← Назад
Решение #595541 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 149 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 153 | — | code_article | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 154 | — | law | |
| та бошлайди ФК | 159 | — | law | |
| бандида ФК | 153 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 046 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 17 май
4-1802-2301/852-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муратазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз
туманлараро суди ВКА оператори З.Хушматов кўмаклашувида, даъвогар –
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, жавобгар – “Китоб
Тараққиёт Қурилиш” ИМТКК ҳисобидан 196.677.094 сўм асосий қарз,
59.003.128 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Джураев
(04.05.2023 йилдаги 01-11/601-сонли ишончнома), жавобгар вакили
С.Ибрагимов (28.04.2023 йилдаги 02/6-сонли ишончнома)ларнинг
иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг биносида,
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар – Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – “Китоб
Тараққиёт Қурилиш” ИМТКК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 196.677.094 сўм асосий қарз, 59.003.128 сўм пеня ва олдиндан
тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тақдим этилган даъво
аризасини қувватлаш билан бир қаторда жавобгар томонидан даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризасига нисбатан эътирози йўқлигини
билдириб, даъво юзасидан қонуний қарор қабул қилишни билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан
10-сонли “Қурилиш пудрати шартномаси” рамийлаштирилган, даъвогар
раҳбарлари томонидан жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул
қилинмасдан қолганлигини, даъво аризасини киритишга асос қилиб
2019 йил февраль ойидаги шартнома асос қилиб олинганлиги, аслида
даъвогар қайд этган шартнома юзасидан ишлар бажарилганлигини,
даъвогар томонидан қайд этилган талаблар асоссиз эканлигини баён қилиб,
даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво муддати қўллаш ва даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ариза тақдим этди.
Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, даъво
аризасида келтирилган ҳолатлар ва даъво муддатини қўллаш ҳақидаги
аризани муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилининг
даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни ва
даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида тақдим этилган
ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида 2019 йилдаги 10-сонли “Қурилиш
пудрат шартномаси” рамийлаштирилган.
Шартноманинг 3.3-бандида, буюртмачи томонидан шартнома бўйича
сунгги ҳисоб-китоб пудратчи томонидан ишлар бажарилгандан кейин қабул
қилиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этишни ҳисобга
олган ҳолда амалга оширилиши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган даъво аризасида, даъвогар
томонидан бажарилган ишлар учун ўз вақтида шартнома шартларини
бажарилмаганлиги, оқибатда юзага келган ва шартнома шартларини
жиддий равишда бузилганлигини қайд этиб асосий қарз ва пеня ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамаси давомида жавобгар томонидан ариза тақдим этиб,
даъвогар томонидан ушбу қарздорликни ундириш юзасидан жавобгарга
умуман мурожаат қилмаганлигини, даъвогар томондан узрсиз сабабларга
кўра даъво муддати ўтказиб юборилганлигини қайд этиб, даъвони рад
этишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини даъво қўзғатиш
муддати ўтганлиги сабабли қаноатлантиришга асос йўқ ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 149-моддасига кўра даъво муддати – шахс
ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши
мумкин бўлган муддатдир, 150-моддасига асосан умумий даъво муддати –
уч йилдир.
Ушбу Кодекснинг 153-моддасига мувофиқ бузилган ҳуқуқни ҳимоя
қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатьи назар судда кўриб
чиқиш учун қабул қилинади.
ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланилади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши
учун асос бўлади.
ФКнинг 154-моддасига кўра эса даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди
ФКнинг 159-моддасига асосан башарти, суд даъво муддатининг
ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя
қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво
муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан
кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши
мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2015 йил
15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан
фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 16-бандида
даъвогар томонидан даъво муддати ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли
деб топиш ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса ҳамда суд даъво
муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, ўтказиб
юборилган муддат тикланиши ва бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши
мумкинлиги, ФКда қайси ҳолатлар (сабаблар) даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлигини узрли деб топиш учун асос бўлиши кўрсатилмаганлиги,
шу муносабат билан судлар даъво муддатини ўтказиб юборилишининг
сабабларини ушбу ҳолатларни тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар
билан бирга ўрганишлари, уларни муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериши лозимлиги, агар даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлигини узрли деб топиш ва ушбу муддатни тиклаш тўғрисида
ариза берилган бўлса, ушбу аризани кўриб чиқиш натижаси ҳал қилув
қарорида кўрсатилиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек, ушбу Пленум Қарорининг 16.1-бандида судлар даъво
муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолат қанча муддат давом
этганлигини аниқлашлари лозимлиги, даъво муддатининг ўтказиб
юборилган муддати унинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолатнинг
амал қилиш муддатига тенг бўлсагина, ушбу муддат тикланиши
мумкинлиги, 16.3-бандида даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари
даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти
ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб
ҳисобланиши мумкинлиги, хусусан, даъво муддати икки ойга тенг бўлган
талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб юборилишининг сабабини
узрли деб топиш учун бундай сабаб айнан даъво муддати, яъни икки ой
ичида содир бўлган бўлиши лозимлиги, бундай сабаб икки ойлик муддат,
яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли деб топиш
ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.
Мазкур қонун ҳужжатлари ва Пленум қарори тушунтиришларидан
келиб чиқиб, суд даъвогар томонидан даъво муддати узрсиз сабабларга кўра
ўтказиб юборилган деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакили томонидан бир неча бор ўтказилган суд муҳокамаси
давомида судга даъво муддатини ўтганлигини узрли деб топиб, даъво
муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома ёки даъво муддатининг
узилишини исботлаб бермади, келишувга эришиш чораси кўрилмади.
Бундан ташқари мазкур Пленум қарорининг 8-бандида ФК
153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан
фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига
мувофиқ қўлланилиши, 8.2-бандида даъво муддатини қўллаш ҳақидаги
аризани беришга жавобгар ҳақли эканлиги ҳамда 10-бандида эса, даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши
учун асос бўлиши ҳақида ҳам тушунтириш берилган.
Шу сабабли суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб ҳисоблади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар вакилининг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, даъво муддати ўтганлиги
сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўлаб чиқилган
суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан билан боғлиқ 82.500 сўм суд
харажатини ҳам даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 151, 153, 159моддалари, Иқтисодий процессуал кодекси 116, 118, 176-178, 185моддаларига асосан суд
қарор қилди:
Жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъво муддати қўлланилсин ва даъво аризани қаноатлантириш рад
этилсин.
Даъвогар Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 82.500 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаcи берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Сафаров