга
қаратиш бўйича даъво ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал
қилув қарорига асосан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, қўшимча
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 162 036 574,31 сўм фоиз қарздорлиги
ундирилган, ундирув “Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Файзиобод 9-тор кўчаси,
2-уйда жойлашган, 1402 кв.м бўлган 4 қаватли бино ва ертўладан иборат
мулкий мажмуадан иборат гаров мулкига қаратилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил
14 мартдаги қарори билан жавобгар “Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилган. Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори
бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 14 мартдаги қароридан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда 2022 йил 10 июнда “Qishloq Qurilish Bank”
акциядорлик тижорат банки ва “Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган
жамияти ўрталарида тузилган битимга кўра “Fayzli Oqdaryo” масъулияти
чекланган жамияти 2 069 830 359,98 сўм миқдоридаги қарз “Farovon stroy
building” масъулияти чекланган жамиятининг қарздорлигини қоплаб бериш
мажбуриятини олганлиги, ушбу суммани тўлагач, банк гаров мулки объекти
бўлган мажмуага ундирувни қаратишдан воз кечиш мажбуриятини олганлиги,
шунингдек “Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган жамияти томонидан
банкка жами 3 161 379 466 сўм тўлаб берилганлиги, Фуқаролик кодексининг
347-моддасига кўра тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа
нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият
билан алмаштириш ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлиши,
2
шундай экан мазкур битимга кўра банк ушбу сумма тўланиши билан кредит
қарздорлиги бўйича гаровга қаратишни назарда тутувчи ижро варақани
қайтариб олиш мажбуриятини олиши билан гаровдан воз кечишга келишиб
олиб, тарафлар бирламчи гаров шартномасидан келиб чиқувчи мажбуриятни
ўзгартирган ҳисобланиши, гаров шартномаси бўйича мажбурият эса
тугатилган ҳисобланиши, суд эса ўз кучини йўқотган гаров шартномага асосан
такроран ундирувини қаратгани, 4-1001-2217/3364-сонли иш бўйича мазкур
гаровдаги мол-мулкка ундирув қаратилганлиги, шунингдек “Ипотека
тўғрисида”ги Қонунининг 38-моддаси ва “Гаров тўғрисида” Қонунининг
19-моддаси нормаларидан келиб чиқиб, қарздорликни гаровга қаратиш
тўғрисидаги даъволар билан бир неча маротаба мурожаат қилиш мумкинлиги
белгиланмаганлиги, шу билан бирга фоиз суммаси нотўғри ҳисобланганлиги,
фоиз суммаси 131 506 849 сўм ташкил этиши лозим бўлганлиги ҳақида
ва бошқа важларини келтириб, қарордаги мол-мулкка қаратиш қисмини бекор
қилишни сўраган.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар кассация шикоятида келтирилган
важларини қўллаб-қувватлаб, қонунчилик ва умумий қоида бўйича ундирувни
гаровдаги мол-мулкка икки марта қаратиш мумкин эмаслиги, ҳаттоки “Chat
GPT”га мазкур савол берилганда, сунъий интеллектуал дастурда ҳам
гаровдаги мол-мулкка бир марта ундирув қаратилиши мумкинлиги ҳақида
жавоб берилганлиги, ипотека шартномасининг 7-бандида гаровдаги мол-мулк
ипотека олувчининг мажбуриятларини таъминлайди деб ёзилганлиги, лекин
мазкур ҳолатда ипотека олувчи банк ҳисобланиши, банкнинг
мажбуриятларини таъминланиши аниқ кўрсатилганлиги, бундан келиб чиқиб,
ипотека шартномаси ўзи мавжуд эмаслиги, қандай қилиб унга ундирув
қаратилиши мумкинлиги, банк ва улар ўртасида келишув тузилиб, унга кўра
улар асосий қарздорнинг суд қарорига асосан ундирилган 3 миллиард сўмдан
ортиқ қарзи ва фоизларини қоплаб берганлиги, шу асосларга эътиборини
қаратмасдан, суд асоссиз равишда ундирувни мол-мулкига қаратганлиги,
ҳисоб-китобида ҳам янглишиш борлиги, ҳисоби бўйича 131 миллион сўм фоиз
шаклланганлиги, бироқ, шунда ҳам гаровдаги мол-мулкга ундирив қаратиш
мумкин эмаслиги, чунки шартномага кўра ипотекага қўйилган мулкнинг ўзи
мавжуд эмаслигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, ундирувни гаровдаги мол-мулкга қаратишни рад этишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, қўшимча
жавобгар томонидан келишув бўйича ҳақиқатдан ҳам асосий қарздор учун
қарз ва фоизлар тўлаб берганлиги, шартнома, Фуқаролик кодекси ва “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорига
асосан фоизларни ҳисоблаш, ундирувни мол-мулкка қаратиш бўйича ҳуқуқи
мавжудлиги, шу суммадан ташқари қарздорнинг яна фоизлари ҳисобланлиги,
у бўйича яна ССП орқали даъво ариза киритганлиги, асосий қарздорнинг пул
маблағидан ундириш имкони мавжуд эмаслиги, чунки катта миқдордаги
3
картотекаси борлиги, тўловга қобилияти йўқлиги, шунга фоизларни фақат
гаровдаги мол-мулкдан ундириш имкони мавжудлиги ҳақида важларини
билдириб, қарорни ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси ҳамда “Farovon Stroy Building” масъулияти чекланган жамияти
суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига
иштирокини таъминламади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг
суд
мажлисига
суд
муҳокамасини
ўтказиш
вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда “Farovon Stroy Building”
масъулияти чекланган жамияти вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати 2023 йил 14 мартдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
қўшимча жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни
36-моддаси биринчи қисмига кўра ипотекага олувчи ипотека билан
таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида,
тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги
шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш
учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Мазкур Қонуннинг 7-моддасида кредит шартномаси ёки қарз
шартномаси бўйича мажбуриятнинг ижросини фоизлар тўлаш шарти билан
таъминлаш учун белгиланган ипотека кредиторга (қарз берувчига) кредитдан
(қарз маблағларидан) фойдаланганлиги учун унга тегиши керак бўлган
фоизлар ҳам тўланишини таъминлайди.
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сон Қарорининг 26-бандига кўра, кредитор қарздордан пул
маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар
ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига
қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш
берилган. Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини
4
ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация
қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш
талабини қаноатлантириши мумкин.
Мазкур ҳолатда, гаровдаги мол-мулкга дастлабки суд қарори билан
ундирув қаратилган бўлса-да, у реализация қилинмаган, шунга кўра унга
ундирув қаратилиши мумкин.
Мазкур Пленум қарорининг 27-бандида гаровнинг бекор бўлиш
асослари белгилаб қўйилган. Бироқ, қўшимча жавобгар келтирган важлари
гаровнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, қўшимча жавобгар
томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган суд харажатларини
унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Fayzli Оqdaryo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил
14 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
О. Халмирзаев
5